Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 23 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ЁРДАМ КЎРСАТАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2014 йилдаги 129-сон Қа­рори билан Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Намунавий низом Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши фаолиятини тартибга солади, олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно.

Низомга мувофиқ Кенгаш ҳар бир олий таълим муассасасида ташкил этилади. У юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Кенгаш таркибига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, ҳомийлар, шунингдек олий таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа юридик ва жисмоний шахслар кириши мумкин.

Белгиланишича, Кенгашнинг таркиби тасарруфида тегишли олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади. Бироқ Кенгаш таркибига Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари киритиладиган ҳолатларда Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларининг, ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг, шунингдек Президентга ҳисобот берадиган органларнинг раҳбарлари киритиладиган ҳолатларда таркиб Президент томонидан тасдиқланади. Нодавлат олий таълим муассасасининг Кенгаши таркиби унинг муассислари томонидан тасдиқланади.

Ҳужжат билан Кенгашнинг асосий мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари ҳам белгиланган.

Кенгашнинг сон таркиби тартибга солинмайди. Кенгашнинг шахсий таркиби ва раҳбариятидаги ўзгаришлар, қоидага кўра, бир йилда 1 марта амалга оширилади. Олий таълим муассасасининг ректори (директори) лавозимига кўра Кенгаш аъзоси ҳисобланади. Кенгаш аъзоларининг фаолияти муддатлари, Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарини қайта сайлаш Кенгаш тўғрисидаги низомда белгиланади. Кенгаш ўз ваколатларини олий таълим муассасасининг ректорига (директорига) бериш ҳуқуқига эга эмас.

Кенгаш қарори Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Кенгаш маблағлари вакиллари Кенгаш аъзолари ҳисобланадиган ташкилотларнинг, шунингдек Кенгаш аъзоларининг хайрия эҳ­сонлари, ихтиёрий бадаллари шаклида Кенгаш томонидан олий таълим муассасасига жалб этиладиган бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига шакллантирилади. Маблағлар мол-мулк, пул маблағлари, бошқа моддий ва номоддий активлар шаклида киритилади. Кенгаш тарқатиб юборилган тақдирда унинг Кенгаш маблағларини бошқариш бўйича ваколати вақтинча олий таълим муассасасининг Кенгашига берилади.

Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга бир ой муддатда тасарруфидаги олий таълим муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлатиш топширилди.

 

ЙЎЛЛАР ЯНАДА РАВОН БЎЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2014 йилдаги 130-­сон Қарори билан 2014 йилги халқаро ва давлат аҳамиятидаги умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини капитал таъмирлаш дастури тасдиқланди.

Дастурга бутун республика ҳудуди бўйлаб йўллар, кўп­риклар, автомобилларнинг қисқа муддатли тўхташ майдончалари, йўловчиларнинг ер ости ўтиш йўлаклари, тоннеллар, йўл қувурлари ва бошқа объектларни қуриш ва мавжудларини капитал таъмирлаш ишлари киритилди. Умумий ишга тушириладиган объектлар қуввати 170,1 км ни ташкил қилади. Бунда Дастурга капитал таъмирланиши олдин бошланган ва янгидан бошланадиган объектлар киритилди.

Ҳужжат билан белгиланишича, Дастурга киритилган объектларнинг капитал таъмирланишини молиялаштириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 2014 йилда Дастурда назарда тутилган давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини капитал таъмирлашга 202 246 млн сўм ажратилди. Ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ва ўтказиладиган йўл-таъмирлаш ишларининг сифатини назорат қилиш Республика йўл жамғармаси томонидан амалга оширилади.

Қарор билан 13 лойиҳа институти бош лойиҳа ташкилотлари этиб белгиланди. Улар маҳаллий хом ашё ресурслари ва материалларидан кенг фойдаланишни, шунингдек молиявий харажатларни мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқишни таъминлашлари лозим. Давлат экспертизасини ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатиш бўйича мажбуриятлар Давархитектқурилиш қўмитаси зиммасига юклатилди.

Йўл жамғармасига 2014 йил 10 июнга қадар танлов савдоларини ўтказиш ҳамда янгидан бошланадиган объектлар бўйича пудрат шартномаларини тузиш топширилди.

Бундан ташқари, йўл-таъмирлаш ишлари бўйича ҳар бир объект бўйича камида 3 номзод мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг ўтказилиши ҳақидаги хабар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгандан кейин танлов савдоларини ўтказишга истисно тариқасида рухсат этилди.

Ҳужжатга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари йўл-таъмирлаш пудрат ташкилотларига қулай маиший ва бошқа зарур шароитларнинг яратиб берилиши учун шахсан жавобгар этиб тайинландилар. Бунда йўл-қурилиш техникалари ва меҳнат ресурсларини Дастурда назарда тутилмаган ишларга жалб этиш тақиқланади.

 

ҲОСИЛНИНГ БАҲОСИ

Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2014 йилдаги 131-сон Қарори билан 2014 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилига янги харид нархлари тасдиқланди. Нархлар фақат давлат эҳтиёжлари ҳисобига етказиб бериладиган донга белгиланди.

Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб жамғармасига ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган бошоқли дон экинлари учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида таъминлаш вазифаси топширилди.

Ҳужжат билан 2014 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилига қуйидаги харид нархлари белгиланди:

 

Дон экинлари

 

Таркибидаги оқсил моддаси %да, бироқ қуйидаги миқдорлардан кам эмас

 

Харид нархи, 1 тоннаси учун сўмда

 

Қаттиқ буғдой

 

1-навли

 

28

 

685 840

 

2-навли

 

25

 

604 880

 

3-навли

 

22

 

550 300

 

4-навли

 

18

 

418 000

 

Юмшоқ буғдой

 

1-навли

 

32

 

571 000

 

2-навли

 

28

 

485 570

 

3-навли

 

23

 

418 000

 

4-навли

 

18

 

373 960

 

5-навли қаттиқ ва юмшоқ буғдой

 

 чекланмаган

 

345 760

 

Жавдари буғдой, тритикале

 

1-3-навли

 

 

397 100

 

4-навли

 

 

334 400

 

Сули

 

1-навли

 

 

584 790

 

2-навли

 

 

520 880

 

3-навли

 

 

409 480

 

4-навли

 

 

327 910

 

Арпа

 

пиво тайёрланадигани

 

 

520 880

 

1-навли

 

 

409 480

 

2-навли

 

 

327 910

 

 

 

МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ: ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИБ

Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2014 йилдаги 132-сон Қарори билан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини 2014—2016 йилларда амалга оширишга доир Қўшимча тадбирлар комплекси тасдиқланди.

Ҳужжат доирасида, хусусан, қуйидагилар режалашти­рилмоқда:

бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига ҳамда мамлакатда иқтисодиётни янада чуқурлаштириш, такомиллаштириш, эркинлаштириш, давлат-хусусий шерик­ликни мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга ҳамда мамлакатимиздаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ бўлган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (янги таҳрирдаги) лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Меҳнат кодексининг 225-моддасида назарда тутилган тартиботларга мувофиқ аёллар учун қўлда оғир юкларни кўтариш ва бошқа жойга ташишнинг чекланган нормаларини қайта кўриб чиқиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш;

ишлаб чиқаришни модернизациялашни, технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни ва шарт-шароитларни яхшилашни, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича замонавий талаблар жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда 18 ёшдан кичик шахслар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган, меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишлар рўйхатини унификация қилиш;

16 ёшгача бўлган болаларни ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

мактабларда (юқори синфлар ўқувчилари учун), лицейлар ва коллежларда вояга етмаган болалар ҳуқуқларини ҳамда ХМТнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари қоидаларини ўрганишга йўналтирилган соҳага доир ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

ХМТнинг техник кўмаги доирасида «Кичик корхоналарда меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш» лойиҳасини амалга оширишга доир масалаларни ишлаб чиқиш;

пахта теримчиларини фермер хўжаликлари томонидан меҳнат бозори институтлари орқали эркин ёллашни таъминлаш учун институционал асосни ташкил этиш.

Бошқа тадбирларнинг қабул қилиниши ҳам назарда тутилган. Комплексга 5 йўналиш бўйича 40 та тадбир киритилди.

 

РЕНТАБЕЛЛИК УСТИДАН НАЗОРАТ

Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2014 йилдаги 134-сон Қарори билан умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этишда (қайта нашр этишда) рентабелликнинг чек­ланган даражаси белгиланди.

Унинг миқдори маҳсулотнинг прогнозлаштирилган ишлаб чиқариш таннархига нисбатан 15 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.

Рентабеллик зарур фойда миқдорини (давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар суммаси ва соф фойда) ўқув адабиётларига тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари суммасига бўлиш йўли билан ҳисобланади.

Давлат рақобат қўмитасига ўқув адабиётларига рентабелликнинг чекланган даражаси қўлланилишининг тўғрилиги устидан белгиланган тартибда назорат ўр­натиш топширилди.

Белгиланган рентабелликнинг чекланган даражаси оширилиши ҳолатлари аниқланганда ноқонуний олинган маблағлар ундириб олинади ва хўжалик юритувчи субъектларга жарималар солинади. Бундай чора-тадбирларни қўллаш Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (28.10.2010 йилдаги 239-сон) назарда тутилган.

Ушбу ҳужжат бюджет маблағлари ва Республика мақ­садли китоб фонди маблағлари ҳисобига умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни харид қилишда нархлар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 1690 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика