Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 17 / Бизнинг маслаҳатлар

Сийловга солиқ солинадими?

Корхонамизнинг асосий фаолияти дори воситалари билан улгуржи савдо қилиш ҳисобланади. 2014 йил январь ойида чет элдаги товар етказиб берувчидан тиббий товарлар етказиб беришга доир импорт контрактини туздик ва белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи банкда рўйхатдан ўтказдик.

Ушбу импорт контрактида умумий сумма 56 500 АҚШ долларини, молиявий чегирма (сийлов) 22 600 АҚШ долларини (40%) ташкил этиши қайд этилган.

Контракт бўйича жами 33 900 АҚШ доллари тўланиши керак. Келиб тушган импорт товарларига тегишли БЮД расмийлаштирилганда (БЮД 40-импорт режими) 12-устунда («Божхона қиймати») қиймат 56 500 АҚШ доллари миқдорида, 22-устунда («Валюта ва товарларнинг умумий фактура қиймати») 33 900 АҚШ доллари миқдорида, яъни чегирмани ҳисобга олган ҳолда кўрсатилганда биз импорт товарларни балансимизга қайси қийматда кирим қилишимиз лозим?

Лобархон Саттиева,

МЧЖ бош бухгалтери.

Самарқанд вилояти.

 

– 4-сон БҲМС «Товар-моддий захи­ралар»нинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўй­хат­дан ўтка­зилган) 13-бандига асосан товар-моддий захиралар ташкилотнинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилади, у харид қиймати (етказиб берувчига тўланадиган суммалар) ва уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичига олади.

Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг таннархига киритиладиган харажатларга қуйидагилар киритилади:

а) божхона божлари ва йиғимлари;

б) товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва йиғимлар суммалари (агар улар қоп­ланмаса);

в) товар-моддий захиралар улар ор­қали харид қилинган таъминотчи ва воситачи ташкилотларга тўланадиган воситачилик ҳақи;

г) товар-моддий захираларни сертификатлаш ва уларни товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган техник шартларга мувофиқ синаш бўйича харажатлар;

д) товар-моддий захираларни тайёрлаш ва уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари. Улар тайёрлаш, юклаш-тушириш ишлари, товар-моддий захираларни барча турдаги транспорт билан уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жо­йига ташиш учун тарифлар (фрахт)ни тўлаш бўйича харажатлар, шу жумладан товар-моддий захираларни ташишда хатарларни суғурталаш бўйича харажатлардан ташкил топади;

е) товар-моддий захираларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

Савдо дисконтлари, чегирмалар ва бошқа шу каби чегирувлар товар-моддий захираларни харид қилиш харажатларини белгилаш чоғида амалга оширилади.

Харид қилинган товар-моддий захираларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш харажатлари, ўтказмалар учун банк комиссияси, товар-моддий захираларни чет эл валютасига харид қилиш чоғида валютани конвертациялаш бўйича комиссия ва бошқа банк хизматлари), товар-моддий захираларни харид қилиш бўйича контрактларни тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар товар-моддий захираларнинг таннархига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади.

Муддатидан олдин тўлаш натижасида ёки катта ҳажмда харид қилиш натижасида ёхуд тарафларнинг келишувида назарда тутилган бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра олинган пул чегирмалари харид қилинган товар-моддий захиралар қийматини камайтирмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.

Товар-моддий захиралар қарз капитали ҳисобига харид қилинганда ёки тайёрланганда кредит (қарз)дан фойдаланганлик учун фоизлар кўринишидаги харажатлар унинг ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган товар-моддий захираларнинг таннархига киритилмайди.

Товар-моддий захираларни харид қилиш бўйича харажатлар уларнинг юзага келишини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар асосида белгиланади.

Шундан келиб чиқиб, сизнинг ҳолатда пул чегирмалари харид қилинган товар-моддий захиралар қийматини камайтирмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади. Шу сабабли чегирма ҳисобга олинмаган қиймат, яъни 56 500 АҚШ доллари импорт қилинган товарларнинг харид қийматига киритилади ва 22 600 АҚШ долларилик фарқ эса 9390-«Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағи кредитига киритилади.

Шуни қайд этиш лозимки, Солиқ кодекси 356-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ, маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида ва асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган бошқа даромадлар чегириб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2118 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика