05.09.2020
Мақомни ўзгартириш
СССР паспортига эга эдим, уни Қирғизистонда олганман. Ўзбекистонга 1992йил 1 ап-релда келганман. ОВИРга Ўзбекистон фуқаролигини олиш масаласи бўйича мурожаат қилдим. 9-сон шаклни беришди. 1996 йилгача чўзишди ва яшаш гувоҳномасини беришди. Ҳозирга қадар ҳар 5 йилда унинг муддатини узайтираман. Нега ҳозирга қадар менга Ўзбекистон фуқаролигини беришмаяпти, ушбу вазиятда қандай йўл тутишим керак? далее...»» |
05.09.2020
Ватанга қайтиш имконияти
Дўстим – Ўзбекистон фуқароси 22 ёшида ота-онасиз қолди. У Тошкентда секта қўлига тушиб қолди, унга квартирасини сотиб, сектанинг жамоаси билан бирга яшашни таклиф қилишди. Квартира сотилгандан кейин таклиф қилганлар пулни олиб ғойиб бўлишди. Йигит Москвага ишлашга келди, лекин текширув чоғида ёнида ҳужжати бўлмаган. Ўзбекистонга депортация қилиш ҳақида қайд этилди. Моск¬вада 2,5 йилдирки, расмий равишда ишлай олмайди, Тошкентга қайтаман деса турар жойи йўқ. У Тошкентда туғилган, ота-онаси ҳам шу ерда дафн этилган. Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқаросини қўллаб-қувватлаб, ватанига қайтишига ҳамда уй-жой ва ишли бўлишида ёрдам кўрсата оладими? далее...»» |
05.09.2020
Карантин шароитида аудиторлик фаолиятининг муаммолари
Май ойининг охирида МДҲ мамлакатлари профессионал аудиторлар ташкилотларининг кўпчилиги, шу билан бирга Халқаро бухгалтерлар федерациясининг (IFAC) вакиллари эълон қилинган пандемия ва карантин шароитлари муносабатлари билан аудиторлик фаолиятининг муаммоларини муҳокама қилдилар. Видеоконференцияни Россия профессионал аудиторлар ташкилоти («Содружество» аудиторлар уюшмаси ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилот) ташкиллаштирди. Ўзбекистондан конференцияда ЎзР БАМУ Кенгашининг раиси Миновар Тўлахўжаева ва «Fineks» МЧЖ директори Борис Фроянченко қатнашди. Профессионал аудиторлар ташкилотлари муҳокамага ташлаган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари МДҲ мамлакатларида деярли бир хил ёки жуда ўхшашдир. далее...»» |
05.09.2020
Норезидент-биржа савдолари иштирокчиси қандай ҳисобга қўйилади
ДСҚ томонидан Товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3245,18.06.2020 й.) тасдиқланди. далее...»» |
05.09.2020
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда юритилад
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 24.06.2020 йилдаги «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 407-сон қарор қабул қилинди. далее...»» |
05.09.2020
Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмага бирлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2020 йилдаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 397-сон қарори қабул қилинди далее...»» |
05.09.2020
200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади
Марказий банкнинг Телеграм-каналида эслатиб ўтилишича, Марказий банкнинг эски намунадаги 50, 100 сўмлик қийматдаги тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айир-бошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 19.05.2018 йилда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ 2020 йил 1 июлдан қуйидагилар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади: 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик банкнотлар; 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар. далее...»» |
05.09.2020
Туризм соҳасига қўшимча имтиёзлар тақдим этилади
Президентнинг 19.06.2020 йилдаги ПҚ-4755-сон қарори билан туризмни санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
05.09.2020
Сертификатлаш расмиятчиликлари
Товарлар импорт қилинганда мажбурий сертификатлашдан ўтишда қандай ҳужжатлар талаб қилинади? Ушбу тартиб-таомилни ўтказишга қанча вақт кетади? далее...»» |
05.09.2020
Божни бўлиб-бўлиб тўлаш
Бухоро вилоятилик туроператорларга автомобилларни божхона божининг ярим став-касини тўлаган ҳолда импорт қилишга қайси ҳужжат билан рухсат этилган? далее...»» |
05.09.2020
Тариф преференциялари
Импорт қилаётганда божхона қийматини белгилаш учун коронавирус пандемияси му-носабати билан эркин савдо зонаси тўғрисидаги битимлар ва энг кўп қулайлик бериш режими асосида имтиёзларни бериш тартиби ўзгарганми-йўқми, билмоқчи эдик? далее...»» |
05.09.2020
Ихтиёрий сертификатлаш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилганда гигиеник сертификат олиш мажбу-рийми? далее...»» |
05.09.2020
Юк автомобили импорт қилинганда имтиёзлар
Юк транспорти олиб кирилганда божхона имтиёзлари тақдим этиладими? далее...»» |
05.09.2020
Электрон ҳисоб-фактура: нимани қандай бажариш керак ва ким нимага масъул
Жорий йил 1 январдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига электрон ҳисоб-варақ-фактуралар (ЭҲФ) тизими мажбурий тартибда жорий этилаётганидан яхши хабардорсиз. Айни вақтда 203 мингдан зиёд юридик шахс ва 40 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор бу тизимдан фойдаланиб келмоқда. Аммо ҳалигача ўз фао-лиятида ҳисобварақ-фактураларнинг қоғоз шаклини қўллаётган-лар ҳам йўқ эмас. далее...»» |
05.09.2020
Фойда солиғи ҳисоб-китобида моддий ёрдам қандай акс эттирилади
II чорак муайян сабабларга кўра бироз мураккаброқ бўлди. Хўжалик фаолияти тўхтатилган шароитда кўпгина корхоналарнинг ходимлари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқишга мажбур бўлдилар. Корхоналар мазкур даврда ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга турли моддий ёрдамларни кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Мазкур тўловлар фойда солиғини ҳисоблашда қандай ҳисобга олиниши ло-зимлигини «Norma» компанияси эксперти Миржалол МИРФАЙЗОВ тушунтириб берди: далее...»» |
05.09.2020
Ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлаш
Ўзбекистон фуқароси хорижий давлатнинг элчихонасида ишлайди. Элчихона ходимнинг даромадларидан ЖШДСни тўламайди. Ходим йил якунлари бўйича солиқ инспекциясига декларация топширади ва ўзи ЖШДСни тўлаб боради. Пенсияни расмийлаштириш учун ижтимоий солиқ тўланган бўлиши керак. Хорижий давлат элчихонаси ходими қандай қилиб ижтимоий солиқни тўлайди? далее...»» |
05.09.2020
ҚҚСни ҳисобга олиш усули: аниқлаштирувчи ҳисоб-китоб
Корхонанинг ҳисоб сиёсатида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашнинг алоҳида-алоҳида усули танланган. 2019 йил январь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобига 3-иловани тўлдиришда my.soliq.uz сайтидаги дастур автоматик тарзда мутаносиб усулни танланади ва ҚҚСни ҳисобга олди. Корхона бу хатоликни аниқлаб, Аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этди. 2019 йил мобайнида корхона алоҳида– алоҳида усул-ни қўллаган ҳолда ҚҚСни ҳисобга олган ва тегишли Ҳисоб-китобни топширган. Туман солиқ инспекцияси камерал текширув чоғида 2019 йил январь ойи учун топширилган дастлабки ҳисобот сингари мутаносиб усулни қўллаган ҳолда 2019 йил учун ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топширишни талаб қилган. Ҳисоб сиёсатида алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш усули белгиланган ҳамда у акс эттирил-ган аниқлантирувчи ҳисоб-китоблар тақдим этиб бўлинган тақдирда, солиқ органининг ҚҚСни ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллаш тўғрисидаги талаби тўғрими? далее...»» |
05.09.2020
Норезидентларнинг ФҲШ бўйича даромадларига солиқ солиш
Хорижий фармацевтика компанияси ваколатхонаси (ДМни ташкил этмаган ҳолда) хорижлик жисмоний шахсларини конференцияларда иштирок этиш учун жалб этади. Конференциялар масофавий тарзда интернет-трансляция орқали ўтказилади. Келгуси-да профессорлар, олимлар, шифокорларнинг ЎзРга келиб шахсан иштирок этиши назар-да тутилмоқда. Улар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади. Олим-лар жалб этиладиган мамлакатлар асосан Россия, Украина, Беларусь ва Ўзбекистон билан иккиёқлама солиш солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузган бошқа дав-латлардир. ЎзРдаги хорижий ваколатхонада хорижлик жисмоний шахсларга даромад (гонорар) тўлаш бўйича ЖШДС, ижтимоий солиқ ва ҚҚС қисмида қандай солиқ оқибатлари юза-га келиши мумкин? Шартнома мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ уларнинг ЎзР ҳудудида бўлишига оид харажатлар борасида қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
05.09.2020
Ҳар бир бухгалтер билиши лозим
Май ойида «Norma» ўқув маркази 2020 йил учун обунани имтиёзли шартларда расмийлаштирган обуначилар учун фойда солиғи бўйича курс ўтказди. Курсни ўтказиш жараёнида тингловчиларда юзага келган саволларга «Norma» МЧЖ эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб берди. Ушбу материалдан ўқувчиларимиз ҳам ўз саволларига жавоб топишлари ҳамда ундаги маълумотлардан фаолият юритишда фойдаланишлари мумкин. далее...»» |
04.09.2020
ЎзР ДСҚнинг «Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
ИДОРАВИЙ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТИ далее...»» |