Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Қонунбузарликлар фош этилди

Касални яширсанг, иситмаси! товарни яширсанг, ...

Мамлакатимизда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соғлом рақобат муҳитини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Аммо баъзи «тадбиркор»лар даромад орттириш илинжида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун яратилаётган шарт-шароитларни суиистеъмол қилишга уринишмоқда. Жумладан, божхона чегаралари орқали олиб ўтаётган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш йўли билан белгиланган божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга ҳаракат қилишмоқда.

Давлат бюждетига ундириладиган божхона тўловларининг тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини таъминлаш, шунингдек юқоридаги каби божхона қоидабузарликларининг олдини олиш мақсадида республикамиз божхоначилари томонидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Тошкент-товар» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимиздаги «R.T.S.P» МЧЖ (материалда ТИФ иштирокчиларининг номлари маълум сабабларга кўра ўзгартирилган) томонидан Хитойдан келтирилган трактор эҳтиёт қисмлари божхона кўригидан ўтказилганда улар юк-кузатув ҳужжатларида қайд этилганига нисбатан салкам 14,5 тонна оғир эканлиги аниқланди. Божхона юк декларациясидан «тушиб» қолган мазкур ортиқча эҳтиёт қисмларнинг умумий қиймати 75 млн сўмни ташкил қилиши аниқланди.

Шунингдек, пост ходимлари «G.D.B.» МЧЖга тегишли хўжалик товарларини кўздан кечиришганда, мазкур ташкилот Бирлашган Араб Амирликларидан 32 млн сўм қийматдаги 7,5 минг донага яқин хўжалик буюмларини ортиқча олиб киргани маълум бўлди.

Хусусий тадбиркор А.Р. номига Хитойдан келтирилган электр ускуналарига тегишли юк-кузатув ҳужжатлари ва божхона юк декларациясини расмийлаштириш чоғида божхоначилар ҳужжатларда қайд этилган рақамларнинг мавжуд товарлар миқдорига нисбатан тафовут қилишини пайқаб қолишди. Натижада ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 13 млн сўмдан ортиқ, салкам 600 дона турли хил хўжалик молларининг ҳеч қандай божхона тўловларисиз ички бозорга киритилишининг олди олинди.

Пойтахтимиздаги «Сирғали» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан ҳам шу турдаги қонунбузарликларнинг олди олинди. «Р.Т.» МЧЖ номига Хитойдан келтирилган амортизаторларнинг ҳужжатларига асосланилса – гўё ҳаммаси рисоладагидек. Аммо уларни божхона кўригидан ўтказиш натижасида 24 млн сўм қийматдаги 1,5 тонна оғирликдаги амортизаторлар ҳужжатларда акс эттирилмаганлиги фош бўлди.

Темир йўл контейнерларидан бирини кўздан кечириш вақтида хусусий тадбиркор Н.Б. номига келтирилган косметика воситалари ва хўжалик буюмлари орасига юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 550 кг оғирликдаги стол лампаларининг қандай қилиб тушиб қолгани ҳозирда «Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан суриштирилмоқда.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22722–моддасига биноан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган, белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, фуқароларга товарларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 713 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика