Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Бизнинг маслаҳатлар

ТМБни ишончномасиз олса бўладими?

Бизнинг корхона асосан ички бозорни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга мўлжалланган бўлиб, колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Бу маҳсулотлар пул ўтказиш йўли билан сотилади. Ҳозирда биз билан ишлаб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар маҳсулот сотиб олиш учун келишганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга бериладиган ишончнома ўрнига ҳисобварақ-фактуранинг «маҳсулотни олдим» устунига имзо қўйиб, муҳр билан имзони тасдиқласам бўладими деган савол билан мурожаат қилишмоқда. Яъни ишончнома бермасдан, маҳсулотни олиб, ҳисобварақ-фактурани ўз имзоси ва муҳри билан тасдиқлаб кетишни хоҳламоқда.

Ушбу ҳолат амалдаги қонунчиликка зид эмасми? Шундай вазиятларда якка тартибдаги тадбиркордан ишончнома олмаслик мумкинми?

 

– Ушбу саволга жавоб беришдан олдин ҳисобварақ-фактуранинг ўзи нима, у қайси пайтда, қандай тартибда тўлдирилади ва маҳсулотларни омбордан олиб кетиш тартибига изоҳ берсак.

Маълумки, Солиқ кодексининг 22-моддасида ҳисобварақ-фактура товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни, яъни реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжат эканлиги белгиланган.

Шунингдек, «Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш» тартибининг (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорнинг 3-иловаси) 16-бандида ҳисобварақ-фактуранинг «Ишончнома бўйича товар олиш» тўғрисида белги қўйиладиган жойига уларнинг ҳақиқатда олинганлиги далолатномалар, маълумотномалар ёки бошқа шундай ҳужжатлар билан тасдиқланадиган бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар бўйича тўлдирилмаслиги белгилаб қўйилган.

Демак, товарни олиб кетаётганда ишлар бажарилганлиги ва хизматлар ҳақиқатда кўрсатилганлигини тасдиқловчи далолатнома имзоланмаслигини инобатга олсак, ҳисобварақ-фактуранинг «Ишончнома бўйича товар олиш» тўғрисида белги қўйиладиган жойини тўлдириш керак бўлади.

Товарни омбордан олиб кетиш амалиёти эса Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.

Низом қоидалари мулкчилик шаклидан ва идоравий тобелигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига (бундан кейин – корхоналар) татбиқ этилади.

Ишончномалар корхона раҳбари ёки у томонидан қонунда белгиланган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан имзоланади ва улар етказиб берувчи томонидан шартнома ва бошқа битимлар бўйича бериладиган товар-моддий бойликларни олишга берилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб саволингизга жавоб берадиган бўлсак, агар товар-моддий бойликларни корхонанинг омборидан тадбиркорнинг ўзи олса, ишончномани расмийлаштириш керак эмас. Ҳисобварақ-фактурани имзолаб, омбордан товарни олиб кетиши мумкин.

Борди-ю, товарни омбордан якка тартибдаги тадбиркорнинг вакили олса – унда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши керак (ФКнинг 134, 135, 139-моддалари).

Бунда шуни эсда тутиш лозимки, қонун ҳужжатларида якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган ишончноманинг намунавий шакли назарда тутилмаган. Шу сабабли у эркин тарзда тузилиши мумкин, асосий шарт – унинг ФК ва Низом билан белгиланган талабларга мувофиқ бўлишида. Низомга илова қилинган, ўз ходимларига ишончномалар бериш чоғида юридик шахслар учун белгиланган намуналардан фойдаланиш мумкин, уларнинг устунлари ва сатрларини тўлдираётганда якка тартибдаги тадбиркор мақомининг ўзига хослигини ҳисобга олиш лозим.

ФКнинг 139, 141-моддалари ва Низомнинг 10-банди талабларидан келиб чиққанда, ишончнома бўйича товар-моддий бойликларни беришдан бош тортиш учун қуйидаги ҳоллар асос бўлиб ҳисобланади:

тўлдириш тартибини бузган ҳолда ёки тўлдирилмаган реквизитлар билан берилган ишончномалар тақдим этиш;

тузатилган ва бўялган жойлари мавжуд бўлган ишончномалар тақдим этиш;

ишончномада кўрсатилган паспорт тақдим этилмаслиги;

ишончнома берилган муддатнинг тугаши;

қабул қилиб олувчидан ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисида хабарнинг олиниши;

ишончли шахснинг лаёқатсиз, чекланган лаёқатли деб тан олиниши.

Юқорида кўрсатиб ўтилганлардан бошқа ҳолларда товар-моддий бойликларни беришдан бош тортиш мумкин эмас.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori»  солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси

Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2557 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика