Norma.uz
Публикации
29.03.2018 Бировнинг товарини реклама қиламиз
МЧЖ улгуржи савдо билан шуғулланади. Биз хорижий компания билан унинг товарлари – бетон насосларига эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун контракт туздик. Ушбу бетон насослари, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи қисмлари тасвирланган фирмамизнинг реклама баннери билан кўргазмада иштирок этмоқчимиз. Бетон насосларини (сабаби асосий мақсадимиз – ЎзР ҳудудида эҳтиёт қисмларни барқарор сотиш) реклама қилишга ҳақлимизми? Ушбу хорижий компания билан қандайдир битим тузишимиз керакми?
далее...»»
29.03.2018 Оқ дарча
Москвадан Нью-Йоркка учдим. Нью-Йорк аэропортида паспорт текширувидан ўтдим. Меҳмонхонага борганимда эса паспортим ёнимда йўқ эди. Ё ўғирлатиб, ё тушириб қўйганман. Нима бўлса ҳам бир нарса аниқ: паспорт йўқолган. Келаси куни эрталаб роппа-роса соат 9 да Нью-Йорк шаҳри Паспорт марказига қўнғироқ қилдим. Қанча уринсам ҳам бирон инсон билан боғлана олмадим. Фақат автомат-овоз гапирди, холос. Охири у ерга ўзим бордим. Паспорт маркази ҳам мен Америка фуқаролигини олган жойдек оролнинг қуйироқ қисмида жойлашган эди ва худди ўша жойга ўхшаб ўзига хос кўриниши йўқ оддий бино эди.
далее...»»
29.03.2018 Жой текинга берилганда тўланадиган ЯСТ
Қаҳвахона тўй оши бериладиган залини ижарага беради, барча зарур маҳсулотларни мижозларнинг ўзлари олиб келадилар, қаҳвахона фақат жой беради. 1. Ижарадан тушган тушум умумий овқатланишдан тушган тушумдан ошмаса, асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланган корхонада ижарадан олинган даромадларга қандай ставкада солиқ солинади? 2. Жой эгаси ҳисобот чорагида бошқа ҳеч қандай фаолият билан шуғулланмаган бўлса, унинг жойни текинга фойдаланишга беришига ЯСТ солинадими?
далее...»»
29.03.2018 Устав фондига ўзгартиришлар киритилганда
Корхонада 3 йил давомида 3 млрд сўм тақсимланмаган фойда ҳосил бўлди. Таъсисчи (жисмоний шахс) ўз улуши ва тақсимланмаган фойдани олди-сотди шартномасига асосан бошқа – янги таъсисчига (жисмоний шахсга) сотди. Янги таъсисчи 3 млрд сўм тақсимланмаган фойдани устав фондини оширишга йўналтиради ва 3 йилдан кейин 3 млрд сўмга устав фондини камайтиради. МЧЖ таъсисчиси корхонанинг тақсимланмаган фойдасини устав фондини оширишга йўналтирганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бир йилдан кейин устав фонди яна шу суммага камайтирилса қандай солиқ тўланади?
далее...»»
29.03.2018 Хизмат автомобилини таъмирлаймиз
Жорий таъмирлашдан асосий мақсад – транспортни ишчи ҳолатда тутиб туриш. Автомобилдан фойдаланишда унинг айрим қисмлари ва деталлари, шунингдек сарфлаш ва ёнилғи-мойлаш материаллари алмаштирилиши керак. Одатда, уларни алмаштириш муддатларини автомобиль ишлаб чиқарувчиси техник хизмат кўрсатиш регламентида белгилайди. Шу сабабли алмаштиришни режалаштириб, автотранспортни жорий таъмирлаш режасини ишлаб чиқинг.
далее...»»
29.03.2018 Хорижга хизмат сафари: тўғри расмийлаштирамиз
Хизмат сафарлари бўйича ҳисобот
далее...»»
29.03.2018 Россия резидентлари: даромадлар ва солиқлар
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишига йўл қўймаслик тўғрисида битим амал қилади. У 2.03.1994 йилда тузилган, 6.05.1994 йилда ратификация қилинган ва Ўзбекистон учун 27.07.1995 йилда кучга кирган.
далее...»»
29.03.2018 Тўй иқтисодиёти
ҚҲТБТ порталида Олий Мажлис Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди. Сенатнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган 14-ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар қаторида мазкур қарор лойиҳаси ҳам бор.
далее...»»
28.03.2018 «Мобиль репортёр» ёрдамга келади
Пойтахтимизда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатлари тўғрисида энди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти орқали хабар бериш мумкин бўлади.
далее...»»
28.03.2018 Ташувчининг мажбурияти
Ташиш чоғида ташувчи хизматлар кўрсата бошлагунига қадар ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши кераклигидан хабарим бор. Паркимиздаги машиналар сони ўзгармоқда. Суғуртани бир йилга эмас, айтайлик, 3–6 ойга расмийлаштирса бўладими?
далее...»»
28.03.2018 Автомобиль учун муддат
Автотранспортни ушлаш муддати қайси пайтдан бошлаб ҳисобланади?
далее...»»
28.03.2018 Вақтинча бошқа ишга ўтказиш
Ташкилотимиз республика вилоятларида филиалларга эга. Улар низом ва ишончнома асосида фаолият юритади. Филиал ходимларини ишга қабул қилиш ҳуқуқи бош офисимизга берилган. Иш жараёнида бир филиал ходимларини бошқа филиалдаги ишни бажариш учун юбориш зарурати юзага келади (вақтинча меҳнатга лаёқатсиз, таътилдаги ва бошқа ходим йўқ бўлган пайтда). Ходимни ташкилотимизнинг бошқа филиалига ишга йўллаш уни бошқа ишга ўтказиш ҳисобланадими? Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
28.03.2018 Синаш ҳуқуқисиз
Синов муддати тугашига бир ой қолганда ходимни бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтказдилар. Бунда иш берувчининг ташаббусига кўра синов муддати 3 ойга узайтирилди. Бу ҳолда синов муддатининг узайтирилиши тўғрими?
далее...»»
28.03.2018 10 йил ўтгач зарарни қоплаш
Ходим ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли 10 йил аввал меҳнат жароҳати олган. Бахтсиз ҳодиса Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган. 10 йилдан кейин у тиббий муассаса хулосасини тақдим этиб, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилди. 1. Корхона ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли тўлов тўлашни бошлаши керакми? 2. Ҳисоб-китоб учун қайси иш ҳақи олинади: бахтсиз ҳодисагача тўланганими ёки мурожаат қилган кундагисими? 3. Ҳисоб-китоб учун бахтсиз ҳодисагача тўланган иш ҳақи олинса, 10 йиллик зарарни тўлаш учун уни индексация қилиш керакми? 4. Бир йўла бериладиган нафақани индексация қилиш зарурми?
далее...»»
28.03.2018 Муддатсиз ногиронлик белгиланган бўлса...
Собиқ ходимга, ҳозир у пенсионер, 1998 йилда меҳнат жароҳати олганлиги туфайли ходимга етказилган зарарни қоплаш учун тўлов тайинланган. Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси касб бўйича меҳнат лаёқатини йўқотганлик даражасини 60% деб белгилаган. 2011 йилда унинг муддатсиз III гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Барча тўловлар ўз вақтида тўлаб келинган. 2015 йилнинг октябридан бошлаб, ташкилот қайта ташкил этилгандан кейин иш берувчи-ҳуқуқий ворис тўловларни тўламай қўйди. Иш берувчи зарарни қоплаш учун тўлов тўлашни давом эттириш тўғрисида асосли қарор қабул қилиш учун ТМЭКда қайта тиббий кўрикдан ўтишни талаб қилмоқда. Собиқ ходим иш берувчининг талабига кўра қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилмаганлиги сабабли қўшимча равишда ундан ўтмасдан, ўтган давр учун ҳам тўловларни тиклашни талаб қилмоқда. Томонларнинг талаблари қанчалик қонуний?
далее...»»
28.03.2018 Қандай қилиб боғдорчилик ширкати аъзоси бўлиш мумкин
Умумий майдони 12,24 сотихни ташкил этувчи 2 та дала ҳовли участкасини сотиб олдим. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштирганимдан кейин боғдорчилик-узумчилик ширкати (БУШ) кириш ва аъзолик бадалларини тўлашни талаб қилди. БУШ 2008 йилдаги баённомага ҳавола қилган ҳолда ер участкасининг ҳар бир сотихи учун ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида кириш бадали тўлашни талаб этмоқда. Бунинг устига, БУШ кадастр органини жалб этмасдан участкаларимни ўлчаб, умумий майдон 12,7 сотих деб белгилаган. 1. БУШ мени БУШ аъзолигига қабул қилмасликка ва аъзолик дафтарчасини бермасликка ҳақлими? 2. Кириш бадалини ҳали тўламаган бўлсам, ЭКИҲ ўзгарганда унинг миқдори ошадими? 3. БУШ ўлчови билан белгиланган ва кадастр маълумотларига зид келувчи ер участкаси умумий майдонидан келиб чиқиб БУШ кириш бадали миқдорини белгилашга ҳақлими?
далее...»»
28.03.2018 Алимент – почта орқали
Ходимимиз алимент тўлайди. Пул маблағларини қабул қилувчига почта орқали ўтказамиз. Қабул қилувчи келмаганлиги сабабли сентябрь ойи учун алимент яқинда почтадан қайтиб келди. Алиментни почта орқали ўтказишда давом этайликми, зеро ходимнинг иш ҳақидан пул ўтказмаси учун харажатлар ҳам чегирилмоқда?
далее...»»
28.03.2018 Рақобат варақаси тақдим этилиши мажбурий
Қандай шартномаларни тузиш учун рақобат варақаси талаб этилади?
далее...»»
28.03.2018 ДУК кузатувчилари
9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 76-моддаси 3-қисмига ўзгартиришлар киритилди. Бизнинг АЖда кузатув кенгашининг иккита аъзоси унитар корхоналарнинг бош бухгалтерлари ҳисобланади. Ўзгартиришларга мувофиқ, АЖнинг унитар корхонасида меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш зарурми? Ёки мазкур ўзгартиришлар акциядорлик жамиятларининг унитар корхоналари ходимларига тааллуқли эмасми?
далее...»»
28.03.2018 Бино ижарага ер билан қўшиб берилади
Корхона юридик шахсдан офис ва ишлаб чиқариш биноларини ижарага олмоқчи. Бўлғуси ижарага берувчи кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини, шунингдек ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасини ижарага бериш шартномасини тузишни таклиф этяпти. Ижарага берувчининг ижарага олинаётган кўчмас мулк жойлашган ер участкасини ижарага бериш шартномасини тузишни талаб қилиши тўғрими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика