Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 50 / Бизнинг маслаҳатлар

Автотранспортни сақлаш жойлари: солиқ солишдаги даврий ўзгаришларга эътибор қаратинг

ЯСТ тўловчиси бўлган МЧЖ шаклидаги корхонамиз аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланади. Термиз шаҳар ҳокимининг 2011 йил 1 ноябрдаги 1162-сон қарорига асосан (ВМнинг 18.05.2011 йилдаги 139-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида) автотранспорт воситалари тўхташ жойларини ташкил қилиш мақсадида шаҳримизнинг турли ҳудудларидан корхонамизга жами 700 кв.м ер майдони ажратиб берилган.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокимининг 2013 йил 4 июлдаги 760-сон қарорига асосан автотранспорт воситаларининг (такси) охирги бекати сифатида фойдаланиш мақсадида корхонамизга 1 800 кв.м ер майдони ажратиб берилган.

Биз юқорида қайд этилган автотранспорт воситаларининг турар жойи фаолиятидан ЯСТ тўлаймизми ёки тўламаймизми? Агар солиқ тўланадиган бўлса, у қандай тартибда амалга оширилади?

Юсуф Тўхтаев,

"Мубина-Термиз-Барака"

МЧЖ раҳбари.

Термиз шаҳри.


– Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда 2203-сон Низом) асосан 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари уни Солиқ кодексида белгиланган тартибда, Президентимизнинг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобланган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.

2203-сон Низомнинг 3-бандига асосан ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади. Ушбу тартиб сизнинг ҳолатингизда Термиз шаҳар ҳокимининг қарорига асосан сизга ажратиб берилган ер майдонларига ҳам татбиқ этилади.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолиятига келсак, Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 05.04.2010 йилдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган) 15-18-бандларида бундай фаолият бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар Солиқ кодексида белгиланган тартибда бюджетга қатъий белгиланган солиқ ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашлари кўрсатилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2013 йилдаги 213-сон қарори билан Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (кейинги ўринларда 213-сон Низом) тасдиқланган. У кучга кириши билан юқоридаги 63-сон қарор билан тасдиқланган Низом ўз кучини йўқотган.

213-сон Низомнинг 5-9-бандларида автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари автомобиллар тўхташ жойларида фақат юридик шахслар томонидан кўрсатилиши, ер участкаларини бериш масалалари бўйича қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2013 йилдаги «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 54-сон қарорига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилиниши белгиланган. Бу қарорларда тегишли режа-картография материаллари илова қилинган ҳолда автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун берилаётган ер участкалари майдони, уларнинг контури аниқ кўрсатилган бўлиши керак.

Республика Президентининг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига (кейинги ўринларда ПҚ-1887-сон қарор)10-иловада автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар бўйича (сизнинг ҳолатингизда Термиз шаҳри бўйича) эгалланган ҳар бир кв.м майдон учун физик кўрсаткичда ҳар ойда қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 0,06 коэффициенти миқдорида тўланиши кераклиги қайд этилган.

Демак, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар 2013 йилнинг 1 августига қадар ПҚ-1887-сон қарор билан белгиланган ставкада қатъий белгиланган солиқ тўлашлари лозим бўлади.

Сизнинг корхонангиз ЯСТ тўловчи корхона ҳисоб­ланганлиги туфайли 2013 йилнинг 1 августидан бошлаб эса автомототранспорт воситаларини доимий ёки вақтинча сақлаш фаолияти бўйича ЯСТни 2203-сон Низом қоидалари талаблари асосида ва ПҚ-1887-сон қарорнинг 9-1-иловасига асосан ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушумдан 6 фоиз миқдорида, бироқ эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобот чораги учун ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.

Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ

тайёрлади.

Прочитано: 2636 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика