Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Бевосита мулоқот

НКМ керакми?

Корхонамиз «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Миллий авиакомпания рейсларига йўловчи авиаташувларини сотиш (электрон авиачипталарни сотиш) хизматларини кўрсатувчи агентидир. Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 3-илованинг 1-бандига кўра аҳолига хизматлар кўрсатишда қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланган талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни берадиган юридик ва жисмоний шахслар аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган НКМни қўлламасдан амалга оширишлари мумкин. Электрон авиачипталар қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланади, улар бўйича биз ҳар ўн кунда қатъий ҳисобот бериладиган бланкаларнинг сарфланиши ҳисоботини тузамиз. «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида белгиланишича, электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.

Электрон авиачипталарни сотишда фискал хотирага эга бўлган НКМни қўллаш мажбурийми?

О.Шишкина,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Ҳа, электрон авиачипталарни сотишда фискал хотирага эга бўлган НКМни қўллаш шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (7.06.2014 йилдаги 147-сон) билан ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартиришлар Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 1-илова) 19-моддасига ҳам дахлдор бўлди, унга кўра хўжалик юритувчи субъектлар электрон чипталарни, шунингдек хизматларни кўрсатувчилар томонидан тартиб рақами қўйилмаган ва қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланмайдиган бошқа ҳужжатларни сотишда НКМни қўллаши шарт.

 

Елена ГУСЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 839 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика