Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / Солиқ солиш

Норезидентдан – 20%

Мен Россия фуқаросиман, ўз вақтида газетангизга хат ёзган эдим. Унга ижобий жавоб «Норма» газетасининг 28.02.2011 йилдаги 8 (293)-сонида чоп этилган. Бироқ 2014 йил январдан бошлаб мендан Пенсия жамғармаси ва касаба уюшмасига бадаллар ушлаб қола бошлашди, буни янги бухгалтерия дастури ҳали яхши ўзлаштирилмаганлиги билан изоҳлашди. Шунингдек менга ғазначилик чет элликлардан 20% даромад солиғи ушлаш лозимлигини айтганлигини маълум қилишди. Мендан айни шунча ушлашяпти. Январь учун 551 007 сўмлик лавозим маошимдан 110 201 сўм даромад солиғи, 35 815 сўм Пенсия жамғармасига бадал, 5 510 сўм касаба уюшмаси бадаллари ушланди.

Жорий йилнинг февралида ҳам худди шундай қилинди.

Бухгалтерияда газетангизда чоп этилган жавоб бор, касаба уюшмаси қўмитаси мендан касаба уюшмаси бадалларини ушламаслиги хусусида резолюция қўйган институтнинг касаба уюшмаси қўмитасига ариза ёзганман. Мазкур вазиятда нима қилишим керак? Лавозим маошимдан (551 007 сўм) қанча фоиз ушланиши керак?

Я.Лятиев.

 

– Чет эллик жисмоний шахснинг даромадларидан жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғини ушлаш тартиби у Ўзбекистоннинг резиденти ёки норезиденти ҳисобланишига боғлиқ.

Жорий солиқ даврида, яъни бир йил давомида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кундан кам муддат Ўзбекистон Республикасида турган жисмоний шахс норезидент ҳисобланади (Солиқ кодексининг (СК) 19-моддаси).

Улар меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олган даромадларга 20%лик ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади (СКнинг 182-моддаси).

Агар йил мобайнида норезидент резидентга айланса (яъни Ўзбекистонда 183 кундан ортиқ муддат яшаса), солиқни резидентлар учун белгиланган шкала бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш лозим. Бунинг учун мамлакатимиз резидентига айланган чет эллик жисмоний шахс ўтган солиқ даври учун даромадлар тўғрисида жорий йилнинг 1 апрелигача декларация тақдим этади (СКнинг 192-моддаси).

Республикада доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган жисмоний шахс Ўзбекистон резиденти ҳисобланади (СКнинг 19-моддаси). Унинг даромадларига умумий тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади (СКнинг 194-моддаси). Яъни солиқ йил бошидан ортиб борувчи якун билан, солиқ солинадиган даромад ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади.

2014 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 8-иловада келтирилган.

 

2014 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари

 

Солиқ солинадиган даромад

 

Солиқ ставкаси

 

энг кам иш ҳақининг 5 бараваригача миқдорда

 

даромад суммасининг 7,5%и

 

энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан
(+1 сўм) 10 бараваригача миқдорда

 

5 баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 бараваридан ошадиган сумманинг 16%

 

энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдорда

 

10 баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан ошадиган сумманинг 22%и

 

 

ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинади (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси). Бунда йил мобайнида ЭКИҲ ўзгариши ҳисобга олинмайди, яъни шкала йил бошида белгиланган ЭКИҲдан (2014 йилда – 96 105 сўм) келиб чиқиб ҳисобланади.

 

МИСОЛ.

2014 йил январь учун жисмоний шахс – резидентга иш ҳақи – 551 007 сўм ҳисобланди. Ундан ЖШДС январь шкаласи бўйича ҳисобланади:

Солиқ солинадиган
даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

480 525 сўмгача (5 х 96 105)

 

даромад суммасининг 7,5%и

 

480 526 сўмдан 961 050 сўмгача
(10 х 96 105)

 

36 039,38 + 480 525 сўмдан ошадиган сумманинг 16%и

 

961 051 сўм ва ундан юқори

 

112 923,38 + 961 050 сўмдан ошадиган сумманинг 22%и

 

 

Январь учун ЖШДС 47 316,5 сўмни (36 039,38 + (551 007 – 480 525) х 16%) ташкил этади.

Бироқ сиз Ўзбекистон норезиденти бўлсангиз, даромадларингизга 20%лик ставкада солиқ солиниши керак:

551 007 х 20% = 110 201,4 сўм.

Ўзбекистонда доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчилардир (СКнинг 305-моддаси). Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган, Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатномага ва яшаш жойидаги ички ишлар органлари томонидан берилган, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашга ҳуқуқ берадиган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар доимий яшовчилар деб ҳисобланади (Президентнинг 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармони билан тасдиқланган, Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди). Иш берувчилар Ўзбекистонда доимий яшовчи ҳисобланмайдиган чет эллик фуқароларнинг даромадларидан суғурта бадаллари ушламасликлари керак.

Касаба уюшмаси бадалларига келсак, уларни фақат касаба уюшмаси аъзолари – ўзлари берган кириш тўғрисидаги аризаларига мувофиқ касаба уюшмасига кирган ходимларгина тўлайдилар. Касаба уюшмасидан тегишли аризага асосан чиққанда жисмоний шахс унинг аъзоси бўлмай қолади. Тегишинча, касаба уюшмаси бадаллари касаба уюшмаси аъзолигига кирмаган ёки унинг сафларидан чиққан ходимнинг даромадларидан ушланмаслиги керак.

Таҳририятдан: меҳнатга доир низоларни ҳал этиш учун жамоа манфаатларини ҳимоя қиладиган органга (касаба уюшмаси қўмитасига ёки Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига) мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

 

Наталья ЗУЕВА, экспертимиз.

Прочитано: 1890 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика