04.09.2020
Тиббий препаратларнинг имтиёзли импорти
Дори воситалари ва тиббий буюмлар қайси норматив ҳужжатларга биноан божхона тўловларидан озод этилган? Уларнинг рўйхати борми? далее...»» |
04.09.2020
Гилам тўқувчи экспортчилар – эътиборда
Мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини, шу жумладан ипак ва жундан қўлда гилам тўқиш соҳасини ривожлантириш ва ноёб санъат асари ҳисобланадиган ушбу гиламларни бозор талабларига уйғунлаштириш мақсадида Президентимизнинг «Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (26.06.2020 йилдаги ПҚ-4759-сон) қабул қилинди. Ҳужжатда қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилиши белгиланган. далее...»» |
04.09.2020
Яшаш минимуми ва даромад солиғи ёхуд бажарилмаган вазифа
ёхуд бажарилмаган вазифа Президентимизнинг Олий Мажлисга 2017 йил 22 декабрдаги Мурожаатномасида илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт даражаси учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича «истеъмол саватчаси» тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва уни амалда таъминлаш механизмларини яратиш вазифаси қўйилган эди. Бу вазифа 2018 йил Давлат дастурига киритилди, лекин бажарилмади. далее...»» |
04.09.2020
Энди коррупция йўқоладими?
Маълумки, ҳар қандай давлат учун коррупция, бу – турли хавфлар ичидаги энг зарарли ва маълум миқдорда доимий мавжуд бўладиган «бактерия» каби иллатдир. Зеро уни камайтириш мумкин, аммо йўқотиш – жуда мушкул масала. Бинобарин, «Transparency International» ташкилотининг 2019 йил ҳисоботига кўра, қуйидаги давлатларда коррупция ҳодисаси деярли кузатилмаётганлиги аниқланган: 87 баллдан тўплашга эришган Дания ва Янги Зеландия 1-ўрин, 86 балл билан Финляндия 3-ўрин, 85 баллдан тўплаган Cингапур, Швеция ва Швейцария 4-ўринни эгаллаб, ижобий натижа кўрсатган. Аммо таъкидланганидек, ушбу давлатларда ҳам коррупция бутунлай бартараф этилганлигини «Transparency International» каби халқаро ташкилот ҳам тасдиқлай олмайди. Шундай экан, бу тегишли давлат органлари томонидан доимий тарзда олдини олиш тадбирлари давом эттирилиб турувчи, ўзига яраша масъул мансабдор шахсларни «ҳалоллик вакцинаси» билан «даволаниб» туришни талаб қилувчи доимий «муолажадир». «Ҳалоллик вакцинаси» яратилишини ва давлат хизматчиларининг даврий «муолажалар»ни олиб туришини ташкиллаштиришга масъул бўлган янги давлат бошқаруви органларидан бири бу - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳисобланади. далее...»» |
04.09.2020
Кечиккан ТМЭК хулосаси
Ходимга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса муносабати билан етказилган зарар миқдори қоплаб берилаётган эди. Тўлов муддати меҳнат қобилияти 35%га йўқотилгани ҳолда 2020 йил 1 апрелгача белгиланган. Коронавирус пандемияси туфай-ли 2020 йил 2 июндан 2021 йил 1 июнгача бўлган муддатга навбатдаги ТМЭК хулосаси кечикиб олинган, унда меҳнат қобилияти 60%гача йўқотилганлиги кўрсатилган ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Апрелдан июнгача бўлган даврда тўлов тўланмаган. Ходим коронавирус пандемияси сабабли ТМЭК хулосасини вақтида ололмаган бўлса, корхона қайси даврдан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарар-ни қоплаш учун тўлов тўлашни давом эттириши лозим? далее...»» |
04.09.2020
Чет эллик ходим фойдаланмаган таътил
2019 йил октябрда корхона чет эллик фуқаро билан меҳнат шартномасини тузган. 2020 йил майда у ишдан бўшаган. Корхона унга фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаши лозимми? далее...»» |
04.09.2020
Юқори малакали бош директор учун имтиёз
– Корхона директори – чет эллик, халқаро эътироф этилган олий таълим муассасала-рининг юқори 1 000 талигига кирадиган олий таълим муассасасини битирганлик тўғри-сида дипломга эга, дип¬ломда кўрсатилган «геофизик» мутахассислиги бўйича 5 йил ишлаб берди. Бош директор – бошқарув ходими, диплом бўйича мутахассислиги эса техник мутахас-сислик эканлигига қарамай, у юқори малакали мутахассис сифатида ЖШДСни па-сайтирилган ставка бўйича тўлаш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
04.09.2020
Хорижлик муассис учун рухсат берувчи ҳужжатлар
Корхона хорижлик муассисни штатга ишга қабул қилмоқчи. Бунинг учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши лозим ва ҳар доим шундай қилиниши керакми? далее...»» |
04.09.2020
Курраи заминнинг ярим бойлигига 26 киши эгалик қилмоқда
Дунёнинг 26 нафар бой одамлари сайёрамиз аҳолисининг ярми тўплаган бойликни қўлида сақламоқда, Ер куррасининг 70 фоиз аҳолиси ўсиб бораётган тенгсизлик шароитида яшамоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш. далее...»» |
04.09.2020
Мақсадсиз харажатлар келишувни талаб этади
Нодавлат нотижорат ташкилоти мақсадли беғараз молиявий ёрдам олган ва сумма-нинг катта қисмини сарфлаб бўлган. Бироқ маблағлар ажратилган мақсадлар амалга оширилганидан кейин сумманинг бир қисми қолган. ННТ сумманинг қолган қисмини мо-лиявий ёрдам кўрсатган донор билан келишиб олмаган ҳолда, бошқа устав мақсадларига сарфлашни режалаштирган. Беғараз молиявий ёрдамнинг қолган қисмини мақсадли йўналиш бўйича эмас, балки бошқа мақсадларда фойдаланишни донор ва текширувчи органлари билан келишиб олиш лозимми? далее...»» |
04.09.2020
Тугатиш 6 ой ичида
100 фоизлик хорижий капиталли ташкилот (МЧЖ) муассиснинг қарорига кўра 2019 йил июнь ойида тугатиш жараёнини бошлаган. Барча кредиторлик қарзи сўндирилган, хо-димларнинг кўпчилиги пулли компенсация тўланиб ишдан бўшатилган. Октябрь ойида солиқ текшируви ўтказилган. Бироқ компания балансида асосий воситалар – ишлаб чиқариш ускуналари ҳисобда туради, улар юзасидан муассис бир қарорга келмаган: улар-ни сотиш ёки дивиденд сифатида олишдан бирини танламаган. Шунингдек яна 5 нафар ходим (қоровул, бухгалтер, тугатувчи) ишлайди, уларга иш ҳақи ҳисобланади, солиқлар тўланади, ДСИга ҳисобот топширилади. Ҳозирги пайтда муассис тугатиш жараёнини 2020 йил 3 июлга қадар узайтирган, яъни корхона деярли бир йилдан ортиқ муддатда тугатилади. далее...»» |
04.09.2020
Турар жой томини ижарага берса бўладими?
Ташкилот бинони ижарага беради. Ижарага берувчига уяли оператордан унга антенна ўрнатиш учун бино томини ижарага бериш таклифи тушди. Бошқа ташкилотга бинони ижарага берган ижарага берувчи бино томини уяли опера-торга ижарага бериши мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
Баённома устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
ЙПХ ходими жисмоний шахсга светофорнинг қизил чироғида ўтганлиги учун баённома-ни ноқонуний равишда расмийлаштирган. Ҳайдовчи ЙПХ ходими устидан қандай шикоят қилиши мумкин? Судга мурожаат қилишда давлат божи тўланиши лозимми? далее...»» |
04.09.2020
Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясининг «Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат далее...»» |
04.09.2020
«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ далее...»» |
04.09.2020
Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ далее...»» |
04.09.2020
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ далее...»» |
04.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Президент қарори билан иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсу-лотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди (10.07.2020 йилдаги ПҚ-4779-сон). далее...»» |
04.09.2020
Июль ойи 2020 йилнинг учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
Июль ойида иш соатлари сони: 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 175; 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 173; 36 соатлик иш ҳафтасида – 155. Иш кунлари сони: 5 кунлик иш ҳафтасида – 22; 6 кунлик иш ҳафтасида – 26. далее...»» |
04.09.2020
Инвесторларга имтиёзлар
Корхонамиз МЧЖ шаклидаги хорижий компания ҳисобланади. Муассис – хорижий юри-дик шахс устав фондини шакллантириш учун ўз ҳисобидан хориждан асосий воситала-рни (асбоб-ускуна) харид қилмоқчи. Яъни муассис етказиб берувчи билан шартнома ту-зиб, асосий воситаларни бевосита Ўзбекистонга бизнинг корхона манзилига юбормоқчи. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ товарларни божхона расмий-лаштирувидан ўтказиш ва уларни божхонада қабул қилиб олишимиз учун қандайдир ҳужжатлар керак бўладими? Ёки муассис мазкур асосий воситаларни бизнинг номимиз-га жўнатаётганда биз томондан шартнома тузишнинг ўзи етарли бўладими? Бу вази-ятда қандай солиқлар ва божхона божларини тўлашимиз керак? далее...»» |