Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 13 / Бухгалтерга тавсиялар

Хизмат автомобилини таъмирлаймиз

 

ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ

 

Жорий таъмирлашдан асосий мақсад – транспортни ишчи ҳолатда тутиб туриш.

Автомобилдан фойдаланишда унинг айрим қисмлари ва деталлари, шунингдек сарфлаш ва ёнилғи-мойлаш материаллари алмаштирилиши керак.

Одатда, уларни алмаштириш муддатларини автомобиль ишлаб чиқарувчиси техник хизмат кўрсатиш регламентида белгилайди. Шу сабабли алмаштиришни режалаштириб, автотранспортни жорий таъмирлаш режасини ишлаб чиқинг.

 

МИСОЛ. Автомобиль ишлаб чиқарувчиси техник хизмат кўрсатиш регламентида ҳар 10 минг км йўл босгандан кейин ёнилғи фильтрини алмаштиришни назарда тутган. Мотор мойини ишлаб чиқарувчи унинг тури ва сифатига қараб 5–7 минг км йўл босгандан кейин алмаштириш муддатини белгилайди. Автошиналар фойдаланиш шароитига қараб 100 минг км йўл босгандан кейин алмаштирилиши мумкин. Аккумулятор ишининг кафолатли муддати – 2 йил. Ушбу кўрсаткичлардан келиб чиқиб режада автомобилни жорий таъмирлаш муддатларини белгиланг.

 

Автомобиль тури ва русуми, унинг техник тавсифлари ва фойдаланиш шароитига қараб у ёки бу деталларини алмаштириш муддати фарқланиши мумкин. Шу сабабли жорий таъмирлаш режаси ҳар бир автомобиль учун алоҳида тасдиқланади.

Режада айнан нималар таъмирланиши, бунда қандай эҳтиёт қисмлар ёки материаллар алмаштирилишини қайд этиш зарур.

Автомобилни техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш режаси йил бошлангунига қадар ҳар йили тузилади. У ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

Жорий таъмирлаш режасига риоя этиш учун жавобгарликни автомобилдан бевосита фойдаланувчи моддий жавобгар шахс зиммасига юкланг. Жадвалга риоя этиш шартларини автомобилни жавобгар шахсга бериш чоғида расмийлаштириладиган тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномада қайд этинг.

 

ЎРТАЧА ВА КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ

 

Жорий таъмирлашдан фарқли равишда, ўртача ва капитал таъмирлашда автомобилнинг базавий ва корпус деталлари ва узеллари қисман ёки тўлиқ қисмларга ажратилиши ва таъмирланиши, эскирган деталлар алмаштирилиши назарда тутилади. Масалан, двигатель ёки юргизувчи қисмини таъмирлаш.

Автомобиль (унинг айрим қисмлари) бевосита бузилганда ёки режали тартибда ўртача ва капитал таъмирланиши мумкин.

Режали ўртача таъмирлаш – йилда 1 мартадан, капитал таъмирлаш эса бир неча йилда 1 мартадан кўп ўтказилмайди. Ҳаммаси автомобилнинг ҳолатига боғлиқ.

Автомобиль қуйидаги усулда таъмирланиши мумкин:

хўжалик усулида – ташкилотнинг ўз кучи ва маблағи билан (таъмирлаш цехи, устахонада);

пудрат усулида – автотранспортни таъмирлашга ихтисослашган ташкилот билан тузилган шартнома асосида.

Махсус техник воситалар ва профессионал кўникмаларни талаб этмайдиган жорий ва майда таъмирлаш ишлари хўжалик усулида бажарилади. Масалан, шиналар ёки аккумуляторни алмаштириш.

Тузилмасида жиҳозланган автотаъмирлаш устахоналари (цехлари) ва малакали мутахассислари бўлган корхоналар ўз кучлари билан автомобилларни ўртача ва капитал таъмирлай оладилар.

 

ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН РАСМИЙЛАШТИРИШ

 

Хўжалик усулида таъмирлаш

Таъмирлаш заруратини нуқсонлар далолатномаси (қайднома) билан тасдиқланг.

Уни техник кўрикдан ўтказиш (визуал ва (ёки) техник ўлчовлар) натижалари бўйича ҳар битта таъмирланаётган автомобиль учун тузинг.

Ўз автотаъмирлаш устахоналарига эга бўлган корхоналарда автомобилни ушбу бўлинма мутахассислари кўздан кечирадилар. Нуқсонлар далолатномасини ҳам улар тузадилар.

Бундай бўлинма (хизмат) бўлмаса, нуқсонлар далолатномасини ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилган махсус комиссия тузади.

Қонун ҳужжатларида нуқсонлар далолатномасининг белгиланган шакли назарда тутилмаган. Шу сабабли у эркин шаклда тузилади.

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

«Alfa» МЧЖ директори

_____________________

НУҚСОНЛАР ДАЛОЛАТНОМАСИ

2018 йил 19 февралдаги 5-сон

Тошкент ш.

Асосий воситалар объекти номи: «Matiz» енгил автомобили, давлат рақами 354 РTA

Объект жойлашган жой: Тошкент ш., Осиё кўч., 7

Ишлаб чиқарилган йили: 2013 й.

Кўздан кечириладиган объект: автомобилнинг юргизувчи қисми

Автомобилни кўздан кечириш давомида капитал таъмирлашни талаб этувчи қуйидаги нуқсонлар ва ишдан чиққан жойлар аниқланди:

Аниқланган нуқсонлар ва ишдан чиққан жойлар

 

Нуқсонлар ва ишдан чиққан жойлар ҳажми

 

Нуқсонлар ва ишдан чиққан жойларни тузатиш учун зарур ишлар

 

Тузатиш муддатлари

 

Ўнг томондаги олд амортизация тиргаги эскирган

 

Асоси дарз кетган.
Таъмирлаб бўлмайди

 

Олд амортизация тиргагининг янги комплекти қўйилади

 

2018 йил 21 февраль

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия раиси:

 

 

 

 

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзо)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

Комиссия аъзолари:

 

 

 

 

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзо)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

 

 

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзо)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

 

 

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзо)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

Далолатнома комиссия аъзолари (таъмирлаш устахонаси мутахассислари) томонидан имзоланиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Унга асосан масъул шахс (бўлинма бошлиғи ёки комиссия раҳбари) 3 нусхада наряд-буюртманома ёзиб беради:

√ биринчиси таъмирлаш цехига берилади;

√ иккинчиси – бухгалтерияга;

√ учинчиси – таъмирлаш ишларини бажариш муддатларини назорат қилиш мақсадида ишлаб чиқариш-техник хизматида (ёки комиссияда) қолади.

Нуқсонлар далолатномаси ва наряд-буюртманома бўйича таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар ва материалларни омбордан олишга ҳужжатлар ёзиб берилади.

Омбордан эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг берилиши талабнома-юкхат (М-11-сон шакл) билан расмийлаштирилади.

 

131-сон

 

ТАЛАБНОМА-ЮКХАТ

 

 

 

 

 

 

Кодлар

 

 

 

 

БҲУТ
бўйича шакл

 

315006

 

Ташкилот

 

«Alfa» МЧЖ

 

 

КТУТ бўйича

 

3629727

 

 

 

 

Тузилган сана

 

Операция тури коди

 

Жўнатувчи

 

Олувчи

 

Корреспонденцияловчи счёт

 

Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг ҳисоб бирлиги

 

таркибий бўлинма

 

фаолият тури

 

таркибий бўлинма

 

фаолият тури

 

счёт, субсчёт

 

аналитик

ҳисоб коди

21.02.2018 й.

 

 

омбор

 

сақлаш

 

автотаъмирлаш устахонаси

 

таъмирлаш

 

2310

 

 

комплект

 

 

 

 

 

Ким орқали

 

автослесарь Абдуллаев Б.К.

 

Талаб қилди

 

автоустахона бошлиғи Собиров М.

 

Рухсат берди

 

директор Иномов А.А.

 

 

 

 

Корреспонденцияловчи счёт

 

Моддий бойликлар

 

Ўлчов бирлиги

 

Сони

 

Баҳоси, сўм, тийин

 

ҚҚС ҳисобга олинмаган суммаси, сўм, тийин

 

Омбор карточкасидаги тартиб рақами

 

счёт, субсчёт

 

аналитик ҳисоб коди

 

номи

 

номенклатура рақами

 

код

 

номи

 

талаб қилинган

 

берилган

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

2310

 

 

«Мatiz» автомашинасининг амортизация тиргаги, олд

 

425678

 

166

 

комплект

 

1

 

1

 

150 000

 

150 000

 

38

 

 

 

 

Берди

 

омбор мудири

 

 

 

 

Ўринбоев Ф.С.

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзо)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

Олди

 

автослесарь

 

 

 

 

Абдуллааев Б.К.

 

 

(лавозими)

 

 

(имзо)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

Омборда зарур эҳтиёт қисмлар ва материаллар бўлмаса, уларни сотиб олинг. Буни шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан ёки чакана тармоқда – корпоратив карта воситасида амалга оширинг.

Автомобиль далолатнома (эркин шаклдаги) асосида таъмирлашга берилади. Уни топширувчи ва қабул қилувчи томонлар имзолайдилар.

 

 

Тошкент ш.                                                                                                         2018 йил «19» февраль

 

АВТОМОБИЛНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИШ-ТОПШИРИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

«Alfa» МЧЖнинг сотув бўлими ҳайдовчиси Ғаниев Р. топширди

 

«Alfa» МЧЖ автотаъмирлаш устахонаси бошлиғи Собиров М. қабул қилди

 

автомобиль русуми: «Маtiz»

 

Модели: М150

 

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси: 354 РТА

 

Ишлаб чиқарилган йили: 2013 й.

 

Двигатель: N 2001320652110

 

Ранги: оқ

 

Транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома: серияси TA N 123546, Миробод ДЙҲХХ томонидан 13.08.2013 йилда берилган

 

Ҳолати: олд амортизация тиргаги носоз

 

Ушбу далолатнома 2 нусхада – ҳар бир томон учун бир нусхадан тузилди.

 

 

Қабул қилди: Автотаъмирлаш устахонаси бошлиғи Собиров М.  (имзо)

 

Топширди: «Alfa» МЧЖнинг сотув бўлими ҳайдовчиси Ғаниев Р.  (имзо)

 

Автомобилни капитал таъмирлашда у якунланганидан кейин АВ-3-сон шаклдаги қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.

 

 

 

 

 

Код

 

 

 

 

БҲУТ бўйича шакл

 

 

Буюртмачи

 

 

 

КТУТ бўйича

 

 

 

(ташкилот номи)

 

 

 

 

Ишлаб чиқариш бўлими

 

 

 

 

 

 

(таркибий бўлинма номи)

 

 

 

 

 

 

Ишлар ижрочиси

 

 

КТУТ бўйича шакл

 

 

 

(ташкилот (таркибий бўлинма) номи)

 

Шартнома

(буюртма)

рақами

 

 

 

санаси

 

 

 

 

Ҳужжат рақами

 

Тузилган санаси

 

 

 

Таъмирлаш даври

 

шартнома (буюртма) бўйича

 

 

дан

 

 

 

 

 

 

 

гача

 

ТАЪМИРЛАНГАН, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНГАН, МОДЕРНИЗАЦИЯЛАНГАН АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ОБЪЕКТЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ-ТОПШИРИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА ДАЛОЛАТНОМА

 

 

ҳақиқатдаги

 

 

дан

 

 

гача

 

                       

 

 

 

 

 

 

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

 

 

Раҳбар

 

 

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзо)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

«

 

 

»

 

 

20

 

 

й.

 

 

                               

 

 

1. Таъмирлаш, реконструкция қилиш, модернизациялашга берилган пайтда асосий воситалар объектларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар

Тартиб рақами

 

Асосий воситалар объекти

 

Рақами

 

Тиклаш (бошланғич) қиймати, сўм

 

Ҳақиқий фойдаланиш муддати

 

инвентарь

 

паспорт

 

завод

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2. Асосий воситалар объектларини таъмирлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги маълумотлар

Тартиб рақами

 

Асосий воситалар объекти

 

Иш тури

 

Демонтаж харажатлари, сўм

 

Бажарилган ишлар ҳажми қиймати, сўм

 

Изоҳ

 

шартнома (буюртма) бўйича

 

ҳақиқатдаги

 

таъмирлаш

 

реконструкция қилиш, модернизациялаш

 

таъмирлаш

 

реконструкция қилиш, модернизациялаш

 

ускунани ташиш харажатлари

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

 

Реконструкция қилиш, модернизациялашдан кейинги асосий воситалар объекти қиймати

 

 

 

сўм.

 

 

 

 

 

 

                       

 

 

Орқа томони

 

 

Комиссия хулосаси:

 

Шартномада (буюртмада) назарда тутилган ишлар бажарилди

 

 

тўлиқ

 

 

 

 

 

тўлиқ эмас

 

 

(айнан нималар бажарилмагани кўрсатилсин)

 

 

 

Ишлар якунлангандан кейин

 

 

 

 

 

 

объект синовдан ўтди ва фойдаланишга топширилди.

 

 

 

 

(таъмирлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш)

 

 

 

 

Штат тартибидаги капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, модернизациялашдан кейин объект тавсифидаги ўзгаришлар:

 

 

 

 

 

 

               

 

 

 

Комиссия раиси

 

 

 

 

 

 

   

 

«

 

 

»

 

 

20

 

 

й.

 

 

(лавозим)

 

(имзо)

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

Комиссия аъзолари

 

 

 

 

 

(лавозим)

 

(имзо)

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

 

 

 

(лавозим)

 

(имзо)

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

Асосий воситалар объектини

 

 

 

 

 

 

 

 

топширди

 

 

 

 

«

 

 

»

 

 

20

 

 

й.

 

 

 

 

 

М.Ў.

 

(лавозим)

 

(имзо)

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

қабул қилди

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

М.Ў.

 

(лавозим)

 

(имзо)

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

 

 

Бош бухгалтер

 

 

 

 

 

 

 

(имзо)

 

(имзо расшифровкаси)

 

           

 

 

Ундаги маълумотлар асосида автомобилнинг инвентарь карточкасига бажарилган таъмирлаш ишлари тўғрисида ёзув қайд этилади.

Юқорида кўрсатилган барча ҳужжатлар автомобилни таъмирлаш харажатлари ҳисобини юритиш ва уларни иқтисодий асослаш мақсадида бухгалтерияга топширилади.

 

Пудрат усулида таъмирлаш

Автотаъмирлаш устахоналарига эга бўлмаган ташкилотлар автомобилни ихтисослаштирилган корхона билан тузилган шартнома асосида таъмирлайдилар. Бу ҳолда пудрат ташкилоти расмийлаштирган ҳужжатлар: нуқсонлар далолатномаси; таъмирлаш ишлари сметаси; бажарилган таъмирлаш ишларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура таъмирлаш учун харажатларни ҳисобдан чиқаришга асос бўлади.

Автомобилни капитал таъмирлашда чет ташкилот ҳам АВ-3-сон шаклдаги далолатномани 2 нусхада тузади.

 

ТАЪМИРЛАШ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ

 

Таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал) харажатларига автомобилни ишчи ҳолатда тутиб туриш ишлари қиймати ҳам киради. Корхоналар таъмирлаш ҳақини тўлаш учун таъмирлаш фондини тузишлари ҳам, тузмасликлари ҳам мумкин.

Таъмирлаш фонди тузилмаганда

Улар ҳақиқатда амалга оширилган ҳисобот даврида юзага келишига қараб ҳисобда акс эттирилади.

Автомобилдан қандай мақсадларда фойдаланилишига қараб уни таъмирлаш харажатлари:

● ишлаб чиқаришга мўлжалланган автомобиллар бўйича – маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига;

● ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган транспорт бўйича – давр харажатларига киритилади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 48-банди).

Хўжалик усулида таъмирлашда харажатлар моддий харажатлар (автомобилни таъмирлашда фойдаланилган эҳтиёт қисмлар ва материаллар қиймати), таъмирлаш устахонаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, автотранспортни таъмирлаш билан боғлиқ бошқа харажатлардан шаклланади.

Барча харажатлар аввал 2310-счётда жамланади. Таъмирлаш якунлангандан кейин улар тегишли чиқимларга – таннарх ёки ҳисобот даври харажатларига ҳисобдан чиқарилади.

 

Автомобиль хўжалик усулида таъмирланганда бухгалтерия проводкалари

Дебет

 

Кредит

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

1030-«Ёқилғилар», 1040-«Эҳтиёт қисмлар»;

1090-«Бошқа материаллар»;

6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш» ва б.

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9400-«Давр харажатлари» ва б.

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

 

 

Автомобиль пудрат усулида таъмирланганда ҳам харажатлар автомобилдан фойдаланиш мақсадларига қараб тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётларда акс эттирилади. Ушбу харажатлар ҳисоби ихтисослаштирилган ташкилот расмийлаштирган ҳужжатлар асосида акс эттирилади.

Автомобиль пудрат усулида таъмирланганда бухгалтерия проводкалари

Дебет

 

Кредит

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;

9400-«Давр харажатлари»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

ҚҚС тўловчилари томонидан

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

     

Таъмирлаш фонди маблағлари ҳисобидан

Корхоналар Молия вазирлигининг рухсати билан асосий ишлаб чиқариш фондларини капитал таъмирлаш учун маблағлар захирасини яратишлари мумкин (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.1.2-банди).

Ташкилотлар буни ҳисоб сиёсатида назарда тутиб, таъмирлаш фондини ташкил этиш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилишга ҳам ҳақлидирлар. Бироқ фойда солиғини тўловчилар учун Молия вазирлигининг рухсатномасисиз тузилган захира фондига ажратмалар чегирилмайдиган харажатлар деб баҳоланади.

Захира суммаси ойлик норматив ажратмалар ҳисобидан шаклланади. Захирага ажратмалар нормаси ҳар бир ҳисобот йили сўнгида қайта кўриб чиқилади. Зарурат туғилганда уларнинг келгуси йилги миқдори оширилиши ёки камайтирилиши мумкин.

Ажратмалар миқдори маҳсулот таннархига киритилади. Захира қилинган маблағлар суммаси капитал таъмирлашга ҳақиқатдаги харажатлардан кўп бўлса, ошган сумма сторно қилинади. Ҳақиқатдаги харажатлар захирадагидан кўп бўлса, фарқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган бошқа харажатлар таркибига киритилади.

Таъмирлаш фондининг ташкил этилиши 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари» счётида акс эттирилади. Маблағлар бир маромда, ҳар ойда харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда 8910-счёт кредити бўйича захира қилинади.

 

Автомобиль захира фонди ҳисобидан таъмирланганда бухгалтерия проводкалари

Дебет

 

Кредит

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари»

 

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари»

 

Хўжалик усулида таъмирлаганда

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

Пудрат усулида таъмирлаганда

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

 

ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР

Таъмирлаш жараёнида янгисига алмаштирилган эҳтиёт қисмлар ва материаллардан (аккумуляторлар, ишлатилган мотор мойи, шиналар ва б.) корхона фаолиятида фойдаланилиши ёки четга сотилиши мумкин бўлса, уларни кирим қилиш зарур.

Улар 1090-«Бошқа материаллар» счётига эҳтимолий фойдаланиш ёки сотиш баҳосида кирим қилинади.

Масалан, автомобилдан ечиб олинган эскирган металл деталлар, аккумуляторлар «Ўзметкомбинат» АИЧБнинг «Иккиламчиқораметалл» корхоналар хўжалик ҳисобидаги бошқармаси ва «Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» АЖ корхоналарига топширилиши керак (Тартибнинг 2-банди, ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 49-сон қарорига 1-илова). Уларни юқорида кўрсатилган ташкилотлар металл парчаларини қабул қилиш нархида балансга кирим қилиш лозим.

Қайтариладиган чиқиндилар қиймати маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган моддий харажатлардан чегирилади (54-сон Низомнинг 1.1.11-банди).

Автомобилни таъмирлаш харажатлари маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилган бўлса, фойдаланилган эҳтиёт қисмлар ва материаллар кирими 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ёки 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Таъмирлаш қиймати давр харажатларига ҳисобдан чиқарилган бўлса, кирим қилинган фойдаланишда бўлган эҳтиёт қисмлар даромад сифатида ҳисобга олинади ва бошқа даромадларни ҳисобга олувчи 9300-счёт билан корреспонденцияда 1090-счётда акс эттирилади.

Фойдаланилган, энди фойдаланиб ёки сотиб бўлмайдиган эҳтиёт қисмлар ва материалларни ихтисослаштирилган корхоналарга қайта ишлаш, утиллаштириш ёки кўмиш учун топшириш керак.

Масалан, ишлатилган нефть маҳсулотлари, мотор мойлари, шиналар, камералар қайта ишланадиган чиқиндилар ҳисобланади. Ташкилотлар бундай чиқиндилар ҳисобини юритиши ҳамда Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 27.10.2014 йилдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ улар бўйича ҳисобот тақдим этиши шарт.

Утиллаштириладиган яроқсиз чиқиндилар ихтисослаштирилган корхоналарга топширилгунга қадар балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинади.

 

КАПИТАЛЛАШТИРИЛАДИГАН ХАРАЖАТЛАР

Автомобилга капитал қўйилмалар ундан фойдаланишдан бўлғуси иқтисодий нафни оширса, ушбу харажатлар автомобилнинг бошланғич қийматига киритилади.

Ташкилот автомобилни газ-баллон ускунаси билан жиҳозлади дейлик. Бунда иқтисодий наф – ёқилғи харажатларининг камайиши. Сабаби газ ёқилғиси автобензин ва дизель ёқилғисидан арзон.

Бу ҳолда газ ускунаси қиймати ва уни ўрнатиш харажатларини автомобиль қийматига киритиш мумкин.

Капитал қўйилмалар 0890-«Бошқа капитал қўйилмалар» счётида шакллантирилади, сўнг 0160-счётга автомобилнинг бошланғич (тиклаш) қийматига киритилади.

 

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 2976 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика