Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Қонунбузарликлар фош этилди

Қимматбаҳо жўнатма

2004 йил 5 октябрда Бухарест шаҳрида имзоланган Халқаро почта жўнатмалари бўйича Конвенцияга ҳамда Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (АВ томонидан 18.04.2011 йилда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланади.

 

Халқаро почта иттифоқи аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикасида ҳам мазкур Конвенцияга мувофиқ, жўнатилаётган почта жўнатмалари бўйича CN 22 ёки CN 23 шаклларидаги божхона декларацияларида барча товарларнинг номлари қайд қилиниши зарур. Аммо шунга қарамасдан, бу тартиб-қоидаларга риоя қилмай, қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга уринаётган шахслар баъзида учраб туради.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бошпочтамт» божхона пости ходимлари томонидан бир қанча шу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинди. Туркиядан самарқандлик У.Г. номига келган почта жўнатмаси амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, ундаги буюмлар орасида декларацияда кўрсатилмаган қарийб 5,4 млн сўмлик 36 граммга яқин тилла тақинчоқлар борлиги аниқланди.

Америка Қўшма Штатларидан фуқаролар И.С. ҳамда М.Н. номларига келган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганда, буюмлар орасида умумий қиймати салкам 16 млн сўмни ташкил этувчи 105 граммдан ортиқ заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда бухоролик К.Ш. номига Бирлашган Араб Амирликларидан юборилган почта жўнатмасидаги буюмлар орасида тегишли ҳужжатларда қайд этилмаган 6,5 млн сўмликдан ортиқ, салкам 44 грамм заргарлик буюмлари ўз «жило»сини ошкор этди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг чекланган нормаларига (АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра, жисмоний шахслар ўзлари билан оғирлиги 30 граммдан ошмаган 5 донагача қимматбаҳо металлар ва тошлардан тайёрланган заргарлик буюмларини божхона декларациясида қайд этган ҳолда олиб киришлари мумкин.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 689 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика