08.09.2014
Машинани ҳам, қарзни ҳам бўласиз
Никоҳда бўлган даврда банкдан кредит олиб, автомобиль сотиб олгандим, уни аёлим номига расмийлаштиргандим. Энди биз ажрашмоқчимиз. Харид қилинган автомобиль биргаликда орттирилган мол-мулк ҳисобланадими, биз ажрашган тақдирда кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар аёлимга татбиқ этиладими? далее...»» |
08.09.2014
Йилда бир марта қайта ҳисоб-китоб
Биз ходимамизга болани 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш нафақаси тўлаймиз. Энг кам иш ҳақи оширилган тақдирда биз тўловни қайта ҳисоб-китоб қилишимиз керакми? далее...»» |
08.09.2014
Бир иш жойидан бошқасига ўтиш қоидалари
Қонун ҳужжатларида ҳомиладор аёлларга бериладиган қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар назарда тутилган. Ҳомиладорлик бошланганда ходиманинг аризасига кўра ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш меъёрлари камайтирилади ёки у ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсир кўрсатмайдиган бошқа ишга ўтказилади. Бундай ўтказишни қандай қилиб тўғри амалга оширса бўлади? далее...»» |
08.09.2014
Кузда таътилга чиқмоқчиман
Мен касалхонада ишлайман. Ҳар йили, таътиллар жадвалига кўра, мени ёзда таътилга чиқаришади. Мен бу пайтда эмас, кузда дам олишни хоҳлардим. Таътилни тенг меъёр¬да тақсимлашнинг иложи йўқми? далее...»» |
08.09.2014
Нафақа олиш учун
Муомалага лаёқатсиз деб топилган болаликдан II гуруҳ ногиронига пенсияни қандай қилиб расмийлаштириш мумкин? далее...»» |
08.09.2014
Муддатга амал қилиш керак
Муассасамизда муддатли меҳнат шартномасига кўра пенсионер (67 ёшли) ишлайди. Шартноманинг муддати тугади, мен эса уни бу ҳақда огоҳлантирмаган эдим. Директор у билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. Ходим норозилик билдирмоқда, у бундан кейин ҳам ишламоқчи. Бундай вазиятда нима қилиш керак? далее...»» |
08.09.2014
Икки иш – битта стаж
Мен бир ташкилотда бухгалтер бўлиб ишлайман, бошқасида эса фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича баъзи хизматларни кўрсатаман. Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича иш стажи ҳисобга олинадими? Стажга меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома эканлиги таъсир кўрсатадими? далее...»» |
08.09.2014
Пенсияга – мудадатдан олдин
Мен 58 ёшдаман. Штат қисқариши муносабати билан мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳозирданоқ пенсияга чиқишим мумкинми? далее...»» |
08.09.2014
Ҳуқуқий вориснинг бурчи
Тугатилган корхонанинг собиқ ходимига 2008–2009 йилларда берилган имтиёзли пенсияни тўлашни талаб қилишлари тўғрими? далее...»» |
08.09.2014
Маълумотномага қараб ҳисобланади
Мен 54 ёшдаман. Иш стажим 32 йил. Учта болам бор. Пенсияни расмийлаштираётганда Пенсия жамғармасида мендан уч болани парваришлаш таътилларида бўлган вақтимни тасдиқлайдиган ҳужжатларни талаб қилишди. Нима учун уларни тақдим этиш керак? Иш стажимга уч болани парваришлаш таътиллари даврлари қўшилмайди-ку? далее...»» |
08.09.2014
Ким ҳақлию, ким айбдор?
Мендан 2 млн сўм миқдоридаги умумий ортиқча тўловни 2004 йилдан 2013 йилгача бўлган давр учун ушлашяпти. Пенсия жамғармасининг ҳаракатлари тўғрими? далее...»» |
08.09.2014
Ваколатлар бўлмаса шартнома ҳам бўлмайди
ХФ директори йўқлигида қўшимча битимга унинг ўринбосари имзо чеккан. Бироқ у ўз ваколатлари доирасидан чиқиб кетган, чунки ишончномада директор ўринбосари 30 млн сўмгача миқдордаги битимларни тузишга ҳақлилиги аниқ қайд этилган. далее...»» |
08.09.2014
Биринчи синф ўқувчисига эслатма
Жорий ўқув йилида 580 мингдан кўпроқ ўқувчи илк маротаба мактабга йўл олди. Мазкур эслатма ўқувчиларнинг ота-оналарига мактабда ва оилада таълим-тарбия ишларини оқилона олиб боришларида кўмак беради. далее...»» |
08.09.2014
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
08.09.2014
Тегирмон гали билан
Бош бухгалтер ишдан бўшаётганда ишларни топширишнинг аниқ тартиби борми? Баъзан янги бухгалтерни ҳали топиб улгуришмаган, эскиси эса компанияни тарк этаётган вазиятлар ҳам учраб қолади. Бундай ҳолларда ишни кимга топширадилар? Ишга янги қабул қилинган бухгалтер қанақа таҳдид ва таваккалчиликларга дуч келиши мумкин? далее...»» |
08.09.2014
Солиқ тўламаслик оқибатлари
Агар хўжалик юритувчи субъектларда бюджет олдида қарз вужудга келса, солиқ инспекциялари уларга хизмат кўрсатувчи банкларга қарзнинг бутун суммасига инкассо топшириқномалари қўядилар. далее...»» |
08.09.2014
Ўлчов бирлигини ТИФ ТНдан изланг
Интернет-дўкон орқали Хитойдан дастгоҳларга эҳтиёт қисмлар сотиб олмоқчиман. Юк оғирлиги, чамаси, 70 кг бўлади, балки ундан кўпроқ бўлар. Эҳтиёт қисмлар турлари. Унинг фарқини юзаки билиш қийин. Бож тўлашим керакми ёки йўқми? Агар тўлаш керак бўлса, қандай тўланади: кг учун, ҳажм учун ёки донаси учунми? далее...»» |
08.09.2014
Маҳалла тасдиқлашга ваколат олмаган
Йил ўртасида ишга қабул қилинган, меҳнат дафтарчасига қараганда, жорий йилда ҳеч қаерда ишламаган ходимнинг даромадига қай йўсинда даромад солиғи солинади? далее...»» |
08.09.2014
Фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари
Февралда ишга қабул қилинган ходим апрелнинг охиригача ишлади. Май ва июнь ойларида ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлди, июлда эса ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Агар меҳнат шартномаси бўйича асосий таътил 15 кунни, қўшимча таътил 6 кунни ташкил этса, фойдаланилмаган меҳнат таътили кунларининг сони қандай ҳисобланади? далее...»» |
08.09.2014
Меҳнат дафтарчаси учун проводкалар
Биз Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказидан меҳнат дафтарчаларининг бланкаларини олдик. Уларни олиш ва ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |