Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 11 / Аудитор хабарномаси

Тайёр бўлинг

Келгусида «Энг яхши аудитор» унвонига даъвогар бўладиган ўқувчиларимиз иккинчи тур модуллари тўғрисида тасаввурга эга бўлишлари ва стандартни қанчалик билишларини текшира олишлари учун 2013 йил танлови иштирокчилари аудит бўйича олган тест саволларини келтирамиз. Таклиф этилган жавоблардан фақат битта тўғрисини танлаш лозим:

 

АФМСга мувофиқ нима аудиторлик ташкилоти томонидан аудитор иши устидан назорат қилишга кирмайди:

 

а) аудиторлик режаси ва мижозда аудит ўтказиш дастурини муҳокама қилиш ва асосланганлигини текшириш;

 

б) ташкилий-этик аудиторлик принципларига қатъий риоя этиш;

 

в) асосий аудитор аудиторлик хулосаси берганидан кейин аудиторлик ташкилотининг бошқа аудитори томонидан ҳисоботнинг ишончлилиги қайтадан, мижоз учун бепул қайта текширишдан ўтказилиши;

 

г) аудиторлар томонидан ассистентлар ишини назорат қилиш ва унга раҳбарлик қилиш.

 

 

 

2. Муҳимлилик даражаси (МАС бўйича) деганда тушунилади:

 

а) молиявий ҳисоботни бузишнинг энг юқори қиймати, ундан бошлаб ана шу ҳисоботнинг малакали фойдаланувчиси унинг асосида тўғри хулосалар чиқариш ва тўғри қарорлар қабул қилишга қодир бўлмай қолади;

 

б) корхона фаолиятининг молиявий натижасига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган йўл қўйиладиган тафовутлар;

 

в) аудитни режалаштириш босқичида ҳисобланган ва аудиторлик хатарини белгилаш учун фойдаланиладиган миқдор;

 

г) молиявий ҳисобот кўрсаткичлари аниқлигининг ушбу ҳисо­ботнинг малакали фойдаланувчиси унинг асосида тўғри хулосалар чиқариш ва тўғри қарорлар қабул қилишга қодир бўладиган даражаси.

 

 

 

3. МАС бўйича ички назорат тизимлари тестлари аудиторлик ташкилоти қуйидаги мақсадда ўтказадиган таомиллар ҳисобланади:

 

а) хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимлари ҳолатини баҳолаш учун аудиторлик исбот-далиллари олиш;

 

б) хўжалик операцияларининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;

 

в) солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби тўғрилигини тасдиқлаш;

 

г) бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

 

 

4. Аудиторлик текширувини ўтказаётган аудиторлик фирмаси қурилиш бўйича экспертни жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мижоз раҳбарияти экспертни жалб этишга эътироз билдиряпти. Мазкур вазиятни МАС нуқтаи назаридан баҳоланг:

 

а) аудитни ўтказишда эксперт ишидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни аудиторлик ташкилоти қабул қилади;

 

б) экспертни жалб этиш мижоз билан келишилиши керак, чунки у махфий сақланадиган ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини олади;

 

в) аудиторлик текширувини фақат аудиторлар ва уларнинг ёрдамчилари ўтказишлари мумкин;

 

г) агар бу аудиторлик хизматларини кўрсатиш контрактида назарда тутилган бўлса, экспертни жалб этиш мумкин.

 

 

 

5. Қуйида саналганларнинг қайси бири Ишончни ифодалаш бўйича битимларнинг халқаро асоси нуқтаи назаридан ишончни ифодалаш битими ҳисобланади:

 

а) молиявий ва бошқа ахборотни компиляциялаш битими;

 

б) келишилган таомилларни бажариш битими;

 

в) солиқ декларациясини тузиш битими;

 

г) ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолаш битими.

 

6. Чакана савдо корхоналари МАСга мувофиқ аудит қилинганда қандай таҳлилий таомилларнинг ўтказилиши эҳтимоли жуда кам:

 

а) молиявий ҳисобот кўрсаткичларини тармоқ бўйича ўртача маълумотлар билан қиёслаш; 

 

б) корхонада қабул қилинган режалаштириш услубияти таҳлили ва уни мазкур тармоқда фойдаланиладиган шу сингари услубиятлар билан қиёслаш;

 

в) молиявий ҳисобот кўрсаткичларини молиявий ҳисобот таркибига кирмайдиган маълумотлар билан қиёслаш;

 

г) вақт ўтиши билан ўзгарган молиявий ҳисобот кўрсат­кичлари ва улар билан боғлиқ нисбий коэффициентларнинг таҳлили.

 

 

 

7. ХАС–300 аудит миқёси, бажариш муддатлари ва йўналишини белгилайдиган аудит умумий стратегиясини белгилашни талаб қилади. Аудитор қуйида келтирилган масалаларнинг қайси бирини режалаштирилаётган аудит миқёсини белгилаш учун кўриб чиқади:

 

а) учинчи шахслар билан кутилаётган коммуникациялар;

 

б) ҳисобот валютаси, шу жумладан аудитланаётган молиявий ахборотни ҳисобот валютасига ўтказиш зарурлиги;

 

в) муҳим хатоликлар даражаси юқори бўлган аудит соҳаларини олдиндан белгилаш;

 

г) лойиҳа бўйича жамоани танлаб олиш.

 

 

 

8. Аудиторлик компанияси, Профессионал бухгалтерлар одоб кодексини бузмасдан, унга ўз мижозини юборгани учун бошқа аудиторлик ташкилотидан ҳақ (воситачилик ҳақи) олиши мумкинми:

 

а) мумкин, агар ушбу мижознинг молиявий ҳисоботи аудитини 3 йил мобайнида ўтказган бўлса;

 

б) мумкин, чунки Профессионал бухгалтерлар одоб кодекси қоидалари аудиторлар учун мажбурий эмас;

 

в) мумкин, ҳақ олиш тўғрисида бундай битим тузилгани ҳақида мижозни хабардор қилган ҳолда;

 

г) ҳеч қандай ҳолатда мумкин эмас.

 

 

 

9. Кўрсатилган субъектларнинг қайси бири ХАСга мувофиқ ўзаро боғлиқ тарафлар ҳисобланмайди:

 

а) яқин қариндошлар назорат қиладиган компаниялар;

 

б) молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосида баён этилган таърифга кўра боғланган ҳисобланадилар;

 

в) давлат улуши 51%дан кўп бўлган компаниялар;

 

г) агар ҳисобот бераётган субъект бошқа субъектга билвосита биттадан ортиқ воситачи орқали сезиларли таъсир кўрсатса.

  

 

10. Бирламчи аудит ўтказилаётганда (янги мижоз) бош­ланғич сальдога нисбатан аудиторнинг ҳаракатлари қандай бўлади:

 

а) агар олдинги аудиторнинг ижобий хулосаси бўлса, аудитор ўтган йилги молиявий ҳисобот маълумотларидан қўшимча таомилларсиз фойдаланиши мумкин;

 

б) аудитор бошланғич сальдоларда жорий даврдаги молиявий ҳисоботга жиддий таъсир кўрсатувчи хатоликлар бор-йўқлиги хусусида исбот-далиллар олиши керак;

 

в) аудитор бошланғич сальдоларга нисбатан қўшимча таомиллар ўтказмаслиги мумкин, чунки аудиторлик фикри аудитланаётган давр охирида тузилган ҳисобот юзасидан ифодаланади;

 

г) аудитор мижознинг сўровига кўра бошланғич сальдоларга нисбатан қўшимча таомиллар ўтказиши керак.

Прочитано: 2432 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика