Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Корхона автомобиль харид қилганда

Фирма пул ўтказиш йўли билан «Кобальт» автомобилини ва автомобиль учун тўпламни (ўт ўчиргич, дори қутичаси, авария белгиси) харид қилди. Автомобиль ва автомобиль учун тўплам харидини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

Л.Ан,

фирма бош бухгалтери.

 

– «Асосий воситалар» 5-сон БҲМСнинг1 11-бандига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича харид қилинган автотранспорт воситаларининг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан шаклланади:

автотранспорт воситаларини етказиб берувчисига олди-сотди шартномаси бўйича тўланадиган суммалар;

сотиб олиш билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун бошқа ташкилотларга тўланган суммалар;

харид қилинган автотранспорт воситаларини ташиш ва экспедиция қилиш учун ташувчиларга тўланган суммалар;

сотиб олувчи корхонанинг автотранспорт воситаларини харид қилиш билан бевосита боғлиқ ўз харажатлари (масалан, уларни харид қилиш мақсадида сафарда бўлган ходимларнинг хизмат сафари харажатлари);

автотранспорт воситаларига доир ҳуқуқни тасдиқловчи хужжатларни расмийлаштириш муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар (автомобилни ЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш учун тўлов, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси, рақам белгиларини олиш учун тўловлар, Йўл фондига тўловлар ва б.);

божхона божлари ва бошқа тўловлари;

автотранспорт воситаларини сотиб олиш муносабати корхона тўлайдиган қопланмайдиган солиқлар;

воситачи ташкилотга тўланадиган ҳақлар;

автотранспорт воситаларини етказиб бериш хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;

автотранспорт воситаларини сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.

Транспорт воситаларини етказиб берувчига тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинмайди, балки уларнинг дастлабки қийматига киритилади.

Кейинчалик транспорт воситасининг дастлабки қиймати амортизация ажратмаларини ҳисоблаб ёзиш тизими орқали қопланади. Амортизация 5-сон БҲМСда тавсия этилган усулларда ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисобида ҳақ эвазига мулк сифатида олинган автотранспорт воситаларининг дастлабки қиймати ҳисоби 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағида юритилади (21-сон БҲМСга2 1-илова).

Транспорт воситаларини дастлабки қиймати бўйича ўз асосий воситалари таркибига киритиш қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

21-сон БҲМСга мувофиқ ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Автомобиль хариди акс эттирилди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Олди-сотди шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, банк кўчирмаси

 

Йўл фондига йиғим тўланди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Тўлов квитанцияси, ҳисоб-китоб варағи, банк кўчирмаси

 

Автомобилни рўйхатдан ўтказиш харажатлари тўланди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Квитанция, ҳисоб-китоб варағи

 

Автомобиль дастлабки қиймати бўйича кирим қилинди

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

 

Фуқаролик кодексининг (ФК) 185-моддасига мувофиқ корхона томонидан харид қилинаётган транспорт воситаси унга бўлган мулк ҳуқуқи ўтиши пайтида бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниши керак. Транспорт воситасини кирим қилиш учун корхонада унинг раҳбари томонидан тайинланадиган комиссия тузилади. Комиссия АВ-1 шаклидаги қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузади. Ушбу далолатномада кирим қилинаётган транспортнинг номи, ишлаб чиқарувчи завод томонидан чиқарилган йили, қисқача тавсифи, дастлабки қиймати, берилган инвентарь рақами ва таҳлилий ҳисоб юритиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар келтирилади. Далолатномани тўлдиришда албатта автомобиль русуми, кузов рақами, двигатель, шассисининг рақами кўрсатилади. Далолатномага техник ҳужжатлар илова қилинади ва шу жамликда у бухгалтерияга тақдим этилади. Далолатномани корхона раҳбари тасдиқлайди. Далолатномага мувофиқ бухгалтерияда АВ-6 шаклидаги асосий воситалар ҳисобининг инвентарь карточкаси очилади ва юқорида келтирилган проводкалар қилинади.

Ўт ўчиргич, дори қутичаси, авария белгиси товар-моддий захираларга киритилади. Ҳақ эвазига олинган материалларни кирим қилишда юзага келадиган бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Етказиб берувчининг юкхати ёки ҳисобварақ-фактураси асосида материалларнинг харид қиймати акс эттирилди

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қиймати харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

Инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қиймати балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади

 

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

 

 

Олинган материаллар уларнинг ички жойлаштирилиши учун юкхат бўйича моддий жавобгар шахсга топширилади.

21-сон БҲМСга мувофиқ инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга бериш чоғида уларнинг қиймати харажатларга тўлиқ ҳисобдан чиқарилади ва айни вақтда 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағида акс эттирилади.

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинги фойдаланиш (ишлатиш) учун яроқсиз ҳолатда бўлганида улар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» счётидан ҳисобдан чиқарилади.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

 

Наталья ГРИШУТИНА,

экспертимиз.

Прочитано: 3471 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика