Norma.uz

Ўзаро фойдали мажбуриятлар

Корхонанинг эҳтиёжлари учун ходимлар турли ташкилотларда таълим оладилар (малака ошириш, малакани тасдиқлаш курслари ва ҳоказо). Ўқитиш муддати 5 кундан 3 ойгача. Бунинг учун якка тартибдаги шартномалар тузилади, уларга кўра ходим корхонада муайян вақт ишлаб бериш ёки ишдан бўшаган тақдирда корхона уни ўқитишга сарфлаган харажатларни қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Корхона якка тартибдаги шартномалар тузиб, тўғри иш қиляптими?

 

Т.Обидов.

Қарши ш.

 

– Меҳнат кодекси (МК) 104-моддасининг талаблари бажарилганда шундай йўл тутиш мумкин. Унда айтилишича, муддатли меҳнат шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилганлик учун тарафларнинг неустойка тўлаши ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин, бунга кўра, агар меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2, 5, 6 ва 7-бандлари) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган бўлса, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди. Агар меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг ташаббуси билан (МК 99-моддаси), шунингдек ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) боғлиқ асослар бўйича бекор қилинган бўлса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди.

Бу билан қонун ходим ва иш берувчига муддатли меҳнат шартномасида у муддатдан аввал бекор қилинган тақдирда неустойка тўлаш тўғрисида уларнинг ўзаро мажбуриятини қайд этиш имкониятини беради. Бунда неустойканинг миқдори иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини кўзлаб қилинган харажатларга, ходим ишлаган давр ва бошқа ҳолатларга боғлиқ тарзда тафовут қилиши мумкин.

Ходим тўлайдиган неустойка миқдори иш берувчи тўлайдиган неустойка миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар меҳнат шартномасида неустойканинг миқдори белгилаб қўйилмаган бўлса, тарафлар уни тўлашдан озод этиладилар.

Одатда фаолиятнинг кўп турлари (айниқса лицензияланадиганлари) фақат корхона штатида муайян малакали (тегишли дипломлар, сертификатлар, аттестатлар, гувоҳномалар ва ҳоказоларга эга) мутахассислар мавжуд бўлганда амалга оширилиши мумкин. Таълимнинг кўпгина ихтисослашган турлари анча қиммат туради, шу сабабли баъзи ташкилотлар тегишли фаолият турини юритиш имкониятига эга бўлиш учун ходимларни зарур курсларга юборадилар ва уларнинг таълим олиши учун ҳақ тўлайдилар. Ташкилот ҳисобига таълим олган ходим меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Ташкилотнинг мазкур харажатлари беҳуда кетмаслиги учун меҳнат шартномаси (ишга қабул қилишда) ёки номуайян муддатга меҳнат шартномаси ходимнинг розилиги билан муайян муддатга қайта тузилади (МК 75-моддасининг учинчи қисми). Шартнома илгари белгиланган муддатдан («ишлаб беришнинг» энг кўп муддати – 5 йилгача) олдин бекор қилинган тақдирда ходим ўз таълими қийматини МКнинг 104-моддаси талабларига мувофиқ неустойка (жарима) тарзида компенсациялайди.

Тарафлардан бири неустойка тўлашдан бош тортса, уни ундириш суд тартибида амалга оширилади.

Шу тариқа, фақат муддатли меҳнат шарт­номасида тарафларнинг шартнома муддати тўғрисидаги шартларга риоя этишини таъминлаш мақсадида неустойка тўлашни назарда тутиш мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2697 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика