25.08.2020
Паспорт – яшаш жойи бўйича
Ҳарбий хизматдан қайтганимга кўп бўлмади. Бироқ чақирув жойига эмас, балки бошқа аҳоли пунктига қайтдим. Пропискам йўқлигига қарамай, ҳақиқатда яшайдиган жойим бўйича паспорт олиш учун мурожаат қилишим мумкинми? далее...»» |
25.08.2020
Фуқароликка қабул қилишнинг янги тартиби
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги янги Қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш қисмига қандай ўзгартиришлар киритилган? далее...»» |
25.08.2020
Боланинг хорижга чиқишига рухсатнома
Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланаман ва фарзандим билан Самарқандда яшайман. Собиқ турмуш ўртоғимнинг ҳам фуқаролиги йўқ, у алоҳида яшайди. Яқинда РФнинг Тошкентдаги Элчихонасида Россия фуқаролигини қабул қилганини эшитдим. Кейинчалик хорижга чиқиш учун ўғлимга ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштирмоқчиман, бироқ собиқ турмуш ўртоғим хорижга чиқишга рухсатнома беришни рад этмоқда. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутишим керак? далее...»» |
25.08.2020
Пойтахтда рўйхатдан ўтиш
Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ давлат органига лавозимга ишга таклиф этилган юқори малакали мутахассис сифатида лавозимда бўлган даврда оилам билан бирга прописка қилинганман. Ушбу ташкилотда 4 ярим йил ишладим. Ишлаган давримда квартира сотиб олдим ва айни пайтда ушбу квартирада яшайман. Бироқ доимий пропискам хизмат квартираси жойлашган жой бўйича расмийлаштирилган. Пандемия сабабли мен қисқартиришга тушдим. Кадрлар хизмати ходимининг айтишича, мени доимий прописка қилинган жойимдан вилоятга кўчиришар экан. Шу тўғрими? далее...»» |
25.08.2020
Турар жой кўчмас мулки бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича ишлар бошланди
Германиядаги турар жой кўчмас мулки бошқарувчиларини тайёрлаш принциплари билан иккита вебинарда танишиш имконияти пайдо бўлди, унда ҳар икки мамлакатнинг манфаатдор мутахассислари иштирок этди. PromHouse лойиҳаси доирасида ўтказилган вебинарлар яқин келажакда уй-жой хизматлари бозорида малакали, пухта билимга эга бўлган бошқарувчилар шаклланишига умид бағишлади. далее...»» |
25.08.2020
Иш даврини тўғри аниқлаймиз
Кадрлар бўйича инспектор меҳнат таътили берилиши тўғрисидаги буйруқларда иш даврини, масалан, 10.01.2018 й. – 10.01.2019 й.гача бўлган даврни кўрсатади. Бироқ амалда иш даври бир кун кам бўлади: 10.01.2018 й. – 9.01.2019 й. Бу қўпол хато ҳисобланадими? далее...»» |
25.08.2020
Ишдан бўшатиш ва ҳисоб-китоб
Корхона 26.05.2020 йилдан ходимни ишга қабул қилди. Буйруқ билан меҳнат шартномаси 12.06.2020 йилда бекор қилинган. Таътил кунлари сони 15 кун этиб белгиланганда ходимга неча кун таътил берилади? далее...»» |
25.08.2020
Нима учун ЯММТ ходимни СТИР бўйича топмайди
Электрон меҳнат дафтарчаларига ўтиш чоғида кўп ташкилотларда кадрлар хизматлари СТИРни киритганда тизим жисмоний шахсни топмаган ҳолатга дуч келишди. Муаммони ҳал қилиш учун солиқ органларига мурожаат қилиш зарур. Вазиятни ДСҚнинг Рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Комил САЙИДОВ тушунтирди. далее...»» |
25.08.2020
Меҳнат вазирлиги 833 касб бўйича стандартларни эълон қилди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги mehnat.uz расмий сайтининг «Фаолият йўналишлари» бўлимида янги рукн – «Профессионал стандартлар» пайдо бўлди. Унда 833 касб ва мутахассисликлар бўйича ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти мавжуд ва ушбу база яна кенгайтирилади. Бу ҳужжатлардан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Элла ГРАНОВСКАЯ гапириб берди. далее...»» |
25.08.2020
Аҳолига ипотека кредитлари бериш шартлари
Марказий банк Бошқаруви томонидан Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низом тасдиқланди (АВ рақами 3269, 30.06.2020 й.). далее...»» |
25.08.2020
Санэпидемосойишталикни сақлаш учун кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар
Президентнинг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (25.07.2020 йилдаги ПФ–6035-сон) билан қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
25.08.2020
Йўл ҳаракати иштирокчиси учун
Карантин даврида кўпчилик учун велосипед ягона ҳаракатланиш воситасига айланди. Бироқ амалиётда кўриниб турибдики, айрим йўл ҳаракати иштирокчилари қоидаларга риоя қилмаяптилар. ЙҲҚ талабларига риоя қилиш йўл-транспорт ҳодисаларини четлаб ўтишга ёрдам беради. далее...»» |
25.08.2020
Дубликат олинг
Автомобилни бошқариш бўйича йўқотилган ҳуқуқни тиклаш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади? далее...»» |
25.08.2020
Чегарада тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (5.08.2020 йилдаги 463-сон) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Йўл ҳаракати қоидаларини (ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова) бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли жарималарни ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда ундириш механизми жорий этилади. далее...»» |
25.08.2020
Қарз берувчида фоизли даромадни қандай аниқлаш мумкин
Хўжалик юритишнинг мураккаб шароитларида корхона ва жисмоний шахслар бир-бирларига молиявий ёрдам берадилар. Шунинг учун ҳозирда ўзаро қарз беришлар тез-тез учраб туради. «Norma» компаниясининг етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА бундай операциялар бўйича фоизли даромадларни аниқлаш тартибини тушунтириб берди. далее...»» |
25.08.2020
Электрон шартномаларга ўтаётганда
Карантин шароитида товарлар, ишлар ва хизматлар олди-сотдисининг одатдаги усуллари доим қулай бўлмайди, ҳатто уларни амалга ошириб бўлмаслиги ҳам мумкин. Юридик масалалар бўйича «Norma» эксперти Олег Заманов электрон шартнома тузаётганда қандай муҳим жиҳатларни ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида гапириб берди. далее...»» |
25.08.2020
Бош бухгалтер бўлишни истамайман. Мажбур қилишлари мумкинми?
«Бухгалтер бўлиб ишлайман. Директор мени бош бухгалтер лавозимига ўтказишини айтди. Бошқа ишга ўтишни истамайман. Директор менинг розилигимсиз бошқа ишга ўтказиши мумкинми?». далее...»» |
24.08.2020
Қоидага кўра иккинчи марта ишдан бўшатиш
Технологиядаги ўзгаришлар туфайли штат жадвалидаги менежер лавозими қисқартирилган. Ходим бу ҳақда 2 ой олдин хабардор қилинган. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда 3 ой учун ўртача иш ҳақи тўланган. Бироқ ишдан бўшатиш пайтида корхонада бўш лавозим мавжуд бўлганлиги ва у менежерга таклиф этилмаганлиги сабабли суд уни аввалги лавозимига тиклаган, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинган. Бугунги кунда ушбу лавозим корхона учун долзарблик касб этмайди, шу боис уни яна қисқартириш режалаштирилмоқда. Корхонада бўш лавозимлар ҳам мавжуд эмас. Корхона лавозим яна такрор қисқартирилаётганда ходимни 2 ой олдин хабардор қилиши ва компенсация тўловларини тўлаши зарурми? далее...»» |
24.08.2020
Аутсорсинг ёки штатдаги бухгалтерия – қай бири афзал?
Узоқ давом этган карантин чекловлари шароитида тадбиркорларда бухгалтерия ҳисобини аутсорсингга топшириш имконига бўлган қизиқиш тобора ортмоқда. «Norma» компаниясининг юридик масалалар бўйича экспертлари – адвокат Элеонора Мазурова ва юрист Альберт Сафин бундай ечимнинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақида гапириб бердилар. далее...»» |
24.08.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Президентнинг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан (18.08.2020 йилдаги ПФ–6042-сон) Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг вазифалари ва таркиби янгиланди. далее...»» |