Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Аудитор маслаҳат беради

Хорижий ҳамкор бизнесдан чиқмоқда

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзларнинг кенг тизими яратилди, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини рағбатлантириш бўйича яхлит чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди.

Давлатимиз республика ҳудудида инвестициявий фаолиятни олиб бораётган хорижий сармоядорларнинг ҳуқуқларини кафолатламоқда ва ҳимоя қилмоқда.

Бироқ республикага инвестицияларни жалб этиш билан бирга хорижий капиталнинг мамлакат иқтисодиётига оқиб келиши учун қулай муҳит яратишнинг муҳим жиҳатларидан бири хорижий инвесторга сармоялари қайтишини кафолатловчи инвестицияларини тўхтатишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши ҳисобланади. Бундай чора-тадбирлар ташкил этилган ва самарали ишламоқда ҳам.

 

 

ҚАЙСИ ҚИЙМАТ БИЛАН ЧИҚСА БЎЛАДИ?

«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг (30.04.1998 йилдаги 609-I-сон, бундан кейинЧет эл инвестициялари тўғрисидаги Қонун) 18-моддасига мувофиқ чет эллик инвестор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонадан чиқиб кетган ёки бу корхона тугатилган тақдирда, корхона мол-мулкидаги ўз улуши пул ёки бозор баҳосига мувофиқ равишда товар шаклида қайтарилиши ҳуқуқини олади. Мана шу ерда ўзига хос саволлар туғилади.

Саволлар шундан иборатки, амалиётда мутахассислар айтиб ўтилган Чет эл инвестициялари тўғрисидаги Қонуннинг меъёрларига риоя қила туриб, хорижий инвесторнинг масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) таркибидан чиқишини унга мустақил баҳолаш далолатномаси асосида олинган ўз улушининг бозор қийматини тўлаган ҳолда расмийлаштирадиган вазиятлар учрайди.

Бинобарин, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) 22-моддасига мувофиқ иштирокчи чиқиб кетаётганда унга улушнинг ҳақиқатдаги қийматини, яъни соф активлар1 қийматига мутаносиб равишда ҳисоб-китоб йўли билан олинган қийматни тўлаш керак бўлади.

Бир сўз билан айтганда, агар Чет эл инвестициялари тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддасида меъёрга диспозитивлик хусусиятини берувчи «ҳуқуқини олади» деган формулировка ишлатилган бўлса, МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 22-моддаси бу масалани мутлақо қатъий – танлов ҳуқуқисиз белгилайди.

 

НОМУВОФИҚЛИКЛАР: БОРМИ ЁКИ ЙЎҚМИ?

Шундай қилиб, баъзи амалиётчилар таъкидлаганидек, икки қонунда номувофиқликлар мавжудми, агар мавжуд бўлса, унда қайси ҳужжат меъёрларига амал қилиш керак бўлади? Бир томондан, инвестор ўз улушини бозор қийматида қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлмоқда, бошқа томондан – МЧЖ чиқиб кетган иштирокчига унинг улушининг ҳақиқатдаги қийматини тўлаб бериши керак (бундан кам ҳам эмас, кўп ҳам эмас). Вазиятни батафсил таҳлил қилиб кўрамиз.

Газетамиз саҳифаларида бир неча маротаба муҳокама қилинганидек, МЧЖ таркибидан чиқиш қуйидаги бир неча ҳолларда юз беради: иштирокчи чиқиб кетиш ҳақида мустақил равишда ариза ёзганда, шунингдек агар иштирокчи ўз улушини сотса ёки бошқача тарзда учинчи шахсга ўтказса. Тегишли тарзда, чиқиб кетиш вақтида олинган улушнинг қиймати ҳам инвестор учун турлича бўлиши мумкин.

 

ХИИКдан чиқиш варианти

 

Улуш қийматининг МЧЖ тўғрисидаги Қонун билан тартибга солиниши

 

Чет эл инвестициялари тўғрисидаги Қонун билан таққослаганда муаллифларнинг хулосаси

 

Сотиш (бошқа тарзда ўтказиш)

 

Қиймат бўйича чекловлар йўқ

 

Хорижий инвестор ўз улушини қайтариб олиш бўйича ҳуқуқини бозор қиймати бўйича амалга ошира олади

 

МЧЖдан чиқиш тўғрисида ариза

 

МЧЖ улушнинг ҳақиқатдаги қийматини тўлаши керак

 

Хорижий инвестор ўз улушини қайтариб олиш бўйича ҳуқуқини бозор қиймати бўйича амалга ошира олмайди

 

 

Шу тариқа, бизнинг фикримизча, кўриб чиқилаётган меъёрлар ўртасида тафовутлар мавжуд эмас. Чет эл инвестициялари тўғрисидаги Қонун корхонадан чиқишда инвесторга ўз улушининг бозор қийматини олиш ҳуқуқини беради, МЧЖ тўғрисидаги Қонун ҳам бундай имкониятни чекламайди: МЧЖдаги улуш худди акциялар сингари бозор қиймати бўйича сотилиши мумкин ва инвестор хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона таркибидан чиқиб кетаверади.

Бунда, агар кимгадир тафовутлар барибир бордек кўринса, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг2 16-моддасига биноан тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда, кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилишини унутмаслик зарур, яъни МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг Чет эл инвестициялари тўғрисидаги Қонун устидан мутлақ устуворлиги аниқ кўриниб турибди.

Бундан ташқари, гарчанд молиявий ҳисобот шаклланиши асосида БҲМСга мувофиқ баҳолаш асоси бўлиб таннарх ёки харид қилиш қийматини назарда тутувчи активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши (30.08.1996 йилдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сон Қонуннинг 6-моддаси; Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асоснинг 29-банди3; 1-сон БҲМСнинг 30-банди4) турса-да, ЎзР бухгалтерия ҳисоби стандартларида, худди МҲХСда бўлгани каби активларни бозор қийматига яқин нархлар бўйича акс эттиришнинг барча имкониятлари берилади (бу баъзида муқобил вариант сифатида, баъзида ягона мумкин бўлган вариант ўрнида қўлланилади – АВ билан бўлгани сингари). Шу тариқа, агар вазиятга ҳуқуқий бўлмаган жиҳатдан қаралса, айтиш керакки, иштирок этиш улушининг арифметик ҳақиқатдаги қиймати корхонанинг танловига кўра бозор қийматига яқинлаштирилиши мумкин. Бухгалтерия ҳисобига оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган мол-мулкни баҳолаш бўйича янада батафсил ахборот қуйидаги жадвалда келтирилган:

 

Мол-мулк тури

 

Молиявий ҳисоботда акс эттирилган қиймат

 

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

 

Асосий воситалар

 

Қайта баҳолаш (бозор) қиймати

 

ВМнинг 31.12.2001 йилдаги
490-сон
Қарорининг 12-банди; 5-сон БҲМСнинг 25-банди5; 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом6

 

Номоддий активлар

 

1) таннарх;

2) қайта баҳолаш (бозор) қиймати

7-сон БҲМСнинг 24-банди7

 

Инвестициялар

 

Узоқ муддатли инвестициялар:

1) таннарх;

2) қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги қиймат;

3) қуйидаги қийматларнинг энг ками:

таннарх;

инвестициялар портфели услуби бўйича бозор қиймати.

Қисқа муддатли инвестициялар:

1) бозор қиймати;

2) қуйидаги қийматларнинг энг ками:

таннархи;

бозор қиймати

12-сон БҲМСнинг 13, 15-бандлари8

 

Товар-моддий захиралар

 

Қуйидаги қийматларнинг энг ками:

1) таннарх;

2) реализациянинг соф қиймати

4-сон БҲМСнинг 11-банди9

 

Дебиторлик қарзи

 

Шубҳали қарзлар бўйича захираларни чегириб ташлагандаги қиймат

 

1-сон БҲМСнинг 48-банди

 

 

Аслини олганда, мазкур жараёнда улушнинг бозор ва ҳақиқатдаги қиймати ўртасидаги ягона тафовут бўлиб гудвилл ҳисобланади, у харидорнинг молиявий ҳисоботида фақат иштирокнинг назорат пакети сотиб олинганда эътироф этилади (ички яратилган гудвилл эътироф этилмайди). Бошқа ҳолларда хорижий инвесторнинг ҳуқуқи мутлақ равишда ЎзР қонун ҳужжатлари билан қўллаб-қувватланади.

Бунга қўшимча сифатида айтмоқчи эдикки, МДҲ мамлакатларида ҳуқуқий тартибга солишнинг худди шундай амалиёти мавжуддир. Хусусан, РФнинг «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Федерал қонунининг 23-моддаси 6.1-бандида чиқиб кетган иштирокчига улушнинг ҳақиқатдаги (бозор эмас) қиймати тўланиши назарда тутилган.

 

ХУЛОСА ЧИҚАРАМИЗ

Маълумки, хорижий инвесторларнинг мамлакатимиз ҳудудида тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиши масаласи барчани, шу жумладан инвесторларнинг ўзини ҳам доимо қизиқтирган ва қизиқтириб келмоқда. Бизнинг фикримизча, Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатлари базаси етарлича ишлаб чиқилган, хорижий инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш (айниқса солиқ солиш соҳасида) кафолатлари мавжуд, республика қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тартиби ва таомиллари белгилаб берилгандир.

Агар фақатгина кўтарилган мавзу доирасида гапирадиган бўлсак, хорижий инвесторга иштирок этиш улушини тўлашда, шубҳасиз, Чет эл инвестициялари тўғрисидаги Қонун, «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонун (30.04.1998 йилдаги 611-I-сон), инвесторлар ҳуқуқлари кафолатлари соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиш керак бўлади. Лекин шу билан бирга, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ўз фаолиятини бевосита тартибга солувчи қонун ҳужжатларини – айни пайтда МЧЖ тўғрисидаги Қонунни ҳам ёддан чиқармаслик керак бўлади.

 

1Соф активлар деганда хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари билан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активларнинг қиймати, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг қарз мажбуриятларидан озод бўлган мол-мулк қиймати тушунилади («Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» 14-сон БҲМСнинг 10-банди, молия вазирининг АВ томонидан 7.04.2004 йилда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

214.12.2000 йилдаги 160-II-сон, 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда.

3МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

4«Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

5«Асосий воситалар» (молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

6МИСВ, МВ, ДСҚнинг АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

7«Номоддий активлар» (молия вазирининг АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

8«Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш» (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

9«Товар-моддий захиралар» (молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган. 

 

Татьяна ШАЛУНОВА,

солиқ маслаҳатчиси, аудитор, CIPA, DipIFR,

«Rastax Group» СМТ МЧЖ.

Лейла МАЗИНОВА,

адвокат, CAP, 

АБ «Alzata» солиқ маслаҳатчиси.

Прочитано: 968 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика