Май ойида Европа бухгалтерлар уюшмасининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади.
Европа бухгалтерлар уюшмасининг Конгресси Европа бухгалтерлари ва аудиторларининг энг йирик халқаро тармоқ тадбири ҳисобланади. Конгресс йилда бир марта Европанинг турли мамлакатларида ўтказилади. Унда бухгалтерия, молия ва аудиторлик касбларининг етакчи вакиллари, ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоби, молия ва аудит соҳасидаги бошқа мутахассислар иштирок этадилар.
21-23 майда Таллинда (Эстония) ўтадиган Конгресс доирасида бухгалтерия ҳисобида истиқбол масалалари; бошқарув ҳисоби; бухгалтерия таълими; халқаро молия ҳисоби; аудит; молиявий таҳлил; корпоратив бошқарув ва бухгалтерия ҳисоби; давлат сектори ва нотижорат секторида бухгалтерия ҳисоби; молиявий ҳисобот; солиқ солиш; банк ҳисоби; бухгалтерия ҳисоби ва ахборот тизимларини муҳокама қилиш режалаштириляпти.
Ўтган йили Парижда (Франция) бўлиб ўтган Конгресснинг кун тартибида халқаро молиявий ҳисоб; корпоратив бошқарув ва бухгалтерия ҳисоби; аудит; банк ҳисоби; бухгалтерия ҳисоби ва аудитдаги таҳлилий тадқиқотлар; давлат ва нотижорат секторларидаги бухгалтерия ҳисоби; молиявий ҳисобот (услубиятни танлаш); молиявий ҳисобот таҳлили; қимматли қоғозлар бозорида молиявий ҳисоб; бошқарув ҳисоби; солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби; бухгалтерия ҳисоби назарияси; бухгалтерия ҳисобидаги истиқболлар; бухгалтерия ҳисобига ахборот тизимларини жорий этиш билан боғлиқ масалалар диққат марказида бўлган эди.
Европа бухгалтерлар уюшмаси бухгалтерия ҳисоби ва аудитни илгари ҳаракатлантириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш учун бухгалтерия касби мутахассислари, олимлар ва тадқиқотчиларни умумевропа ҳамжамиятига бирлаштиради.
Уюшма 1977 йилда ташкил этилган, у тармоқ мутахассисларини бирлаштириб, Европанинг илмий-тадқиқот ҳамжамиятига катта таъсир кўрсатди. Уюшма ҳар йилги Конгресс, Докторлик коллоквиуми сингари тадбирларни мунтазам ўтказади, мутахассислар учун махсус журналлар чиқаради, ишчи гуруҳлар ташкил этади ва семинарларни ўтказади.
www.cisaaa.org.