Norma.uz

Кредит олишни хоҳламайман қарз маблағларини ўзлаштиришдаги ҳуқуқбузарликлар

Уйимиз 1958 йилда қурилган. Томи жуда эскириб кетган, чакка ўтади. Кўп йиллар давомида биз томни мукаммал таъмирлаб беришлари учун мунтазам тарзда прокуратура, ҳокимлик, ширкатга ёзма равишда мурожаат қилдик. Ниҳоят 2013 йилда ХУМШ эски қопламни янгисига алмаштирди. Бироқ натижада мажбурий бадал миқдори бир неча баравар ошиб кетди. Раис буни ширкат томни таъмирлашга банкдан 23 млн сўм миқдорида кредит олишига тўғри келганлиги, уни бир ярим йил ичида сўндириш лозимлиги билан асослади. Ширкатимиз катта, бироқ уйимизда бор-йўғи 10 хонадон (!!!) бор. Наҳотки томни таъмирлашга 23 млн сўм кетса?

Бошқа уйларнинг муаммо ва харажатларини зиммамизга олишни хоҳламаймиз. Томни кредит маблағлари ҳисобига мукаммал таъмирлаш сметаси, уларни сўндириш жадвалини кўрсатишини сўраб қайта-қайта қилган илтимосимизга раис ҳар хил баҳоналар топади. Бизга тўловни тўғри ҳисоблаб ёзган-ёзмаганликларини билмоқчи эдик.

Тошкент шаҳрининг
Боғибўстон кўчасидаги 33-уй аҳли (7 имзо).

 

– Янгиликлар ғоятда қийинчилик билан жорий этилаётган уй-жой соҳасида кейинги бир ярим йилда инқилобий ўзгаришлар юз берди. Сўз кўп квартирали уй-жой фондини кредитлаш тўғрисида бормоқда. Илгари уйдаги харажат талаб этадиган ишларни бажаришга (масалан, томни мукаммал таъмирлашга) маблағи етмаган ширкат ушбу иш учун кредит олиш тўғрисида ўйлаши ҳам мумкин эмас эди. Кредитлаш тизими асосан гаров таъминоти йўқлиги туфайли оқсарди.

Вазият ўзгаргани ҳамоно ширкатларни кредитлаш анча соддалашди. ХУМШга умумий мол-мулкни таъмирлашга кредит маблағлари ажратилишида туман ҳокимликлари кафил бўла бошлашди. Бу – катта ютуқ бўлиб, давлат уй-жой фондини сезиларли қўллаб-қувватламоқда, кўп қаватли уйларни тартибга келтириш учун яхши имконият бермоқда. Бироқ банклар ширкатларга у ёки бу, шу жумладан унча кўп харажат қилинмайдиган ишларни бажаришга кредитларни зўрлаб ўтказаётган ҳоллар мавжуд. Масалан, металл эшикларни харид қилишга кредит ажратилади. Бирор-бир ҳайратда қолдирадиган эмас, балки ўртача, арзон эшикларни сотиб олишга. Уларни уй аҳли хоҳиш бўлса, мақсадли бадал ҳисобига харид қила олади, бунда мажбурий бадал миқдорини кўпайтириши тайин бўлган фоизларни тўлашга ҳожат қолмайди.

Оммавий тус олган ХУМШни кредитлаш баъзан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга ошириляпти. Баъзида банклар ХУМШдаги вазиятни ҳисобга олмасдан маъмурий йўл билан қарз маблағларини ажратадилар. Картотекада ўтирган, қарзларга ботиб кетган банкрот ширкатларга қатъият билан қарз таклиф қилишлари мумкин. Улар кредитни қандай қилиб қайтарадилар? Ёки бир уйдан ташкил топган, ўз ишини яхши уддалаётган, пул тўплаётган, мукаммал таъмирлашни амалга ошираётган ширкатларга кредит бермоқчи бўладилар. Бундай ширкатларга кредит нима учун керак? Натижада юқорида баён этилаётган вазиятга тўқнаш келамиз.

Газетхонларимиз билан бўлган ҳолатда, хатга қараганда, кредит қонун ҳужжатларини бузган ҳолда олинган. Аввало, «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон) 19-моддасига кўра, қарз маблағлари олиш, шу жумладан, банк кредитлари олиш тўғрисидаги қарорни ширкат аъзолари умумий йиғилиши қабул қилади. Бундан олдин бошқарув квартира эгалари билан иш олиб бориши керак. Қарз маблағлари ёрдамида харажат талаб этадиган ишларни бажаришга уларнинг розилигини олиш, харажатларни ҳисоблаш, кредитни сўндириш муносабати билан мажбурий бадалнинг миқдори қанчалик кўпайишини аниқлаш керак ва ҳоказо. Ушбу ҳисоб-китоблар билан у ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилишига келиши лозим, бу ерда кредит олиш керак ёки керак эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунинг акси қилинса, Қонун бузилган, ўзбошимчаликка йўл қўйилган бўлади.

Биргина 10 квартирали уй томини таъмирлашга 23 млн сўм кетиши, албатта, шубҳа уйғотади. Газетхонларимиз кредит линиясининг миқдори ва унинг ўзлаштирилиши, шунингдек қарзни сўндириш учун белгиланган мажбурий бадал миқдори тўғрисида ҳали етарлича ахборотга эга эмас кўринадилар. Ширкатда тафтиш комиссияси бор, у кредит маблағларидан фойдаланиш бобида ХУМШнинг молиявий фаолиятини навбатдан ташқари текширишга ҳақли. ХУМШ аъзолари қарзни ўзлаштиришда ширкат қонун ҳужжатларини бузганлиги хусусида шикоят билан прокуратурага ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 2037 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика