Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / vopros.norma.uz

Имтиёзнинг бир «лекин»и бор...

Мен хорижий корхонанинг бош бухгалтериман, у DAEWOO русумидаги автомобиллар учун пластмасса эҳтиёт қисмлар ва ёритиш асбобларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонамиз 2011 йил июлдан фаолият юритади, кореялик муассиснинг улуши – 100% ­(ХХТУТ бўйича коди – 14344). Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга киритилган ўзгартиришлар асосида биз 2013 йил 1 январдан ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзни қўлладик, чунки мазкур Низомга 1-иловада саналган иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришдан асосий тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60%дан кўпни ташкил этади, корхонамиз эса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган.

Корхонамиз ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларни қўллаши қанчалик тўғри?


– Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга (МВ, ДСҚ ва ИВнинг АВ томонидан 11.01.2012 йилда 2312-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ хорижий корхонангиз имтиёзларнинг тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга жавоб беради, тегишинча, ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилган.

Шуни қўшимча қилиш лозимки, юқорида кўрсатилган Низомда имтиёзлар тақдим этилиши учун яна бир муҳим мезон келтирилган, унга кўра хорижий корхона мазкур солиқ имтиёзларининг қўлланилиши муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50%ини ўзини янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириши керак, бунда у муассислар ўртасида тақсимланмайди.

Сергей ГУРВИЧ, экспертимиз.

Прочитано: 1884 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика