Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бевосита мулоқот

Имтиёз ўтган йилда қолди

Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомга кўра 2009 йил 1 январдан 2014 йилнинг 1 январигача жисмоний шахслар – микрофирма ва кичик корхоналарнинг муассислари томонидан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари солиқ солишдан озод этилади. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёз 2009 йилнинг 1 январидан кейин ва 2014 йилнинг 1 январига қадар тўланадиган барча дивидендлар учун, улар қайси давр учун ҳисобланганлигидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Йиллик ҳисобот топширилганидан кейин, яъни 2014 йил 15 февралдан кейин тўланадиган 2013 йил учун дивидендларга имтиёз татбиқ этиладими?

 

– Имтиёз Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори (29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон) 5-банди билан берилган эди.

Жисмоний шахслар – муас­сисларга тўланадиган дивидендлар тарзидаги имтиёзларни қўллаш тартиби Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида низом (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 10.02.2009 йилда 1901-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган.

Унга кўра имтиёз қуйидаги уч шартга риоя этилганда қўлланади:

корхона микрофирма ёки кичик корхона бўлиши керак;

муассислар жисмоний шахс­лар бўлиши керак;

дивидендлар 2009 йил 1 январдан кейин ва 2014 йилнинг 1 январига қадар муддатда, улар қайси давр учун ҳисобланганлигидан қатъи назар, тўланиши керак.

Шу тариқа, 2013 йил учун ҳисобланган, бироқ 2014 йилда тўланадиган дивидендларга имтиёз татбиқ этилмайди.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2006 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика