Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Бизнинг маслаҳатлар

Хизматни норезидент кўрсатади, солиқни резидент тўлайди

2014 йилнинг март ойида контрактга асосан Туркиядан 187 млн сўмлик ишлаб чиқариш ускунамизга бутловчи буюмлар олинди. Контракт суммаси еврода белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси норезиденти билан тузилган. Унинг Ўзбекистонда доимий муассасаси йўқ. Контрактда норезидент томонидан бошқа ишлар ва хизматлар кўрсатилиши белгиланмаган.

Ушбу товарни импорт қилишда солиқ оқибатлари ва солиқ солинадиган база масалалари юзасидан тушунтириш беришингизни сўраймиз.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикасига сотган товарлари ва улар бўйича кўрсатган хизматлари учун норезидентлар томонидан солиқ тўланади. Агар бунда ишлаб чиқариш ускунаси республика ҳудудига олиб кирилишида монтаж ишлари ва шунга ўхшаш ишларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлса, бу ишлардан олинган даромаддан тўлов манбаида 20% ушлаб қолинади. Бунда солиқни ушлаб қолиш Ўзбекистон Республикаси резиденти, яъни сизнинг зиммангизда бўлади ва ушбу суммани тўлов амалга оширилган куни бюджетга ўтказиб беришингиз лозим бўлади.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 155-моддасида кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилганда ҳам норезидентдан даромад солиғи ушлаб қолинади. Солиқ кодексининг 207-моддасида Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тақдим этилган ишлар, хизматлар, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса ва Солиқ кодексига мувофиқ уларга қўшилган қиймат солиғи солиниши керак бўлса, ишларни, хизматларни олувчи Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчисининг солиқ солинадиган обороти бўлиши белгиланган.

Демак, агар норезидент томонидан монтаж ишлари ва шунга ўхшаш ишлар амалга оширилган бўлса, унда сиз Ўзбекистон Республикасининг резиденти сифатида норезидент томонидан кўрсатилган хизматлар суммасидан ҚҚС тўлашингиз керак бўлади. Бошқа ҳолларда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Интернет орқали келган саволларга жавобларни «Soliq Kalkulyatori» СМТ солиқ маслаҳатчиси
Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2216 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика