Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Қурилишда материаллар ҳисобдан чиқарилганда

Корхонамизнинг (ЯСТ тўловчиси) асосий фаолияти қурилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, объектда ишларнинг бир қисмини бажариш учун бошқа қурилиш корхонасини шартнома асосида ёллашга тўғри келди.

Ушбу шартнома шартларига асосан корхонамиз ёрдамчи пудратчини материаллар билан таъминлаши керак. Қурилиш ишларининг умумий ҳажми – 176 млн сўм бўлиб, бизнинг корхона томонидан 65 млн сўмлик қурилиш материаллари берилди.

Қурилиш ишлари якунлангандан сўнг, қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилди.

Берилган материалларни балансдан қандай қилиб ҳисобдан чиқаришимиз лозим бўлади?

Бош пудратчи қурилиш объектини қабул қилиб олган вақтда солиқ оқибати вужудга келадими? Пудрат ташкилотига материал бериш бўйича операциялар бухгалтерияда қандай акс эттирилади?

Ҳайдарбек Жавлонов, корхона директори.

Қашқадарё вилояти.

 

– Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра, ялпи тушум ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (ҚҚС тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун уларнинг – ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум тушунилади. Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса ва бу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолса, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймат сифатида белгиланади.

Энди, мабодо қурилиш ишларини материаллар билан таъминлаш мажбурияти сизнинг корхонангиз зиммасида бўладиган бўлса, яъни корхонамизнинг ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи сақланиб қолган ва улар балансингизда ҳисобга олинаётган бўлса, ёрдамчи пудратчи бажарган ишларга ҳақ тўлаш бўйича қарз материалларингиз қийматини киритмаган ҳолда бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг қиймати сифатида белгиланади.

Сиз ёрдамчи пудрат ташкилотига материаллар берилишини икки тараф имзолаган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат билан расмийлаштиришингиз керак.

Берувчи тарафда материаллар балансдан ҳисобдан чиқарилмайди, балки алоҳида ҳисобвараққа, масалан, корхонанинг ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳисоб сиёсатига биноан 1075-«Ёрдамчи пудрат ташкилотига берилган материаллар» ҳисобварағига ўтказилиши мумкин.

21-сон БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисобида ёрдамчи пудрат ташкилотига материал бериш бўйича операциялар қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ёрдамчи пудратчига материаллар берилганда

 

1075

 

1010

 

Бўнак ўтказилганда

 

4310

 

5110

 

Ёрдамчи пудратчига берилган материалларнинг қиймати қурилиш харажатларига ҳисобдан чиқарилганда

 

2010

 

1070

 

Ёрдамчи пудратчи бажарган ишларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилганда

 

2010

 

6010

 

Тўланган бўнак ҳисобга киритилганда

 

6010

 

4310

 

Ишларнинг якунланган ва қабул қилинган босқичлари бўйича харажатлар суммаси ҳисобдан чиқарилганда

 

9130

 

2010

 

 

Бош пудратчи томонидан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланганда бош пудратчи томонидан қабул қилинган ва ёрдамчи пудратчи қурилиш пайтида фойдаланган материаллар қийматини ўз ичига оладиган қурилиш-монтаж ишлари қиймати корхонангизда ЯСТ солиш объекти бўлади.

Шуни билингки, фойдаланилган материаллар суммасига алоҳида ЯСТ солиш керак эмас.

 

Жавобни солиқ маслаҳатчиси Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 923 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика