Корхонамиз нефть ва газ саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Асосий буюртмачиларимиз «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари бўлиб, объектлар Ўзбекистон вилоятларида жойлашган. Штат жадвалига кўра корхонада қудуқларни мустаҳкамлаш бўйича муҳандис лавозими назарда тутилган. Муҳандисимиз доимий равишда Қашқадарё вилоятида яшайди, Ўзбекистоннинг барча ҳудудидаги қудуқларга қарайди.
Агар муҳандис амалда штатимизда қайд этилган, бироқ доимо ускуналарни ўрнатиш учун вилоятларга чиқиб ишласа, уни корхонамизда ишлаш учун Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказиш зарурми?
Е.Швец, кадрлар бўлими инспектори.
– Меҳнат шартномаси (контракти)нинг зарур шартларига иш жойи – ходим ишга қабул қилинаётган корхона, муассаса, ташкилот (унинг таркибий бўлинмаси) номи ҳам киради.
Шу тариқа, Меҳнат кодексининг 73-моддасига мувофиқ ходим ташкилотнинг филиали, ваколатхонаси ёки бошқа жойда жойлашган ўзга алоҳида таркибий бўлинмасида ишлаш учун қабул қилинганда, алоҳида таркибий бўлинма ва унинг жойлашган жойини кўрсатган ҳолда, иш жойи тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасига киритиш учун мажбурий ҳисобланади.
Ушбу ҳолда ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини меҳнат шартномасида кўрсатилган манзилда (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарида) бажараётганлиги боис, мазкур ходимга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова) 12-банди талаблари татбиқ этилмайди.
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.