Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бизнинг маслаҳатлар

Цементга қўшимча фойда солиғи

Цемент заводи ҳисобот даврида 46 тонна цементни ҳар тоннасини 120 минг сўмдан ҚҚС ҳисобисиз реализация қилди. Реализация қилинган цемент 20 кг лик қопларга қадоқланган бўлиб, қадоқлаш харажатлари 310 минг сўмни ташкил этди.

Цементга қўшимча фойда солиғи қандай ҳисоб-китоб қилинади?

 

– Цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган тартибда қўшимча фойда солиғи тўлашади.

Цемент ишлаб чиқарув­чиларда қўшимча фойда солиғи солиш объекти цементни (клинкерни) қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) чегириб ташланган ҳолдаги цементни (клинкерни) реализация қилишдан олинган соф тушум билан ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

2014 йилда 1 тонна цемент учун ҳисобланган нарх 105 минг сўмни ташкил этади (ЎзР Президентининг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 16-илова). Тегишли равишда қўшимча фойда суммаси 380 минг сўмдир (120 х 46 – 310 – 105 х 46).

Қўшимча фойда солиғи соф қўшимча фойдадан ҳисоб-китоб қилинади (қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, бюджетдан ташқари пенсия, йўл ва мактаб таълими жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг чегирилиб ташланган қўшимча фойда суммаси), ­яъни 366,7 минг сўмдан (380 – 380 х (1,6% + 1,4% + 0,5%) ҳисобланади.

Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда корхона қўшимча фойда солиғини соф қўшимча фойда суммасига, яъни 366,7 минг сўмга камайтириши мумкин (Солиқ кодекси 159-моддасининг 7-банди).

Қўшимча фойда солиғи суммаси 183,35 минг сўмни (366,7 х 50%) ташкил этади.

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери» ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар»

электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.

Прочитано: 891 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика