Norma.uz

Алоқа ўрнатмоқчимисиз, портал очиқ

Таҳририятимиз бир газетхондан қизиқ хат олди.

Оммавий ахборот воситалари нега нуқул Давлат хизматлари ягона портали (my.gov.uz) билан ишлаш осон деб ёзишади, билмайман. Мен шу Портал орқали бир илтимос билан мурожаат қилмоқчи бўлиб, мурожаатни жўнатиш учун зарур «майдонча»ларни тўлдира бошладим. Ана шунда экранда бир олам саволлари бўлган яна бир «меню»ни кўриб ҳайрон қолдим, – деб ёзади газетхон. – Бу кўп бора такрорланди. Фойдаланувчини шунча нарсани тўлдиришга мажбурлаш қонуний асосга эгами?

Газетхондаги шубҳани бартараф этиш учун мухбиримиз Ягона портал орқали давлат органларига мурожаат қилишни ўз тажрибасида синаб кўрмоқчи бўлди. Бу иш осон ва қулай экан: бир неча керакли ҳаракатларни (ишларни) қилса бўлади.

 

МУРОЖААТ ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ, РЎЙХАТДАН ЎТИНГ!

Порталда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик учун имкониятлар ҳам, хизматлар ҳам талайгина. Сиз ахборот олишингиз, шикоят ёки таклиф билан мурожаат қилишингиз, хизматлар ҳақини тўлашингиз мумкин. Улардан баъзилари автомат, бошқалари эса ярим автомат тарзда ёки оффлайн-режимида ишлайди. Улар, ўз навбатида, ахборот йўсинидаги, ҳаволаки, автоматлашган, ярим автоматлашган ва оффлайн турларига бўлинади.

Ахборот хизматидан баҳра­манд бўлиш, кўпроқ давлат органи фаолияти тўғрисида ахборот олиш учун, ҳужжат, маълумотнома олишга доир керакли маълумотлар олиш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Ҳаволаки хизматлар, асосан турли ресурслар, назорат остидаги ташкилотлар томонидан бериладиган, электрон тўловлар билан боғлиқ ҳаволаки хизматлар сизни ана шу ишни амалга оширувчи ресурсларга йўллайди. Мен мана неча ойдирки, Ягона портал орқали интернет-провайдер хизматлари ҳақини тўлаб келмоқдаман. Бунинг учун uzkard.uz порталида рўйхатдан ўтишга тўғри келди, акс ҳолда тўловни амалга ошириб бўлмас экан. Шуниси ҳам борки, бунда Ягона порталда рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.

Мабодо муайян бир вазирлик ёки бошқа ташкилотга шикоят ёки таклиф билан мурожаат этиш мўлжалингиз бўлса, шунингдек персонлаштирилган хизматлардан фойдаланмоқчи бўлсангиз, айтайлик, бизнес ишини очмоқчи бўлсангиз ёки судланмаганлик ҳақида маълумотнома олмоқчи бўлсангиз рўйхатдан ўтиш зарур. Буни икки усул билан, яъни электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида ва ID.UZ тизими орқали амалга ошириш мумкин.

ID.UZ ягона идентификация тизими давлат ва бошқа хил ахборот тизимларидаги ахборотдан баҳраманд бўлишга йўл очиб беради. Сервисда рўйхатдан ўтиш Узнетнинг турли сайтларида ҳар сафар такроран рўйхатдан ўтиш­га зарурат қолдирмагани ҳолда муал­лифлаштириш (авторлаштириш) имконини беради. Сервисда идентификациялашнинг икки тури OpenID ва PassportID назарда тутилган. Узнет сайтларида ва Ягона порталда яшаш жойи, паспорт русуми ва рақамлари, паспортга оид бошқа маълумотларни қайта-қайта тўлдирмаслик учун PassportID мақомини олган яхши. Моҳиятан Портал билан ишлаш учун OpenID мақомининг ўзи етарли. Бу мақом муаллифлаштириш имконини беради, аммо PassportID даражасида афзалликлар бера олмайди. PassportID олиш учун ID.UZ тизимида умумий асосларда рўйхатдан ўтиш лозим. Бунинг учун «UZ­INFOCOM» Марказининг абонент бўлимида ва профилда ўзингиз ҳақингизда ишончли, тўғри ва тўлиқ ахборотни тўлдиргач, тегишли ариза беринг. Бунинг учун сизга паспорт керак бўлади. Шундан кейин фойдаланувчи ўзи ҳақидаги ахборотни ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас – паспортга оид маълумотлари ўзгарган тақдирда Марказ ходимларини хабардор этиши шарт. ID.UZ тизими билан ишлашда «UNICON.UZ» ДУКда электрон рақамли имзо калитини олиш зарур. Бу калит «Шахсий кабинет»га киритилади ва Портал билан ишлашда автомат тарзда фойдаланилади – электрон мурожаат имзоланади.

Агар сизда Давлат солиқ қў­митаси берган электрон рақамли имзо калити бўлса, Порталда ўша жойнинг ўзида эълон қилинган йўриқномага биноан рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Бунинг учун махсус браузерни, шунингдек унга доир янгиланган ифодани кўчириб олиш зарур.

 

ХАБАРНИ ЖЎНАТИШ УЧУН

Автоматлаштирилган хизмат билан ишлаш асносида кўпинча қўшимча «майдончалар»ни тўл­дириш талаб этилмайди. Лекин маълумотномалар олишга, шикоят билан мурожаат қилишга ёки мансабдор шахс қабулига ёзилишга бироз кўпроқ вақт кетади.

Порталда ахборотлар блок-блок қилиб қўйилган – уларни тўлдириш керак. Ҳар бирида муайян миқдордаги саволлар назарда тутилади. Сиз мансабдор шахс қабулига ёзилмоқчисиз, дейлик. Аризада паспортга оид маълумотларни кўрсатиш (агар сизда PassportID мақоми бўлса, бу ахборот ўз-ўзидан, автомат тарзда тўлдирилади); мурожаат этмоқчи бўлган ташкилотни танлаш (Порталда аризадан келиб чиқиб бир неча параметр­лар бўйича излаш имконияти мавжуд); мутасаддилигидаги, вако­лат доирасидаги масалаларни аниқлаб олиш (таклиф эти­лаётган рўйхатдан танлашга йўл қўйилади), шунингдек қабул куни ва соатларини (таклиф этилган рўйхатдан) танлаш; мавзуни кўрсатиш ва ваколатли шахсга қаратилган мурожаатнинг мазмун-моҳиятини қисқача тавсиф этиш талаб қилинади. Ариза (буюртма) жўнатилаётганида уни электрон рақамли имзо калити билан имзолаш лозим (калит рўйхатдан ўтаётганда профилга жойланган бўлади). Ариза жўнатилгач, мурожаатчининг уяли телефонига ID ва мурожаат санаси кўрсатилган СМС хабарнома келади. Дарвоқе, ариза (буюртма) кўриб чиқишнинг қайси босқичида эканлигини ҳам ID орқали кузатиш мумкин.

Мабодо, ҳаммаси тўғри тўлди­рилганлигига ишончингиз комил бўлмаса ёки биркитилган қайси бир ҳужжатни бошқаси билан алмаштирмоқчи бўлсангиз, аризани (буюртмани) «Қоралама нусхаларим» деган жойда сақ­лаб қўйишингиз мумкин. У давлат органига юборилмайди, зарурати бўлганда уни бемалол тўлдиришингиз ёки қайтадан ёзишингиз мумкин. Жўнатилган сўров эса «Менинг аризаларим»да сақ­ланади ва унга ID берилади. Мурожаат давлат органида ишлов учун қабул қилиб олингунига қадар уни бекор қилишингиз мумкин. Бундай ҳолларда аризани (буюрт­мани) таҳрир қилиб бўлмайди, негаки зарурати бўл­ганда ҳамма таклиф этилган шаклларни яна тўлдиришга тўғри келади. Бошқа турдаги мурожаатларда ҳам тўл­диришнинг ана шунга ўхшаш алгоритми назарда тутилган.

 

ЖАВОБ АЛОҚА

Мурожаатнома ижро этилган-этилмаганлигини қандай билиш мумкин? У қанчалик сифатли ва тўлиқ адо этилганлигини-чи? Порталда фойдаланувчи билан жавоб алоқаси мавжуд. Давлат органи вазифани бажарса бўладиган иш тариқасида қайд этганидан кейин мурожаат ижроси ҳақида ўз фикрингизни айтишингиз мумкин, баҳо қўйсангиз ҳам бўлади. Масалан, амалдор муаммони ҳал этмаган бўлса, фойдаланувчи унга қониқарсиз баҳо қўйиши мумкин. Ҳар бир баҳо юқори турувчи ташкилотлар томонидан кўриб чиқилади ва назорат қилиб борилади.

Мухтасар тақриз ёзиб, ўз фик­рингизни билдиришингиз ҳам­да янги хизматларни жорий этишни ёқлаб овоз беришингиз ёки Пор­талда амалга ошириш учун ўз хизматингизни таклиф этишингиз мумкин.

Овоз бериш натижасида олин­ган маълумотлар зарур модел­ларни ишлаб чиқишда беэътибор қолдирилмайди ва имкон дара­жасида жорий этилади.

Порталда янги имкониятлар мунтазам равишда жорий этиб борилади. Масалан, у ёки бу хиз­матлардан фойдаланишни осон­лаштириш учун фойдаланувчи «Танланган мавзу»га кўпроқ фой­даланаётганларини қўшиб қў­йиши мумкин, бу эса излашга кетадиган вақтни қисқартиради. Бундан ташқари, смартфонлар учун махсус илова ишлаб чи­қилган. Смартфон эгалари Портал хизматларидан мобил телефон ёрдамида фойдаланишлари мумкин.

Пировардида шуни таъкидлаб ўтишим жоизки, илтимосимни кўриб чиқиб расмий жавоб юборишди, давлат органи то­монидан амалга оширилган ишни баҳолашимни ҳам сўрашди (айтмоқчи, бу ишни у ердагилар 12 кун ичида амалга оширдилар). Шу сабабли ҳам мурожаат тўғри расмийлаштирилган тақдирда Ягона портал билан ишлашда ҳеч қанақа муаммо келиб чиқмаслиги лозим. Фақат бир нарсани, яъни йил тугагач, электрон рақамли имзо калитининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки янги калит олиш талаб қилиниши унутилмаса бўлди.

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

 

 

Шунча «майдонча»ни тўлдириш нима учун зарур?

– У ёки бу интерфаол хизматларни яратаётганда биз мўлжални амалдаги қонун ҳужжатларига қараб оламиз, – деб изоҳ берди «UZINFOCOM» Марказининг давлат интерфаол хизматларини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Қобилжон Ғойипов. – Ҳукуматимизнинг бир қанча қарорларида талаб даражасида, жўяли тарзда кўрсатилиши лозим бўлган у ёки бу хизматлар тартиби, фойдаланувчига берилиши лозим бўлган ахборотлар рўйхати қайд этиб ўтилган. Мурожаатлар, ахборотлар тартибини расамадга солувчи норматив ҳужжатларни келгусида қайта кўриб чиқиш асносида Порталга ҳам тегишли тузатишлар киритилиши ва унинг иши соддалаштирилиши турган гап.

Прочитано: 2295 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика