Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / Солиқ солиш

Ўз компаниясида қўшимча даромад олиш

Мен бюджет ташкилотида кадрлар бўлимининг инспектори бўлиб ишлайман. Бир қатор саволларимга тушунтириш берсангиз.

Бюджет ташкилотининг ходимлари билан биз муайян ҳақ эвазига қўшимча ишларни бажаришга шартнома тузамиз. Иш ҳақи ва шартнома бўйича олинган тўловнинг умумий суммасидан солиқ олинади. Бундай ходимлар даромадлари тўғрисида декларация тўлдиришлари ва уни солиқ инспекциясига 2015 йил 1 апрелгача топширишлари керакми?

Д.Шосаидова.

 

– Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар ҳамда предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда у билан тузилган шартномаларга мувофиқ тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади ва уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади (Солиқ кодексининг (СК) 172-моддаси).

Сизнинг ҳолатда ходимлар даромадни бир манбадан (сизнинг ташкилотингиздан) олиши сабабли уни ДСИда декларациялаш керак эмас. СКнинг 189-моддасига кўра жисмоний шахс қуйидаги турдаги даромадларни олганда жами даромад тўғрисида декларация топширади:

мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;

фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;

асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар;

икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;

солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар.

Ушбу рўйхат сиз баён этган вазиятни назарда тутмайди.

Бироқ агар ходимларингиз жорий йилда бошқа – сизникидан ташқари манбалардан ҳам энг юқори ставкада солиқ солинмаган даромад олган бўлишса, улар 2014 йил якунлари бўйича доимий яшаш жойидаги солиқ инспекциясига 2015 йил 1 апрелгача декларация топширишлари керак бўлади.

Прочитано: 1652 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика