Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 7 / Паспорт масалалари

Кўчмас мулк масаласида шошманг

Агар мен тошкентлик кишига турмушга чиқсам, Тошкентда ўз номимга квартира сотиб олиш имконига эга бўламанми?

 

З.Илёсова,

Самарқанд вилояти фуқароси.

 

– Сиз пойтахтда кўчмас мулк сотиб олиш имкониятига эга бўлишингиз учун турмуш ўртоғингиз билан Тошкент шаҳрида биргаликда камида 1 йил яшаганингиздан кейин доимий пропискани расмийлаштириш учун ички ишлар органларига мурожаат қилишингиз керак (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг1 8-банди).

Бунинг учун сиз Тошкент шаҳри ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим:

ариза;

паспорт;

турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзандларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

эр-хотиннинг ҳақиқатда бирга яшаётган жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли) томонидан ва ички ишлар органи профилактика инспектори томонидан имзоланган уларнинг камида 1 йил биргаликда яшаётганлиги тўғрисида маълумотнома;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Йўриқноманинг 21-бандига кўра Тошкент шаҳрида олди-сотди битимларини, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида 3 йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати2 2, 5, 9–11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

Башарти Тошкент шаҳри ҳудудида камида 3 йил доимий яшасангиз ва ички ишлар органининг доимий прописка қилинганингиз тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этсангиз, Тошкент шаҳрида квартира сотиб олиш имконини қўлга киритасиз.

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

 

1Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тас­диқланган.

214.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқлан­ган.

Прочитано: 2272 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика