Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 7 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Иш бўйича гувоҳ

Марҳамат қилиб айтсангиз, жиноят иши бўйича гувоҳ қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга? У ўзига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқига эгами?

 

Б.А.,

Избоскан пахта заводи ходими.

 

– Жиноят-процессуал кодек­сининг (ЖПК) 65, 66-моддаларига асосан жиноят иши бўйича гувоҳ:

● адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш;

● тергов ҳаракатларида адвокат билан бирга иштирок этиш;

● сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш;

● унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад қилиш;

● кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб бериш;

● ўзига қарши кўрсатув бермаслик;

● сўроқ баённомаси билан танишиш, унга қўшимча ва ўз­гартишлар киритиш;

● кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш;

● ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қа­рорлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эга.

Гувоҳ суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; иш бўйича ўзига маълум ҳамма нарса ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган саволларга жавоб қайтариши; иш бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни сўроқ қилувчининг рухсатисиз ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.

Гувоҳ узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда мажбурий равишда олиб келиниши мумкин.

Гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортганлик, шунингдек била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қа­риндошлари гумон қи­линувчи­га, айбланувчига тааллуқли ҳо­латлар ҳақи­да гувоҳ ёки жабр­ланувчи тари­қасида фақат ўз­ларининг розиликлари билан сўроқ қи­линишлари мумкин (ЖПКнинг 116-моддаси).

Олий суд Пленумининг «Да­лиллар мақбуллигига оид жино­ят-процессуал қонуни норма­ларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори­нинг (24.09.2004 йилдаги 12-сон) 3-бандига мувофиқ, агар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи яқин қариндошларининг ЖПК 116-моддаси талабларига хилоф равишда ўз розилигисиз гувоҳ ёки жабрланувчилар сифатида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига тегишли ҳолатлар юзасидан сўроқ қилинса, бундай далиллар номақбул деб топилади.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2652 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика