Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 11 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Отаси унутмаслиги учун

Фуқаролик ишлари бўйича судларда масалаларни кўриш жуда узоққа чўзилади деб эшитган эдим. Менинг никоҳим бекор қилинди, вояга етмаган икки болам билан қолдим, собиқ эрим эса бизга моддий жиҳатдан ёрдам бермаяпти. Болаларга алиментни қандай қилиб тезроқ ундириш мумкин?

Гулираъно В.

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани.

 

 

– Сиз судга болаларга алимент ундириш тўғрисида суд буйруғи беришлари тўғрисида ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Суд буйруғи суд муҳокамасини ўтказиш ва тарафларни чақириш­сиз, соддалаштирилган тартибда чиқарилади.

Бунда агар аризада оталикни белгилаш ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғланмаган ҳолда вояга етмаган болаларга алимент ундириш талаби баён этилган бўлса, суд буйруғи чиқарилади.

Аризада келтирилган талабнинг моҳияти бўйича суд буйруғи судья томонидан ариза судга келиб тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида чиқарилади.

У чақирилгандан кейин судья дар­ҳол унинг нусхасини қарздорга юбо­ради.

Қарздор суд буйруғининг нусхаси олинган кундан бошлаб 10 кун ичида буйруқ чиқарган судга арз қилинган талабга қарши эътироз юбориши мумкин.

Агар белгиланган муддатда қарз­дордан судга эътироз келиб тушмаса, судья ундирувчига суд муҳри билан тасдиқланган буйруқни ижрога тақдим этиш учун беради.

 

МИСОЛ. Фуқаро Н. фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга қарздор А.дан вояга етмаган боласи В.ни таъминлашга алимент ундиришни сўраб мурожаат қилди*.

Суд чиқарган суд буйруғида кўрса­тилишича, Оила кодексининг (ОК) 96-моддасига мувофиқ ота-она воя­га етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

ОКнинг 99-моддасига кўра агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун – 1/4 қисми, икки бола учун – 1/3 қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга ло­йиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Юқорида баён этилганлар асосида, шунингдек Фуқаролик процес­суал кодексининг 2382, 23811-моддалари ҳамда ОКнинг 96, 99-моддаларига мувофиқ суд қарздор А.дан Н. фойдасига вояга етмаган боласи В.ни таъминлашга қарздор иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент, шунингдек давлат даромадига 48,052 сўм миқдо­рида давлат божини ундириш тўғри­сида буйруқ чиқарди.

 

*Буйруқ матнида тарафлар ундирувчи ва қарздор деб номланади.

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 1414 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-03-18 19:10:34, Гость_ulugbekuz:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика