Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Божхона

Харидорга БЮД нусхасини кўрсатинг

Бизнинг корхонамиз бир неча йил аввал 40-режимда ускунанинг олиб кирилишини расмийлаштирди, унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан озод қилинадиган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати бўйича имтиёз қўлланилган эди. Эндиликда биз бу ускунани Андижон вилоятидаги фирмага сотмоқчимиз. Бироқ бизга бунинг учун божхона юк декларациясини қайта расмийлаштириш зарурлиги ҳақида айтишди. Шундай қилиш керакми? Ҳақиқатан ҳам мазкур ҳолатда имтиёзли юкни олиб киришда тўланмаган тўлов суммаси божхонага қайтариладими?

Р.Ҳамдамов,

ХК молия директори.

 

– Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг1 20-бандига мувофиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзлар татбиқ этиладиган технологик жиҳоз олиб кирилаётганда, божхона юк декларациясининг «Преференциялар» номли 36-устунида Божхона тўловларини тўлаш бўйича преференциялар, имтиёзлар ва бошқа хусусиятлари классификаторига2 мувофиқ божхона тўловларидан озод қилинишининг тегишли кодлари кўрсатилади.

Импорт қилинган технологик жиҳоз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди. Бунда импорт қилинган жиҳозни бераётган томон (импортёр, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг нусхасини тақдим этиши лозим.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар фақатгина импорт қилинган технологик жиҳоз олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда бекор қилинади. Бунда тегишли тўловларни тўлаш бўйича мажбурият технологик жиҳозни экспорт қилувчи зиммасига юклатилади, технологик жиҳоз импорт қилинганда у ҳам божхона органларига технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг нусхасини тақдим этиши лозим.

 

!

Ён дафтарга. Янги технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб 3 йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.

 

 

1МВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 9-илова.

 

 «Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 770 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика