Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Дивидендлар берилмайди – фойдани олинг

Мен очилганига 2 ойча бўлган хусусий корхонанинг муассисиман. Ўтган ой учун дивидендлар олиш истагида барча солиқларни тўладим. Бироқ банкда менга дивидендларни фақат йил якунлари бўйича олишим мумкинлигини айтишди.

Хусусий корхонанинг муассиси ой тугаганидан кейин дивидендлар олиши мумкинми ва бунда қандай солиқлар тўланиши лозим?

Д.Раҳмонов, ХК директори.

 

– «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 3-моддасига мувофиқ хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳисобланади. Мулкдорягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижорат ташкилоти хусусий корхона деб эътироф этилади.

Дивидендлар – акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад; юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида) уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисмидир (Солиқ кодексининг 22-моддаси, бундан кейинСК).

Сизнинг ҳолатда дивидендлар эмас, балки солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин хусусий корхона ихтиёрида қоладиган фойда суммаси тўланиши лозим (СК 176-моддасининг 8-банди). СКнинг 179-моддаси 6-банди ва «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ хусусий корхона фойдасининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг қолган қисмига солиқ солинмайди.

Ягона солиқ тўлови ва фойда солиғи учун ҳисобот даври бўлиб чорак ҳисобланади. Бу солиқ тўловчи уларни ҳар бир ҳисобот чораги тугаганидан кейин тўлайди деганидир. Тегишинча, солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган фойда суммаси чорак тугаганидан кейин белгиланиши ва корхона мулкдорига тўланиши мумкин.

 

Ольга ГАИПОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2042 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика