Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Бизнинг маслаҳатлар

ЯСТ тўловчиси қачон ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан тақдим этиши мумкин?

Бизнинг марказ давлат корхонаси ҳисобланиб, юқори ташкилот билан ёнма-ён жойлашган. Юқори ташкилот балансида бўлган бинолар ижарага берилган бўлиб, ижарага олувчилардан топшириқ шартномасига асосан иссиқ сув ва иссиқлик энергияси етказиб берувчи ташкилот билан ҳисоб-китоб қилиш, харажатларни тақсимлаб ундириб олиш бизнинг марказимиз зиммасига юклатилган. Марказимиз ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади, қолган барча ижарада турган корхоналар ва юқори ташкилотимиз умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади. Марказимиз иссиқ сув ва иссиқлик энергияси бўйича харажатларнинг ўзига тегишли қисмини харажатга киритиб, қолган қисмини ижарачилардан ундириб олиш учун ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСсиз ёзади ва ижарадаги ташкилотларга тақдим этади. Бу ҳолат бўйича баъзи ижарада турган ташкилотлар биздан ҳисобварақ-фактурада ҚҚС билан акс эттириб беришни талаб қилишмоқда. Сиздан ушбу ҳолат бўйича тушунтириш беришингизни сўраймиз.

Н.Аламжонов. 

 

– Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларининг (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) V бобида электр энергиясини, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини ижарага берувчидан ижарага олувчига беришда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг хусусиятлари келтириб ўтилган. Унга кўра:

коммунал хизматларни, электр энергиясини, алоқа хизматларини хизматлар етказиб берувчилардан олувчи ижарага берувчи ушбу хизматларни ижарага олувчиларга бериши мумкин.

Агар ижара шартномасига мувофиқ коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларининг қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:

ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (агар ижарага берувчи Солиқ кодексининг 197-моддасига мувофиқ ҚҚС тўловчиси бўлса) ижара ҳақи суммаси;

ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма.

Ижара шартномасига мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Ижарага олувчидан коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари истеъмоли учун олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди.

Коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларининг ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига қоплаб бериладиган қиймати ижарага олувчининг харажатлари ҳисобланади ва улар бўйича ҚҚС суммаси ижарага олувчи томонидан Солиқ кодексининг 39-бобида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади. Ижарага олувчига юқоридаги хизматлар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун ижарага берувчидан олинган у томондан истеъмол қилинган хизматларнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қоплаш суммаси алоҳида қаторда кўрсатиб ўтилган ҳисобварақ-фактура асос бўлиб ҳисобланади.

Демак, сиз юқоридаги шартларга жавоб берадиган шартнома имзолаган бўлсангиз, унда ижарага берувчидан ижарага олувчига ҳисобварақ-фактураларни беришда ҚҚСни алоҳида ажратиб кўрсатишингиз мумкин.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori»  солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси

Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2431 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика