Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 17 / Божхона

Кўргазмага олиб кирилганда

Мен халқаро кўргазма-ярмаркада иштирок этиш учун Ўз­бекистонга келишга ҳозирлик кўраётган бизнес ҳамкор­ларимизнинг хатига жавоб беришим керак. Улар ўз экспонатлари ва реклама маҳсулотларини қандай қилиб олиб келишлари мумкинлигини тушунтириб берсангиз. Улар чегарада қандай солиқларни тўлашлари керак бўлади?

Х.Турдиева.

 

– Мамлакатимизда халқаро божхона амалиётида қабул қилинган, вақтинчалик олиб кириш режимини назарда тутадиган кўргазма товарларини (павильонлар, стендлар ёки экспозицияларни жиҳозлаш учун мўлжалланган экспонатлар, реклама маҳсулоти ва ҳоказо) расмийлаштириш тартиби амал қилади.

Унинг шартлари Товарлар ва транспорт воситаларини вақтин­чалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) божхона режимига қўйиш қоидалари (ВМнинг 13.04.2013 йилдаги 106-сон Қаро­рига 1-илова, бундан кейин – Қои­далар) билан белгиланган. Хусусан, ушбу ҳужжатда таъкидланишича, вақтинчалик четдан олиб келишга товарлар ва транспорт воситалари уларни олиб чиқиб кетишда божхона органлари томонидан идентификация қилиниши ва товарга нисбатан ваколатли ва божхона режими шартларига риоя этиш учун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган шахс ЎзР ваколатли органларида рўйхатдан ўтказилиши (аккредитация қилиниши) шарти билан йўл қўйилади.

 

РУХСАТНОМА ОЛАМИЗ

Вақтинчалик четдан олиб келишга рухсатнома олиш учун ваколатли шахс ҳудудий божхона органига Қоидаларга 1-иловага мувофиқ вақтинчалик четдан олиб келишга рухсатноманинг сўралаётган муддатини кўрсатган ҳолда ариза беради. Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

товарни етказиб бериш ёки бериш тўғрисидаги контракт (шарт­нома, битим) нусхаси (ижара шарт­номаси, лизинг, кафолатли хизмат кўрсатиш ва инвестиция лойиҳаси доирасида товарлар вақтинча четдан олиб келинган ҳолларда);

транспорт ҳужжатлари ва товарга илова қилинган ҳужжатлар нусхалари;

ваколатли органларнинг рухсатномалари (агар товар назорат қилиниши керак бўлса).

Ариза 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Масала ижобий ҳал этилган тақдирда ариза берувчига товарни вақтинчалик четдан олиб киришга рухсатнома берилади (Қоидаларга 2-илова).

Юкни вақтинчалик четдан олиб келиш режимига қўйиш шартлари мураккаб эмас. Булар – товарларга белгиланган тартибга мувофиқ дек­ларация тўлдириш; уларни идентификациялаш имкониятини таъминлаш; зарур ҳолларда божхона тўловларини тўлаш; агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши керак бўлса, уларнинг рухсатномаларини тақдим этиш.

 

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ

Қоидалар 32-бандининг «г»-«х» кичик бандларида 1 йилгача бўлган муддатда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган вақтинчалик четдан олиб келадиган товарлар ва транспорт воситалари кўрсатилган.

Улар жумласига қуйидагилар киради:

кўргазмалар, ярмаркалар, хал­қаро учрашувларда ва шунга ўхшаш бошқа тадбирларда намойиш қилишга мўлжалланган товарлар (четдан олиб келинган товарларни сотиш мақсадида ўтказиладиган ишлаб чиқариш фаолияти ёки бошқа тижорат фаолияти амалга ошириладиган жойлардаги кўргазмалардан ташқари), шунингдек ушбу тадбирларда фойдаланиш учун мўлжалланган ёрдамчи асбоб-ускуналар ва материаллар;

хорижий шахслар томонидан олиб келинадиган реклама материаллари (каталоглар, прейскурантлар ва тижорат проспектлари, моделлар, плакатлар, планшетлар, рисолалар), агар ҳар бир олувчи учун ушбу материаллар 2 нусхадан ортиқ олиб келинмаса ёхуд уларнинг умумий брутто оғирлиги 50 кг дан ортиқ бўлмаса.

 

Маълумот учун! Кўрсатил­ган товарларни 1 йилгача бўлган муддатда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этишга рухсат берилади. Ушбу муддат тугагандан ке­йин уларга вақтинчалик четдан олиб келишнинг бундан кейинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланилади.

 

БЮДсиз

Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2013 йилдаги 106-сон Қарори билан Товарлар ва транспорт воситаларини юк божхона декларацияси расмийлаштирмасдан вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) қоидалари (2-илова) ҳам тасдиқланган. Унда БЮДни расмийлаштирмасдан ва божхона тўловларини тўламасдан Ўзбекистонга қиймати белгиланган ЭКИҲнинг 10 баравари миқ­доридан ошмайдиган товарларни вақтинчалик четдан олиб келишга рухсат берилади. Улар Т-6 шаклидаги декларация ва товарга илова қилинган ҳужжатлар асосида ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Шу сабабли, агар хорижий ҳамкорларингиз экспонатлар ва реклама маҳсулотини кўрсатилган сумма доирасида ва нотижорат мақсадида, яъни фақат тадбирда иштирок этиш учун олиб кирмоқчи бўлсалар, ушбу товарларни вақтинчалик олиб кириш учун Т-6 декларациясини тўлдириб, унинг 5 ва 6-бандларида барча маълумотларни акс эттиришлари етарлидир. 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1997 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика