Norma.uz

Озиқ-овқат мустақиллиги – фаровонлик, барқарорлик ва тараққиётнинг муҳим омили

Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида 6 июнь куни Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

 

Форумда Жаҳон соғлиқни сақ­лаш ташкилоти, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки каби нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари, дипломатик миссия раҳбарлари, қирқдан ортиқ мамлакатдан етакчи эксперт ва ишбилармонлар иштирок этди.

Халқаро форумнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Жозе Грациану да Силва Ўзбекистон Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича глобал жараёнда фаол иштирок этаётган мамлакатлардан ҳисобланишини таъкидлади.

Мамлакатда фермер хўжалик­ларини ривожлантириш асосида иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинган. Ана шу мақсадда қонунчилик базаси яратилди, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари ташкил этилиб, уларнинг мақсади фермерларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Айни пайтда юртимизда 73 мингдан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда, уларнинг 28 мингдан ортиғи кўп тар­моқлидир. Улар қишлоқ хў­жалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган асосий тар­моқ­лардан бирига айланди.

Давлати­миз раҳба­рининг 15.05.2014 йил­даги «Қиш­лоқ хў­жалигининг машинасозлик кор­хо­наларини бошқа­ришни яна­да такомиллаштириш ва мо­лия­вий соғлом­лаштириш чо­ра-тадбирла­ри тўғ­ри­сида»ги Қа­ро­ри мамлакатимиз қишлоқ хў­жа­лиги­нинг технологик таркибий қисмини ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди. 

Конференцияда Ўзбекистон­нинг озиқ-овқат саноатини ривож­лантириш тажрибасига ало­ҳида эътибор қаратилди. Бу­гун мамлакатимизда қарийб 7 мингта шундай корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар ички ва ташқи бозорга сифатли озиқ-овқат маҳ­сулотлари етказиб бераётир. 2012–2015 йилларда озиқ-овқат саноатини кенгайтириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари дас­тури ҳамда 2012–2015 йилларда қишлоқ хў­жалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва уларнинг турини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси фаолият кўрсатаётиб, у юздан зиёд корхонани ўз таркибида бирлаштирган. Улар ишлаб чиқа­раётган маҳсулотларнинг бир қисми экспорт қилинаётир.

Бугунги кунда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар олдига ишлаб чиқариш сифатини ошириш ва уни бошқаришнинг янги стандартлари, замонавий технологияларни жорий этиш масаласи қўйилган. Айни пайтда 40 га яқин маҳаллий корхона «ISO 9001» сифатни бошқариш халқаро сертификатига эга. Қатор корхоналарда «ISO 22000» озиқ-овқат хавфсизлиги халқаро менежмент тизими йўлга қўйилган.

Ялпи мажлисда сўзга чиққан­лар Ўзбекистонда ҳаётга тат­биқ этилаётган иқтисодий ислоҳот­лар, озиқ-овқат хавфсизлигини, чунончи, қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ этиш ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ҳисобидан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самараларини юксак баҳолашди.

Конференция натижалари бў­йи­ча якуний ҳужжат қабул қи­линди.

 

ЎзА материали
асосида тайёрланди.

Прочитано: 2551 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика