Norma.uz

10 йил ўтгач зарарни қоплаш

 

Ходим ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли 10 йил аввал меҳнат жароҳати олган. Бахтсиз ҳодиса Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган. 10 йилдан кейин у тиббий муассаса хулосасини тақдим этиб, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилди.

1. Корхона ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли тўлов тўлашни бошлаши керакми?

2. Ҳисоб-китоб учун қайси иш ҳақи олинади: бахтсиз ҳодисагача тўланганими ёки мурожаат қилган кундагисими?

3. Ҳисоб-китоб учун бахтсиз ҳодисагача тўланган иш ҳақи олинса, 10 йиллик зарарни тўлаш учун уни индексация қилиш керакми?

4. Бир йўла бериладиган нафақани индексация қилиш зарурми?

А.Сагдеева, юрисконсульт.

 

 

1

Иш берувчи иш берувчининг ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек иш берувчи берган транспортда ишга келиш ёки ишдан кетиш вақтида ходимнинг соғлиғига меҳнат жароҳати билан етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.

Иш берувчи, меҳнат жароҳати ёки бошқа меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғлиғига етказилган зарарни, агар у етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, ходимга етказилган зарарни тўлаши шарт (МКнинг 189-моддаси; Қоидаларнинг 2-банди, ВМнинг 11.02.2005 йилдаги 60-сон қарорига 1-илова).

 

2

Ходимга жароҳат ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) тўланади.

Зарар:

√ ҳар ойда жабрланувчининг касбий меҳнат фаолиятини йўқотиш даражасига тегишли равишда меҳнат жароҳати олгунга қадар унинг ўртача ойлик иш ҳақига фоизларда;

√ соғлиғига шикаст етказилиши сабабли қилинган қўшимча харажатлар компенсацияларда;

√ белгиланган ҳолларда бир марталик нафақалар тўлашда қопланади (Қоидаларнинг 11-банди).

Жабрланувчининг йўқотган иш ҳақи таркибига (ҳам асосий, ҳам даромад солиғи ундириладиган ўриндошлик иш жойидаги) меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича барча меҳнат ҳақи турлари; тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромади (солиқ инспекцияси маълумотлари асосида); муаллифлик ҳақи; вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги ҳамда ҳомиладорлик ва туғруқ таътиллари даври учун тўланган нафақалар киритилади.

Барча иш ҳақи (даромади) турлари солиқлар ушлаб қолингунга қадар ҳисобланган суммаларда ҳисобга олинади.

Ўқиш даврида тўланадиган стипендия (зарарни қоплаш тўғрисида мурожаат қилувчининг хоҳишига кўра) иш ҳақига тенглаштирилади (Қоидаларнинг 12-банди).

 

3

Зарарни ундириш тўғрисида ариза жабрланувчининг меҳнат жароҳати туфайли касб бўйича меҳнатга лаёқати йўқотилгандан ёки боқувчининг вафотидан 3 йилдан кейин берилган тақдирда зарарни тўлаш бу ҳақда мурожаат қилинган кундан бошлаб амалга оширилади. Ариза берилган кун зарарни тўлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори оширилганда соғлиқнинг шикастланиши билан боғлиқ зарар ёки боқувчисининг вафоти билан боғлиқ равишда бериладиган йўқотилган иш ҳақи, бошқа тўловларни қоплаш суммаси ЎзРда белгиланган ЭКИҲ миқдорининг оширилган суммасига мутаносиб равишда кўпайтирилади (Қоидаларнинг 8-банди).

Шу тариқа, ходим ариза берган кундан бошлаб жорий ЭКИҲни ҳисобга олган ҳолда зарарни тўлаш зарур.

 

4

Соғлиқнинг шикастланиши билан боғлиқ зарар ёки боқувчисининг вафоти билан боғлиқ равишда бериладиган йўқотилган иш ҳақи, бошқа тўловларни қоплаш суммаси ҳам ЭКИҲ миқдорининг оширилган суммасига мутаносиб равишда кўпайтирилади, шу сабабли бир йўла бериладиган нафақани ариза берилган пайтда белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб тўлаш зарур.

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 548 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика