Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Бизнинг маслаҳатлар

Қалам ҳақи солиқлари

Журналистлар учун қалам ҳақи (гонорар)ни тўлашда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Масалан, у муайян таҳририятнинг штатдаги ходими ҳисобланмаса ва газетага йилда бир ёки икки марта мақола берса, унга қай тартибда қалам ҳақи тўланади? Ҳисобланган қалам ҳақидан 25% ягона ижтимоий тўлов ажратиладими? Даромад солиғи қай тартибда ушланади?  

 

– Солиқ кодексининг 172-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркиби келтирилган бўлиб, унда меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакл ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи тарзида ишчиларга даромад берилиши назарда тутилган.

Журналистларга тўланадиган қалам ҳақи ҳам таҳририятларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакли ҳисобланади.

Шунингдек, предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга бериладиган даромадлар ҳам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади.

Ушбу ҳолда жисмоний шахсга тўланаётган қалам ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар сирасига кирганлиги боис унга белгиланган тартибда жисмоний шасхлардан ундириладиган даромад солиғининг шкалалари бўйича солиқ солинади, агар ходимнинг ўзи максимал ставкада солиқларни ушлаш учун ариза берса, унда сиз даромад солиғини максимал ставкада ушлайсиз. Солиқ ушлаган пайтда Халқ банкига ўтказиладиган ШЖБПҲга тўловни унутманг.

Ушбу тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида бўлганлиги учун ундан 25%лик ЯИТ ва 6,5% суғурта бадали ҳисоблаш керак бўлади.

 

Жавобни солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2547 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика