Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 13 / Солиқ солиш

Россия резидентлари: даромадлар ва солиқлар

 

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишига йўл қўймаслик тўғрисида битим амал қилади. У 2.03.1994 йилда тузилган, 6.05.1994 йилда ратификация қилинган ва Ўзбекистон учун 27.07.1995 йилда кучга кирган.

 

Халқаро шартномалар миллий қонун ҳужжатларига нисбатан устуворликка эга. Агар Ўзбекистоннинг халқаро шартномасида миллий солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (Солиқ кодексининг 4-моддаси).

Россия Федерацияси резидентлари Ўзбекистондаги манбалардан олган даромадларга Битимда назарда тутилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади.

Битим шартлари юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади.

 

Битим қуйидаги турдаги солиқларга нисбатан татбиқ этилади:

 

Россия Федерациясида

 

Ўзбекистон Республикасида

 

Ташкилотлардан олинадиган фойда солиғи

(РФ Солиқ кодексининг 234–333-моддалари)

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

(ЎзР Солиқ кодексининг 126–166-моддалари)

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

(РФ Солиқ кодексининг 207–233-моддалари)

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

(ЎзР Солиқ кодексининг 167–196-моддалари)

Ташкилотларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

(РФ Солиқ кодексининг 372–386.1-моддалари)

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

(ЎзР Солиқ кодексининг 265–271-моддалари)

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

(РФ Солиқ кодексининг 399–409-моддалари)

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

(ЎзР Солиқ кодексининг 272–277-моддалари)

 

 

Битимда қайд этилмаган солиқлар ва мажбурий тўловлар уларни тўлаш мажбуриятлари юзага келган давлатда тўланади. Масалан, Ўзбекистонда ер участкаларига (мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида) эга бўлган Россия резидентлари Ўзбекистоннинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ер солиғини тўлашлари шарт.

Битимда ҳар бир давлат резидентларининг даромадлари уларга солиқ солиш тартиби ва жойини кўрсатган ҳолда турларга бўлинган.

Халқаро битимлар матнлари ўзига хос ёзилиши сабабли бухгалтерлар уларда келтирилган қоидаларни талқин қилишда қийналишлари мумкин. Қуйида келтирилган жадвал резидентларнинг (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қандай даромадларига қаерда ва қандай солиқлар солинишини тушунишда ёрдам беради.

 

РФ резидентлари бўлган юридик шахсларнинг даромадларига солиқ солиш

Даромад тури

 

Солиқ солинадиган жой

 

Солиқ солиш объекти

 

Солиқ тури

 

Солиқ ставкаси

 

Изоҳ

 

Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар

(Битимнинг 6-моддаси)

Ўзбекистон

 

Ижара ва лизинг тўловлари, кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун бошқа тўловлар суммаси

 

Фойда солиғи

 

20%

 

Солиқ кодексининг
160-моддаси

 

Доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад

(Битимнинг 7-моддаси)

Россия

 

Резидентлик сертификати мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасида солиқ солинмайди

 

Доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад

(Битимнинг 7-моддаси)

Ўзбекистон

 

Ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар чегирилган даромадлар (бироқ харажатлар умумий суммасидан 7%дан кам эмас)

 

Фойда солиғи

 

2018 йил –
14%

 

Солиқ кодексининг
154-моддаси;

29.12.2017 йилдаги
ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова

Халқаро ташишлардан олинадиган даромад:

денгиз, дарё ва ҳаво кемалаpи, темиpйўл ёки автомобиль тpанспоpтидан (тўғридан-тўғри ёки ҳар қандай бошқа шаклда) фойдаланишдан ҳамда контейнеpлаpни (жумладан, тpейлеpлаp ва контейнеpлаpни ташиш учун ишлатиладиган ёpдамчи ускуналаpни) қўллаш, сақлаш ва ижаpага беpишдан

(Битимнинг 8-моддаси)

Россия

 

Резидентлик сертификати мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасида солиқ солинмайди

 

Дивидендлар ва фоизлар

(Битимнинг 10, 11-моддалари)

Ёки Россия, ёки Ўзбекистон

 

Тўланадиган дивидендлар, фоизлар суммаси

 

Фойда солиғи

 

10%дан кўп эмас

 

Битимнинг
10,
11-моддалари

 

Роялти (Битимнинг 12-моддаси)

 

Россия

 

Резидентлик сертификати мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасида солиқ солинмайди

 

Кўчмас мулкни сотишдан (бегоналаштиришдан) олинадиган даромадлар

(Битимнинг 13-моддаси)

Ўзбекистон

 

Мол-мулкни сотиш суммасининг уни сотиб олиш қийматидан ошиши. Тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда – мол-мулкни сотиш қиймати

 

Фойда солиғи

 

20%

 

Солиқ кодексининг
160-моддаси

 

Доимий муассасанинг кўчмас мулки ва мол-мулкидан ташқари, ҳар қандай бошқа мол-мулкни сотишдан (бегоналаштиришдан) олинадиган даромадлар

(Битимнинг 13-моддаси)

Россия

 

Резидентлик сертификати мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасида солиқ солинмайди

 

 

 

РФ резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш

Даромад тури

 

Солиқ солинадиган жой

 

Солиқ солиш объекти

 

Солиқ тури

 

Солиқ ставкаси

 

Изоҳ

 

Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар

(Битимнинг 6-моддаси)

Ўзбекистон

 

Ижара тўловлари ва кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун бошқа тўловлар суммаси

 

ЖШДС

 

20%

 

Солиқ кодексининг 182-моддаси

 

Дивидендлар ва фоизлар

(Битимнинг 10, 11-моддалари)

 

Ёки Россия, ёки Ўзбекистон

 

Тўланадиган дивидендлар, фоизлар суммаси

 

ЖШДС

 

10%дан кўп эмас

 

Битимнинг
10, 11-моддалари

 

Роялти (Битимнинг 12-моддаси)

 

Россия

 

Резидентлик сертификати мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасида солиқ солинмайди

 

Кўчмас мулкни сотишдан (бегоналаштиришдан) олинадиган даромадлар

(Битимнинг 13-моддаси)

Ўзбекистон

 

Мол-мулкни сотиш суммасининг уни сотиб олиш қийматидан ошиши. Тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда – сотиш қиймати

 

ЖШДС

 

20%

 

Солиқ кодексининг 182-моддаси

 

183 кунлик муддатгача меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинадиган даромадлар

(Битимнинг 14, 15-моддалари)

 

Россия

 

Резидентлик сертификати мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасида солиқ солинмайди

 

183 кунлик муддатдан ортиқ меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинадиган даромадлар

(Битимнинг 14, 15-моддалари)

Ўзбекистон

 

Жами даромад

 

ЖШДС

 

шкала бўйича

 

ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова

 

Доимий муассаса орқали олинган даромадлар

(Битимнинг 14, 15-моддалари)

Ўзбекистон

 

Жами даромад

 

ЖШДС

 

183 кунгача – 20%

 

Солиқ кодексининг 182-моддаси

 

183 кундан ортиқ – шкала бўйича

 

ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова

 

Халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган транспорт воситалари бортида амалга ошириладиган ёлланма иш бўйича олинадиган даромадлар

(Битимнинг 15-моддаси)

Россия

 

Резидентлик сертификати мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасида солиқ солинмайди

 

Директорлар кенгашларининг аъзолари оладиган даромадлар

(Битимнинг 16-моддаси)

Ўзбекистон

 

Жами даромад

 

ЖШДС

 

183 кунгача – 20%

 

Солиқ кодексининг 182-моддаси

 

Артист ва спортчилар даромадлари

(Битимнинг 17-моддаси)

183 кундан ортиқ – шкала бўйича

 

ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова

 

Артист ва спортчиларнинг Ўзбекистонга келиши учун Россия Федерацияси Ҳукумати (ҳокимияти) томонидан маблағ ажратилганда олган даромадлари

(Битимнинг 17-моддаси)

Россия

 

Ўзбекистон Республикасида солиқ солинмайди

 

Пенсиялар ва ижтимоий таъминот бўйича тўловлар, алиментлар ва бошқа шу каби тўловлар

(Битимнинг 18-моддаси)

Фақат таълим олиш ёки амалиёт ўташ мақсадида талаба, аспирант ёки амалиётчи олаётган тўловлар

(Битимнинг 20-моддаси)

Ўқитувчи ёки илмий ходим оладиган тақдирлаш пули

(Битимнинг 20-моддаси)

Ўзбекистон

 

Жами даромад

 

ЖШДС

 

2 йилгача солиқ солинмайди

 

Битимнинг
20-моддаси

 

2 йилдан ортиқ – шкала бўйича

 

ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова

 

             

 

РФ резидентларига тегишли бўлган ва Ўзбекистонда жойлашган мол-мулкка солиқ солиш

Мол-мулк тури

 

Солиқ солинадиган жой

 

Солиқ солиш объекти

 

Солиқ тури

 

Солиқ ставкаси

 

Изоҳ

 

РФ юридик шахсига тегишли бўлган кўчмас мулк

(Битимнинг 22-моддаси)

Ўзбекистон

 

Ўртача йиллик қиймати

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

 

5%

 

ПҚ-3454-сон қарорга
17-илова

 

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк

(Битимнинг 22-моддаси)

Ўзбекистон

 

Кўчмас мулкнинг кадастр қиймати. Баҳоланмаган бўлса – шартли қиймати

 

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

 

Мол-мулк жойлашган жой ва унинг майдонига боғлиқ

 

ПҚ-3454-сон қарорга
18-илова

 

 

 

НОРЕЗИДЕНТ ДАРОМАДЛАРИДАН КИМ СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШИ КЕРАК

Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, норезидент даромадларидан солиқни ушлаб қолиш ва уни бюджетга тўлаш мажбуриятлари тўлов манбаи зиммасига юклатилади. У фақат юридик шахс бўлиши мумкин. Шу сабабли норезидентга даромад тўлайдиган юридик шахслар, шу жумладан қуйидагилар солиқни ушлаб қолишлари ва уни тўлашлари шарт:

● Ўзбекистон резиденти бўлган корхона ва ташкилотлар;

●  Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган норезидентлар.

Солиқ солишда Битим қоидаларини қўллаш учун тўлов манбаи солиқ солинадиган даромад олган юридик ёки жисмоний шахс Россия Федерацияси резиденти эканлиги тўғрисида ҳужжатга эга бўлиши керак. Ушбу ҳужжат амалиётда резидентлик сертификати дея номланади. Норезидент унинг асл нусхасини тақдим этиши шарт.

 

РЕЗИДЕНТЛИК СЕРТИФИКАТИ ҚАЕРДАН ОЛИНАДИ

Резидентлик сертификатини Россия Федерацияси Молия вазирлиги ёки у ваколат берган орган тақдим этади.

Солиқ солиш мақсадида бошқа органлар ва ташкилотлар (ваколатга эга бўлмаган орган) тақдим этган ҳужжатлар хорижий ҳамкор резидентлигининг расмий тасдиғи деб ҳисобланмайди.

 

РЕЗИДЕНТЛИК СЕРТИФИКАТИ МАЗМУНИГА ДОИР ТАЛАБЛАР

Резидентлик сертификатининг муайян мажбурий шакли мавжуд эмас. Солиқ резиденти мақоми тўғрисидаги гувоҳнома ёки сертификат ёхуд Россия қонунчилигида белгиланган шаклдаги исталган бошқа ҳужжат тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилиши мумкин. У зарур маълумотлар қайд этилган ҳолда эркин шаклда тузилган бўлиши ҳам мумкин. Асосийси – у Россия Федерациясининг ваколатли органи томонидан тасдиқланган бўлиши зарур.

Ҳужжатдан солиқ солиш мақсадида фойдаланилишини инобатга олган ҳолда, унда қуйидаги маълумотлар қайд этилиши шарт:

● солиқ тўловчининг номи;

● унинг солиқ мақоми тасдиқланадиган давр. Давр кўрсатилмаган бўлса, хорижий ҳамкор ушбу ҳужжат берилган календарь йил давомида Россия резиденти деб ҳисобланади;

● солиқ резидентлигини тасдиқлаш тўғрисида ҳужжат берилишига асос бўлган Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги халқаро битим номи;

●  Россия Федерацияси ваколатли органи ваколатли мансабдор шахсининг имзоси.

Резидентлик сертификати Россия ваколатли органининг гербли муҳри билан тасдиқланади. Бу ҳолда у легаллаштиришсиз ва апостиль қўймасдан қабул қилиниши мумкин.

Ўзбекистон билан МДҲдаги бир қатор мамлакатларнинг (Россия ҳам улар сирасига киради) ўзаро муносабатларида Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция (Минск, 22.01.1993 йил) амал қилади. Ушбу Конвенция қоидаларига биноан, агар ҳужжат белгиланган шаклда тайёрланган ҳамда ваколатли органнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлса, у аҳдлашувчи давлатлар ҳудудларида муайян махсус тасдиқлашларсиз қабул қилиниши мумкин.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1469 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика