Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Хабардор қилишда кечикдингиз

Фирма 2009 йилда давлат рўйхатидан ўтказилаётганда унга ХХТУТ бўйича 71280 коди берилган. Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланишимиз тўғрисида хабарнома олганмиз. 2009 йилдан 2011 йил I чораги даврларида чакана савдо ва умумий овқатланиш билан шуғулландик. 2011 йил II чорагидан фаолиятнинг бошқа туригамол-мулкни ижарага беришга ўтиб, ХХТУТ бўйича кодни 83200 га алмаштирдик.

Биз чакана савдо ва умумий овқатланиш фаолиятини тугатиб, бошқа фаолиятни бошлаганда ДСИга ягона солиқ тўловини танлаш хабарномасини яна топширишимиз керак эдими?

Н.Орипов,

бухгалтер.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 352-моддасига кўра ҳисобот йили тугаганидан кейин СК 350-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермай қолган, яъни йил якунлари бўйича савдо ёки умумий овқатланиш уларнинг асосий фаолият тури ҳисобланмайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар 1 февралдан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солиш тартиби танланганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан ёзма билдиришнинг белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга берилган розилиги деб ҳисобланади.

Шу тариқа, агар 2011 йил якунлари бўйича савдо фаолияти ёки умумий овқатланишдан олинган тушум сотишнинг умумий ҳажмида устун турмаса (асосий фаолият тури СКнинг 22-моддасига мувофиқ белгиланади), сиз 2012 йил 1 февралгача ўз солиқ инспекциянгизни, агар ўша пайтда корхона кичик корхоналар жумласига кирса, солиқ солиш тизимини танлаш тўғрисида хабардор қилишингиз керак эди. Бундай билдириш тақдим этилмаганда корхона 2012 йилдан бошлаб қуйидаги умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак:

фойда солиғи;

ҚҚС;

мол-мулк солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

ер солиғи;

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

давлат мақсадли жамғармаларига (Пенсия жамғармаси, Йўл жамғармаси, Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси) мажбурий тўловлар.

 

Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2089 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика