Пенсияга чиққанимдан кейин 3 йил ўтгач жам¬ғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида¬ги пулни олмоқчи бўлдим. Афсуски, Халқ банкида ҳамма суммани беришмади, қолган суммани ке¬йинги ойда олишим мумкинлигини айтишди.
Карточка очиб, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пулни унга ўтказишим мумкинми?
– Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш тартиби «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (2.12.2004 йилдаги 702-II-сон) билан белгиланади.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар пенсия тўловлари олувчи сифатида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда олиш ҳуқуқига эгалар (Қонуннинг 16-моддаси).
Бунда улар ўзлари мустақил равишда белгилайдиган муддат мобайнида ҳар ойлик жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишни ёки жамғариб бориладиган пенсия тўловларини бирйўла олишни танлаш ҳуқуқига эгалар (Қонуннинг 19-моддаси).
Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги бўлинмаларидан бири ходимларининг бизга маълум қилишларича, олувчининг хоҳишига кўра шахсий пластик карточка очилади, унга барча жамғарилган суммалар ўтказилади. Кейинчалик, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, ушбу карточкага пенсия суммасини қайд этиш мумкин.
Шахсий пластик карточкани очиш ва у билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида сизга Халқ банкининг сиз ҳамкорлик қиладиган бўлимида батафсил маълумот берадилар.
Ноила МУҚМИНОВА,
экспертимиз.