Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Қонунбузарликлар фош этилди

Маънавият кушандалари

Мўмай даромад илинжида турли фильмлар, концертлар, клип ва бошқа материалларни яширин равишда кўпайтириб пуллаётган ва божхона сарҳадлари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринаётган сохта «тадбиркор»лар муаллифларнинг ҳуқуқларини қўпол равишда бузиб, уларга жиддий зарар етказиш билан бир қаторда, хорижнинг ур-йиқит, шовқин-суронли ва баъзида беҳаё фильмларини кенг тарқатиш орқали ёшларимиз маънавиятига жиддий хавф туғдиришади. 

 

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида республикамиз божхоначилари томонидан доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари «Москва–Тошкент» поезди орқали юртимизга кириб келган фуқаро К.нинг 1 750 дона DVD ва СD дискларни яширинча олиб киришига чек қўйишди.

Яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари қўшни давлат фуқароси Сеилхоннинг нафақат божхона қоидаларига, балки инсоний фазилатларга ҳам зид бўлган хатти-ҳаракатларини фош қилишди: ушбу шахс 24 дона беҳаё мазмундаги видеолавҳалар ёзилган 4 дона «DVD» дискларни яширинча олиб киришга уринган экан.

«Бошпочтамт» божхона пости ходимлари самарқандлик фуқаро номига Россия Федерациясидан йўлланган почта жўнатмасини амалдаги тартибларга мувофиқ божхона назоратидан ўтказишганда, божхона баённомасида кўрсатилмаган 32 дона DVD дисклар борлигини аниқлашди.

«Москва–Душанбе» поезди йўловчиси, қўшни давлат фуқароси Низомиддиннинг Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Болдир» темир йўл чегара божхона пости инспекторларини алдашга уриниши наф бермади. У ўзи ўтирган ўриндиқ остига 54 дона контрафакт тарзда кўчирилган DVD дискларни яширганча олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Мазкур поезднинг яна бир йўловчиси, душанбелик Акбарга ҳам контрафакт тарзда кўпайтирилган 41 дона DVD дисклар билан манзилига етиб бориш насиб қилмади.

Хоразм вилояти божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида янгибозорлик Н. турли кино, мусиқа ва клиплар ёзилган 211 дона дискларга тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмади.

Сурхондарёлик божхоначилар ҳам ҳамкорликдаги тадбир давомида деновлик Н.нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйишди: контрафакт тарзда кўпайтирилган 254 дона DVD ва СD дисклар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Маълумки, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 71-II-сон) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги қарори билан амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга мувофиқ, аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, реализация қилиш, прокатга бериш билан шуғулланиш учун лицензия талаб этилади. Қонунчиликка биноан ушбу фаолият турлари Интеллектуал мулк агентлиги ҳузуридаги эксперт комиссиясининг лицензиялари асосида фақатгина юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг контрафакт нусхаларини сотиш савдо қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Божхона кодексининг 9-моддасига мувофиқ, давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, маънавият, инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлаш, республикамиз ҳамда бошқа мамлакатлар халқларининг бадиий, тарихий ва археологик бойликларини, мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни, олиб кирилаётган товарларни истеъмол қилувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизнинг қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ айрим товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистонга олиб кириш ва ундан олиб чиқиш тақиқланиши мумкин.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 882 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика