Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 2 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Тўлиқ пенсия олувчилар сафи кенгайди

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 53-моддасига мувофиқ ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, Президентнинг «Ишлайдиган пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида»ги Фармонида (20.11.1995 йилдаги ПФ-1289-сон) белгиланган тартибда тўланади. Мазкур ҳужжатга кўра:

Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва қатнашчилари (уларга тенглаштирилган шахслар), I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда Чернобиль фалокати оқибатида азият чеккан шахсларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади;

қолган ишлайдиган пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50%и тўланади.

Тўлиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ишлайдиган пенсионерлар жумласига қуйидагилар киритилган:

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалар раислари (Президентнинг 23.04.1998 йилдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-1990-сон Фармони);

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёллар – ёшга оид пенсия олишда (Президентнинг 7.12.2004 йилдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3521-сон Фармони).

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсатини изчил амалга ошириш доирасида Президентнинг 26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон Фармони («Норма маслаҳатчи»нинг шу сонидаги ҳужжатлар пакетида эълон қилинмоқда) билан 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ёшга доир пенсиянинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқа тўловлар) оладиган пенсионерлар тўлиқ миқдорда пенсия олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхатига киритилди.

 

1-МИСОЛ. Ёшга доир пенсия оладиган ишламайдиган пенсионер юридик шахс билан 150 000 сўм ҳақ олинадиган, 2014 йилнинг 2 январидан 1 февралига қадар мебелни бир марталик таъмирлашга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузди. Шартнома бўйича мажбурият ўз муддатида бажарилди. Қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсиянинг минимал миқдори ушбу даврда 187 970 сўмни ташкил қилади. Олинган ҳақ минимал миқдордан ошмаслиги сабабли пенсионерга пенсия иш жойи бўйича ўтган ой учун ойнинг иккинчи ярми учун (февралда – январь учун) иш ҳақи тўланган бир вақтда тўлиқ тўланади.

 

2-МИСОЛ. Пенсионер 3 ой мобайнида – 2014 йилнинг 2 январидан 2 апрелигача 450 000 сўм ҳақ олинадиган ишлар (хизматлар)ни бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузди. Унинг ҳар бир ой учун ўртача ойлик даромади 150 000 сўмни ташкил этади, тегишинча, у ёшга доир пенсиянинг минимал миқдоридан кам. Пенсионер шартнома амал қиладиган давр мобайнида пенсияни тўлиқ олади.

Пенсионернинг ўртача ойлик даромади ёшга доир пенсиянинг минимал миқдоридан ошиб кетган тақдирда у шартноманинг ҳар бир ойи учун ҳисобланган пенсиянинг 50%ини олади.

 

Ташкилотларнинг раҳбарлари фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилганлиги тўғрисида 5 кун ичида пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига (шунингдек агар улар жисмоний шахсга пенсия тайинлаган бўлсалар, мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига) хабар қилишлари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шарт­нома нусхасини тақдим этишлари шарт.

Пенсионер (боқувчисини йўқотганлиги боис оиланинг бошқа аъзоларига пенсия олувчидан ташқари) фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилганда бундан пенсияни тайинлаган органни (ўзининг яшаш жойидаги) ҳам хабардор қилиши шарт.

Зафаржон ХЎЖАЕВ,

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи ­аппарати

пенсия тайинлаш услубиятини ­мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.

Прочитано: 1830 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика