Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2014 йил биринчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар

2014 ЙИЛДА ИЖТИМОИЙ СУғУРТАГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР БўЙИЧА АСОСИЙ ўЗГАРТИШЛАР

2014 йилги ставкалар

 

Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори билан ЯИТнинг 25%лик ставкаси сақлаб қолинди, суғурта бадаллари ставкаси 6,5%гача оширилди.

 

Президентнинг 26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон Фармони билан ЯИТ бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати қуйидагилар учун 2019 йил 1 январга қадар узайтирилди:

 

товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар (Президентнинг 5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармони 3-банди);

 

юридик шахслар – Миллий реестрга киритилган дас­турий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар, агар улар хонадонларда ишловчи (касаначи) жисмоний шахс­лар билан меҳнат шартномалари тузадиган бўлсалар (ЎзР Президентининг 20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон Қарори 6-банди). Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомда1 дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларини Миллий реестрга киритишга қўйиладиган талаблар, шунингдек имтиёзларни қўллаш шартлари белгиланган.

 

Мазкур корхоналар учун ЯИТ бўйича имтиёзлар фақат касаначиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига (МҲТФ) нисбатан қўлланилади.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТўЛОВ ВА СУғУРТА БАДАЛЛАРИ

 

ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига2 фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

● Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

 

● Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин – Ҳисоб-китоб);

 

● Ҳисоб-китобга 1-илова – «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари» (бундан ке­йин – Ҳисоб-китобга 1-илова);

 

● Ҳисоб-китобга 2-илова – «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари» (бундан ке­йин – Ҳисоб-китобга 2-илова);

 

● Ҳисоб-китобга 3-илова – «ЯИТнинг энг кам миқдори маълу­мот­нома-ҳисоб-китоби» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 3-илова);

 

● Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (чакана савдо ташкилотлари томонидан тақдим этилади);

 

● Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (умумий овқат­ланиш ташкилотлари томонидан тақдим этилади);

 

● Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилади).

 

Барча корхоналар ходимлар сонидан қатъи назар, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни солиқ ҳисобига турган жойдаги ДСИга ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечикмай ортиб борувчи якун билан ҳар чоракда тақдим этадилар. Яъни 2014 йилнинг I чораги якунлари бўйича ҳисобот 25 апрелдан кечиктирмай топширилиши лозим.

 

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини топшириш учун тайёрлашда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим:

 

● Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловалар корхонада тегишли кўрсаткичлар – Солиқ кодексига ва бошқа қонун ҳуж­жатларига мувофиқ ЯИТ ва суғурта бадаллари олин­майдиган тўловлар мавжуд бўлган ҳоллардагина тўл­дирилади ва ДСИга тақдим этилади (20-бетдаги тушун­тиришларга қаралсин);

 

● Ҳисоб-китобга 3-илова ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китоби билан бирга, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга3 (бундан кейин – 2095-сон Низом) мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар томонидангина тўлдирилади ва тақдим этилади (20, 21-бетлардаги тушунтиришларга қаралсин);

 

● Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб чорак якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ҳисобланган корхоналар томонидан ЯИТ ҳисоб-китоби билан бирга тақдим этилади. Бунда улар Ҳисоб-китобга 3-иловани тўлдирмайдилар. Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари ҳисоб-китоби Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга4 мувофиқ амалга оширилади.

 

ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ

Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан қуйидаги тартибда тўлдирилади:

 

3, 4 ва 5-устунларда ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоби учун кўрсаткичлар, 6-устунда суғурта бадаллари суммалари ҳисоб-китоби учун кўрсаткичлар кўрса­тилади.

 

ЯИТни ҳисоблаб чиқариш учун Ҳисоб-китобнинг тегишли сатрлари 3-устунида солиқ тўловчи маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади, улардан қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:

 

4-устунда – умумбелгиланган ЯИТ ставкаси – 25% қўлланиладиган кўрсаткичлар.

 

4-устунни «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси ҳам тўлдиради, чунки улар учун ЯСТнинг 7%лик ставкаси белгиланган ва у умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондига қўлланилади (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарори 1-банди);

 

5-устунда – ЯИТ имтиёзли ставкаси қўлланиладиган маълумотлар кўрсатилади. Уни ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар. Ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига 4,7%га пасайтирилган ЯИТ ставкаси қўлланилади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори 7-банди).

 

010-сатрда ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади (СКнинг 306-моддаси). Уларга СКнинг 172-моддасига мувофиқ қуйидагилар киради:

 

● меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

 

● илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўлов­лар;

 

● рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг  173-моддаси);

 

● компенсация тўловлари (компенсация) (СКнинг 174-мод­даси);

 

● ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (СКнинг 175-моддаси).

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйида­гилар ҳам киради:

 

● предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга (якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар бундан мустасно) тўловлар;

 

● юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахс­нинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

 

● мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.

 

СКнинг 176–178-моддалари бўйича тўловлар меҳ­натга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди ҳамда улардан ЯИТ ва суғурта бадаллари олинмайди. Тегишинча, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда улар акс эттирилмайди. Шунингдек унда СКнинг 171-моддасининг иккинчи қисми бўйича тўловлар – жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари ҳам кўрсатилмайди.

 

МИСОЛ. Корхона ҳисобот чорагида ходимларга қуйидаги тўловларни амалга оширган:

 

иш ҳақи – 8 600 минг сўм;

 

овқатланиш учун қўшимча тўловлар – 1 860 минг сўм;

 

моддий ёрдам – 768,84 минг сўм;

 

шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация – 576,63 минг сўм (меъёр доирасида – 192,21 минг сўм, меъёрдан ортиқча – 384,42 минг сўм).

 

Санаб ўтилганлардан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этиладиган иш ҳақи ва овқатланишга қўшимча тўловлар ҳисоботда акс эттирилади ҳамда улардан ЯИТ ва суғурта бадаллари олинади. Моддий ёрдам ва шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун меъёр доирасидаги компенсация ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди ва ҳисоботни тўлдиришда ҳисобга олинмайди.

 

011-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон норезиденти – юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари кўрсатилади. Мазкур сатрда чет эллик ходимларга, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, бироқ чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90%идан кам бўлмаган миқдорда тўланадиган даромадлар суммаси келтирилади. Ушбу даромадлар фақат ЯИТ солинадиган объект ҳисобланади (СКнинг 306-моддаси), шу боис фақат 3 ва 4-устунлар тўлдирилади. 5 ва 6-устунлар тўлдирилмайди.  

 

Ҳисоб-китобнинг 020-сатри бўйича тегишли устунларда қуйидагилар кўрсатилади:

 

● ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри асосида тўлдири­лади);

 

● суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри маълумотлари бўйича).

 

030-сатрда қуйидаги ҳисоб-китоб йўли билан аниқ­ланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади: 010-сатр + 011-сатр – 020-сатр. 0301, 0302 ва 0303-сатрларда тегишинча ҳисобот чораги биринчи, иккинчи ва учинчи ойларининг охиридаги солиқ солинадиган база (ортиб борувчи якун билан) алоҳида кўрсатилади. 0303 ва 030-сатр кўрсаткичлари тенгдир.

 

040-сатрда ЯИТ (25%) ва суғурта бадаллари (6,5%) ставкаси кўрса­тилади.   

 

«SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси 040-сатрнинг 4-устуни бўйича 7%ни, ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар эса 040-сатрнинг 5-устунида – 4,7%ни қўядилар.

 

050-сатрда ҳисобот даврида ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси акс эттирилади, у 030-сатр «Солиқ солинадиган база» кўрсаткичини унга тегишли 040-сатрнинг «ЯИТ ва суғурта бадаллари ставкалари» кўрсаткичига кўпайтириш йўли билан аниқланади. 0501, 0502 ва 0503-сатрларда ҳисобот чорагининг тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охирига ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммасини кўрсатиш керак.

 

Корхона имтиёзли ставкани (4,7%) қўлласа, ЯИТни белгиланган ва пасайтирилган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаш керак.

 

 

МИСОЛ. Корхонада 20 киши ишлайди, уларнинг 8 нафари – ногиронлар. Январь-март ойларида 30 000 минг сўм миқдорида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган, шундан 12 000 минг сўми ногирон ишчилар МҲТФга тўғри келади.

 

Чорак якунлари бўйича МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов:

 

ногирон ходимлардан – 564 минг сўм (12 000 х 4,7%);

 

қолган ходимлардан – 4 500 минг сўм (18 000 х 25%).

 

Чорак учун ЯИТ суммаси – 5 064 минг сўмга (564 + 4 500), суғурта бадаллари суммаси – 1 950 минг сўмга (30 000 х 6,5%) тенг.

 

Ҳисоб-китобда қуйидагилар кўрсатилади:

 

030-сатр бўйича 3 ва 6-устунларда – 30 000 000 сўм, 4 ва 5-устунларда тегишинча 18 000 000 ва 12 000 000 сўм;

 

040-сатр бўйича 4-устунда – 25%, 5-устунда – 4,7%, 6-устунда эса – 6,5%;

 

050-сатр бўйича 3-устунда – 5 064 000 сўм, 4-устунда – 4 500 000 сўм, 5-устунда – 564 000 сўм, 6-устунда – 1 950 000 сўм.

 

060, 0601, 0602 ва 0603-сатрлари 2095-сон Низомга мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлайдиган корхоналар томонидангина тўлдирилади. Кўрсатилган сатрларда Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090, 0901-0903-сатрлари асосида маълумотлар келтирилади. 060-сатрда ҳисобот чораги учун, шу жумладан 0601, 0602 ва 0603-сатрларда ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун (ортиб борувчи якун билан) қўшимча ҳисоблашнинг умумий суммаси акс эттирилади. Агар ЯИТ қўшимча ҳисоблашларсиз энг кам миқдоргача тўланса, 060, 0601-0603-сатрларнинг тегишли устунларига «0» қўйилади.

 

070-сатрда ҳисобот чораги учун тўланадиган (ортиб борувчи якун билан) ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси кўрсатилади. 070-сатрдан ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари учун тўланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси алоҳида-алоҳида кўрсатилади (0701, 0702 ва 0703-сатрлар).

 

ЯИТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб­ловчи солиқ тўловчи корхоналар 070, 0701-0703-сатрлар кўрсаткичларини 060, 0601-0603-сатрларда акс эттирилган қўшимча ҳисобланган суммаларни инобатга олган ҳолда аниқлайдилар (050 ва 060-сатрлар қийматлари суммаси). Қолган корхоналар 070, 0701, 0702 ва 0703-сатрларга тегишинча 050, 0501, 0502 ва 0503-сатрлардан кўрсаткичларни кўчирадилар.

 

ЯИТ ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ТЎЛОВ ТУРЛАРИ

(ҳИСОБ-КИТОБГА 1-ИЛОВА)

Ҳисоб-китобга 1-илова Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра ЯИТ солинмайдиган тўловлар мавжуд бўлганда тўлдирилади ва ДСИга тақдим этилади.

 

010-сатрда ЯИТ ҳисоблаб ёзилмайдиган тўловларнинг умумий суммаси (020 ва 030-сатрлар йиғиндиси) кўрса­тилади;

  

020-сатрда СКнинг 308-моддасига мувофиқ ЯИТ солинмайдиган даромадларнинг умумий суммаси (0201-0204-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан қуйидаги суммалар акс эттирилади:

 

меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ ҳолда зарарнинг ўрнини қоплаш учун СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар (0201-сатрда);

 

ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар (0202-сатрда);

 

мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, МХХнинг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг ҳамда ДБҚнинг оддий, сержант ва офицер таркибларида хизматни ўташи (хизмат вазифаларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар (0203-сатрда);

 

қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар: давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматига қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари; ЎзР Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари; ЎзРнинг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари (0204-сатрда).

  

030-сатрда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси кўрсатилади. Унинг кўрсаткичи 0301-03...-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади. Уларни тўлдираётганда имтиёз қўлланишига асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек банди ва имтиёзнинг мазмуни кўрсатилади.

 

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ТЎЛОВЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

(ҲИСОБ-КИТОБГА 2-ИЛОВА)

 

Ҳисоб-китобга 2-иловада Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар кўрсатилади. У тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлгандагина тўлдирилади.

 

010-сатрда суғурта бадаллари солинмайдиган тўлов­ларнинг умумий суммаси (020 ва 030-сатрлар йиғиндиси) кўрсатилади.

 

020-сатрда СКда белгиланган суғурта бадаллари бўйича имтиёзларнинг умумий суммаси (0201-0204-сатрлар йиғиндиси) акс эттирилади.

 

0201-сатрда Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўловлар суммаси кўрсатилади. Мазкур тўловларга СКнинг 305-мод­дасига асосан суғурта бадаллари солинмайди. ИИВ томонидан Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатномаси ва яшаш гувоҳномаси бўлган чет эл фуқаролари доимий яшовчи фуқаролар деб ҳисобланади.

 

0202-0204-сатрлар, агар ҳисобот даврида СКнинг 308-моддасига асосан суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар амалга оширилган бўлса, тўлдирилади.

  

030-сатрда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси кўрсатилади. Сатр қиймати 0301-03...-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади, ушбу сатрларда имтиёз қўлланишига асос бўлган қонун ҳужжатининг номи, санаси ва рақами, шунингдек банди ва имтиёзнинг мазмуни кўрсатилади.

 

ЯИТ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

(ҲИСОБ-КИТОБГА 3-ИЛОВА)

 

Ҳисоб-китобга 3-иловани 2095-сон Низомга мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби татбиқ этиладиган корхоналаргина тақдим этадилар. Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

 

қонун ҳужжатларида ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси назарда тутилган юридик шахслар;

 

нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бюджет ташкилотлари;

 

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналари. Улар Ҳисоб-китоб билан бирга Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги Маълумотнома-ҳисоб-китобни ҳам тақдим этадилар.

 

Ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган ва ходимларнинг МҲТФга ЯИТнинг пасайтирилган ставкасини (4,7%) қўллайдиган корхоналар фақатгина меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ЯИТнинг 25%лик ставкаси қўлланилган ходимлар бўйича ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қиладилар.

 

Маълумотнома-ҳисоб-китоб шакл кўрсатмаларига қатъий амал қилган ҳолда тўлдирилади.

 

0101, 0102 ва 0103-сатрларда ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойларида ЯИТ энг кам миқдорини ҳисоб-китобга киритадиган жисмоний шахслар (ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлайдиганлар) сони ортиб бормайдиган якун бўйича акс эттирилади.

 

0201, 0202 ва 0203-сатрларда чоракнинг ҳар бир ойида ходимлар томонидан ҳақиқатда ишланган иш кунлари сони ортиб бормайдиган якун билан кўрсатилади. Ходим томонидан айнан шу кунда неча соат ишланганлигидан қатъи назар ҳақиқатда ишланган иш куни ҳисобланади. Ҳар йилги меҳнат таътиллари ва иш ҳақи сақланган ҳолда берилган таътиллар кунлари ҳам ҳақиқатда ишланган иш кунлари деб эътироф этилади.

 

Бир ойда ишланган кунлар сонини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларга тўғри келадиган ишланган кунлар ҳисобга олинмайди:

 

ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар ҳамда улар бўйича ЯИТни 4,7%лик ставкада ҳисоблаб чиқарадиган корхоналар;

 

касаначилар;

 

фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлар бажарадиган (хизматлар кўрсатадиган) якка тартибдаги тадбиркорлар.

 

0301, 0302 ва 0303-сатрларда корхонада белгиланган 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб, бир ойдаги иш кунлари сони кўрсатилади. 2014 йилга иш вақти ҳисоб-китобига (МАИМҚВ томонидан 12.11.2013 йилда 02-05/3032-сон билан тасдиқланган) мувофиқ иш кунлари сони қуйидагини ташкил қилади:

  

Ой

 

5 кунлик иш ҳафтасида

 

6 кунлик иш ҳафтасида

 

Январь

 

22

 

26

 

Февраль

 

20

 

24

 

Март

 

20

 

24

 

   

0401, 0402 ва 0403-сатрларда битта ходимнинг бир ойлик ЯИТ меъёри – ЭКИҲнинг 1 бараварига, фермер хўжаликлари учун – энг кам иш ҳақининг 50%ига тенг миқдор кўрсатилади. 2013 йил 15 декабрдан ЭКИҲ 96 105 сўмни ташкил қилади (Президентнинг 2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон Фармони 2-банди).

  

050-сатрда ҳисобот чораги учун ЯИТнинг энг кам миқдори акс эттирилади, у 0501, 0502 ва 0503-сатрлар қийматини қўшиш йўли билан аниқланади.

 

0501, 0502 ва 0503-сатрларда ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдори кўрсатилади, уни ҳисоб-китоб йўли билан аниқлаймиз: ҳақиқатдан ишланган кунлар сони ҳисобот ойидаги иш кунлари сонига бўлинади ва ЯИТ меъёрига кўпайтирилади.

 

МИСОЛ. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони – 18 киши. Иш вақтини ҳисобга олиш табелига мувофиқ март ойида:

 

16 ходим ойда тўлиқ ишлаган;

 

1 ходим бутун ҳисобот ойида иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган;

 

1 ходим вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ва­рақасини тақдим этган, унга кўра касаллиги туфайли 5 кун ишга келмаган.

 

Март ойида иш кунлари сони – 20 кун.

 

Март ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари сонини аниқлашда иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари ҳисобга олинмайди. Шундай қилиб, март ойида ҳақиқатда 335 кун (16 х 20 + (20 – 5) ишланган, ЯИТнинг энг кам миқдори 1 609 759 сўмни (335 / 20 х 96 105) ташкил қилади.

  

060-сатрда 25%лик ставкадан келиб чиқиб, ҳисобот чораги учун ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси акс эттирилади. Сатр қиймати 0601, 0602 ва 0603-сатрлар кўрсаткичлари йиғиндиси сифатида аниқланади.

 

0601-сатрда ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Мазкур кўрсаткич ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 0501-сатри 4-устуни ва аввалги ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри қийматларидаги фарқ сифатида ҳисоб-китоб қилинади. I чорак учун Маълумот­нома-ҳисоб-китобни тўлдириш чоғида 0601-сатрда Ҳисоб-китобнинг 0501-сатри 4-устунидаги қий­мат қўйилади.

 

0602-сатрда ҳисобот даврининг иккинчи ойи учун ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Унга оид маълумотлар ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 0502 ва 0501-сатрлари 4-устуни кўрсаткичларидаги фарқ сифатида ҳисоб-китоб қилинади.

 

0603-сатрда ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси кўрсатилади (ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 0503 ва 0502-сатрлари 4-устуни кўрсаткичларидаги фарқ).

 

 070-сатрда ҳисобот чорагида ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблашлар суммаси (0701, 0702, 0703-сатрлар йиғин­диси) акс эттирилади.

 

Агар ЯИТнинг энг кам миқдори белгиланган ставка (25%) бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммасидан ошса, ЯИТни қўшимча ҳисоблаш юзага келади.

 

0701, 0702 ва 0703-сатрларда ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Унинг қиймати тегишинча 0501 ва 0601-сатрлар; 0502 ва 0602-сатрлар; 0503 ва 0603-сатрлар фарқи сифатида аниқланади. Агар 0601, 0602 ва 0603-сатрлар қиймати 0501, 0502 ва 0503-сатрлар қийматига тенг ёки ундан кўп бўлса (яъни ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблаш ёзишлар мавжуд бўлмаса), у ҳолда 0701, 0702 ва 0703-сатрларга «0» қўйилади.

  

080-сатрда аввалги ҳисобот даври охирига қўшимча ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Аввалги ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри маълумотлари кўчирилади. Биринчи чорак учун Маълумотнома-ҳисоб-китоб тўлдирилаётганда 080-сатрга «0» қўйилади.

 

090-сатрда ҳисобот чораги охирига ортиб борувчи якун билан аниқланадиган қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси (070 ва 080-сатрлар йиғиндиси) акс эттирилади. 090-сатрдан тегишинча 0901, 0902 ва 0903-сатрлар бўйича ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охирида қўшимча ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси ажратиб кўрсатилади. Кейинчалик 090, 0901–0903-сатрлар кўрсаткичлари ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 060, 0601–0603-сатрларига кўчирилади.

 

2014 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ЖШДС, ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТНИНГ ТЎЛДИРИЛИШИГА ДОИР МИСОЛ

Корхона (микрофирма) интерьер дизайни бўйича хизматлар кўрсатади. Унда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони 5 та. Ходимлар иш ҳақининг 50%и пластик карточкаларга ўтказилади.

 

Январь ойида корхона ходими телевизор харид қилишга истеъмол кредити расмийлаштирди. Унинг аризасига кўра февраль ойидан бошлаб ҳар ойда иш ҳақидан кредитни сўндиришга 150 000 сўм ўтказилади.

 

Февраль ойида корхона ходими бўлмаган жисмоний шахс билан 1 йилга автомобилни ижарага олиш шартномаси тузилди. Шартномага кўра ижара ҳақи суммаси – 300 000 сўм. Биринчи ой учун тўлов февралда тўланди.

 

I чорак бўйича жисмоний шахсларга доир ҳисоблаб ёзишлар, ушланмалар ва тўловлар ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд:

  

1-ЖАДВАЛ 

1.01.2014 йил ҳолатидаги сальдо

 

Сумма

(сўм)

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадалларини чегирганда жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича қарз

 

4 073 088

 

ШЖБПҲни чегирганда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича қарз

 

610 812

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича қарз

 

55 300

 

Фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича қарз

 

340 800

 

   

2-ЖАДВАЛ

 

(сўм) 

Т/р

 

Ҳисоблаб ёзишлар,

ушланмалар, тўловлар

Ҳисобот даври ойлари

 

I чорак учун

жами

январь

 

февраль

 

март

 

1

 

Ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган иш берувчининг харажатлари
(СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми)*

 

1.1

 

Белгиланган меъёр доирасида хизмат мақсадларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация (ЭКИҲнинг 2 баравари)

 

192 210

 

192 210

 

192 210

 

576 630

 

1.2

 

1-бўлим бўйича жами*

 

192 210

 

192 210

 

192 210

 

576 630

 

2

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172–175-моддалари)

 

2.1

 

Ходимларнинг иш ҳақи

 

2 500 000

 

2 500 000

 

2 500 000

 

7 500 000

 

2.2

 

Байрамга мукофот

 

 

 

1 000 000

 

1 000 000

 

2.3

 

Овқатланиш учун қўшимча тўловлар

 

880 000

 

800 000

 

800 000

 

2 480 000

 

2.4

 

2-бўлим бўйича жами

 

3 380 000

 

3 300 000

 

4 300 000

 

10 980 000

 

3

 

Мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси)

 

3.1

 

Ижара ҳақи

 

 

300 000

 

300 000

 

600 000

 

3.2

 

3-бўлим бўйича жами

 

 

300 000

 

300 000

 

600 000

 

4

 

 Моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси)

 

4.1

 

Қимматбаҳо совға (солиқ солинадиган қисми – 123 370 сўм)

 

 

700 000

 

 

700 000

 

4.2

 

 4-бўлим бўйича жами

 

 

700 000

 

 

700 000

 

5

 

 Бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси)

 

5.1

 

Моддий ёрдам (ЭКИҲнинг 6 баравари)

 

576 630

 

 

 

576 630

 

5.2

 

 5-бўлим бўйича жами

 

576 630

 

 

 

576 630

 

6

 

Жисмоний шахсларнинг жами ҳисоблаб ёзилган даромади

(2.4-банд + 3.2-банд + 4.2-банд + 5.2-банд)

3 956 630

 

4 300 000

 

4 600 000

 

12 856 630

 

7

 

ЖШДС бўйича имтиёзлар

 

7.1

 

Солиқ даврида ЭКИҲнинг 12 бараваригача моддий ёрдам суммалари (СКнинг 179-моддаси 1-банди)

 

576 630

 

 

 

576 630

 

7.2

 

Юридик шахсдан солиқ даври мобайнида ЭКИҲнинг 6 бараваригача бўлган қийматда ходимлар натура шаклида олган совғалар (СКнинг 179-моддаси 14-банди)

 

 

576 630

 

 

576 630

 

7.3

 

7-бўлим бўйича жами

 

576 630

 

576 630

 

 

1 153 260

 

8

 

ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база, жами

(6-банд – 7.3-банд), шу жумладан:

3 380 000

 

3 723 370

 

4 600 000

 

11 703 370

 

8.1

 

энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадларга доир ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база (3.1-банд)

 

 

300 000

 

300 000

 

600 000

 

8.2

 

белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадларга доир ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база (8-банд – 8.1-банд)

 

3 380 000

 

3 423 370

 

4 300 000

 

11 103 370

 

9

 

Суғурта бадаллари ва ЯИТ бўйича солиқ солинадиган база (2.4-банд)

 

3 380 000

 

3 300 000

 

4 300 000

 

10 980 000

 

10

 

Ҳисоблаб ёзилган ЖШДС, жами

(10.1-банд + 10.2-банд), шу жумладан:

336 577

 

366 016

 

506 277

 

1 208 870

 

10.1

 

энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлардан (ижарадан даромадлар) ҳисоблаб ёзилган ЖШДС
(8.1-банд х 7,5%)

 

 

22 500

 

22 500

 

45 000

 

10.2

 

белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлардан (8.2-банд) ҳисоблаб ёзилган ЖШДС (шартли)

 

336 577

 

343 516

 

483 777

 

1 163 870

 

11

 

ШЖБПҲга ҳисоблаб ёзилган мажбурий бадаллар

(2.4-банд + 4.1-банд – 7.2-банд) х 1%

33 800

 

34 234

 

43 000

 

111 034

 

12

 

ШЖБПҲга ҳисоблаб ёзилган бадалларни чегирган ҳолда ҳисоблаб ёзилган ЖШДС

(10-банд – 11-банд)

302 777

 

331 782

 

463 277

 

1 097 836

 

13

 

Фуқароларнинг ҳисоблаб ёзилган суғурта бадаллари

(9-банд х 6,5%)

219 700

 

214 500

 

279 500

 

713 700

 

14

 

Ҳисоблаб ёзилган ЯИТ

(9-банд х 25%)

845 000

 

825 000

 

1 075 000

 

2 745 000

 

15

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЎЛАНИШИ КЕРАК

 

15.1

 

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланувчи тўловлар (СКнинг 172–178-моддалари)

(6-банд – 10-банд – 13-банд)

3 400 353

 

3 719 484

 

3 814 223

 

10 934 060

 

15.2

 

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар (1.2-банд)*

 

192 210

 

192 210

 

192 210

 

576 630

 

16

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР

 

16.1

 

Жами тўланган,

шу жумладан:

5 273 088

 

3 400 353

 

3 719 484

 

12 392 925

 

16.2

 

Пул маблағлари воситасида тўланган тўловлар:

 

5 273 088

 

3 250 353

 

2 869 484

 

11 392 925

 

иш ҳақи тўлаш учун нақд пул маблағлари билан

 

2 636 544

 

1 411 426

 

1 295 992

 

5 343 962

 

пластик карточкаларга ўтказилган суммалар

 

2 636 544

 

1 561 427

 

1 295 992

 

5 493 963

 

Ўтказилган ижара ҳақи

 

 

277 500

 

277 500

 

555 000

 

16.3

 

Жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ҳисоблаб ўтказишлар (кредитни сўндириш ҳисобига иш ҳақининг бир қисми)

 

 

150 000

 

150 000

 

300 000

 

16.4

 

Натура шаклидаги тўлов (совға)

 

 

 

700 000**

 

700 000

 

 

*СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар Маълумотлар ва расшифровкаларда акс эттирилмайди.

 

**Моддий наф кўринишидаги даромадни, мазкур ҳолатда совғани ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш ҳисобот Маълумотларига 1-иловада мазкур даромадлар ҳисоблаб ёзилган (тўланган) ой учун ҳисоблаб ёзилган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бир вақтда кўрсатилади. 

  

3-ЖАДВАЛ 

Операция

 

Ўтказиш

санаси

Сумма

(сўм)

Январь ойида:

 

2013 йил декабрь ойи учун ЖШДС ўтказилди

 

4 январь

 

610 812

 

ЖШДС ҳисобидан ШЖБПҲга бадаллар ўтказилди

 

55 300

 

Декабрь ойи учун суғурта бадаллари ўтказилди

 

340 800

 

Декабрь ойи учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилди

 

7 январь

 

2 636 544

 

Иш ҳақи тўлаш учун нақд пул маблағлари олинди

 

8 январь

 

1 436 544

 

Январь ойи учун бўнак берилди

 

18 январь

 

1 200 000

 

Январь ойи учун СКнинг 172–178-моддаларига мувофиқ жисмоний шахсларга даромадлар ҳисоблаб ёзилди (2-жадвалнинг 6-банди)

 

31 январь

 

3 956 630

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланди (2-жадвалнинг 12-банди)

 

302 777

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланди (2-жадвалнинг 11-банди)

 

33 800

 

Суғурта бадаллари (6,5%) ушланди (2-жадвалнинг 13-банди)

 

219 700

 

 Февраль ойида:

 

Январь ойи учун ЖШДС ўтказилди

 

4 февраль

 

302 777

 

ЖШДС ҳисобидан ШЖБПҲга бадаллар ўтказилди

 

33 800

 

Январь ойи учун суғурта бадаллари ўтказилди

 

219 700

 

Январь ойи учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилди

 

5 февраль

 

1 561 427

 

Январь ойи учун иш ҳақи тўлашга нақд пул маблағлари олинди

 

211 426

 

Жисмоний шахсга ижара ҳақи ҳисоблаб ўтказилди

 

277 500

 

Кредитни сўндириш ҳисобига иш ҳақининг бир қисми ҳисоблаб ўтказилди

 

150 000

 

Бўнак берилди

 

18 февраль

 

1 200 000

 

Ходим юбилейига совға берилди

 

700 000

 

Февраль ойи учун СКнинг 172–178-моддаларига мувофиқ жисмоний шахсларга даромадлар ҳисоблаб ёзилди (2-жадвалнинг 6-банди)

 

28 февраль

 

4 300 000

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланди (2-жадвалнинг 12-банди)

 

331 782

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланди (2-жадвалнинг 11-банди)

 

34 234

 

Суғурта бадаллари ушланди (2-жадвалнинг 13-банди)

 

214 500

 

 Март ойида:

 

Февраль ойи учун ЖШДС ўтказилди

 

3 март

 

331 782

 

ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилди

 

34 234

 

Февраль ойи учун суғурта бадаллари (6,5%) ўтказилди

 

214 500

 

Февраль ойи учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилди

 

4 март

 

1 295 992

 

Февраль ойи учун иш ҳақи тўлашга нақд пул маблағлари олинди

 

95 992

 

Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилди

 

277 500

 

Кредитни сўндириш ҳисобига иш ҳақининг бир қисми ҳисоблаб ўтказилди

 

150 000

 

Бўнак берилди

 

18 март

 

1 200 000

 

Март ойи учун СКнинг 172–178-моддаларига мувофиқ жисмоний шахсларга даромадлар ҳисоблаб ёзилди (2-жадвалнинг 6-банди)

 

31 март

 

4 600 000

 

ШЖБПҲ чегирилган ҳолда ЖШДС ушланди (2-жадвалнинг 12-банди)

 

463 277

 

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланди (2-жадвалнинг 11-банди)

 

43 000

 

Суғурта бадаллари ушланди (2-жадвалнинг 13-банди)

 

279 500

 

 

4-ЖАДВАЛ

Т/р

 

Кўрсаткичлар

 

январь

 

февраль

 

март

 

1

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда инобатга олинадиган ходимлар сони, шу жумладан ўриндош ходим

 

5

 

5

 

5

 

2

 

Барча ходимлар амалда ишлаган кунлар

 

110

 

100

 

100

 

3

 

МАИМҚВ тасдиқлаган иш вақти тақвимига кўра иш кунлари сони

 

22

 

20

 

20

 

4

 

Президентнинг 2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон Фармони билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори

 

96 105

 

96 105

 

96 105

 

5

 

ЯИТнинг энг кам миқдори (2-банд / 3-банд х 4-банд)

 

480 525

 

480 525

 

480 525

 

6

 

Ҳисоблаб ёзилган ЯИТ (2-жадвал 14-банди маълумотларига кўра)

 

845 000

 

825 000

 

1 075 000

 

7

 

ЯИТнинг қўшимча ҳисобланиши (5-банд – 6-банд)*

 

0

 

0

 

0

 

  

*Агар ҳисоб-китоб ойида ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси (6-банд) ЯИТнинг энг кам миқдоридан (5-банд) кўп ёки унга тенг бўлса, қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

 

Келтирилган маълумотларга кўра қуйидагиларни тўлдирамиз:

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова, бундан кейин – 2439-сон Қарор);

 

Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (Маълумотларга 1-илова);

 

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (2439-сон Қарорга 10-илова);

 

ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби (ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 3-илова).

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР

(йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади)

(сўмда)

Т/р

 

Кўрсаткичлар

 

Сатрлар

 

Тўловчининг

маълумотларига

кўра

1

 

Йил бошидан даромадлар олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)

 

001

 

6

 

шу жумладан:

 

 

 

асосий иш жойидан

 

002

 

5

 

асосий бўлмаган иш жойидан

 

003

 

1

 

2

 

Ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

12 856 630

 

2.1

 

улардан солиқ агенти билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

005

 

0

 

3

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

1 153 260

 

4

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), улардан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр)

 

007

 

11 703 370

 

4.1

 

шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

008

 

11 103 370

 

4.2

 

дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

0

 

4.3

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкасида солиқ солинадиган даромадлар

 

010

 

600 000

 

4.4

 

жисмоний шахснинг аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкасида солиқ солинадиган даромадлар

 

011

 

0

 

5

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, улардан: (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр)

 

012

 

1 097 836

 

5.1

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

1 052 836

 

5.2

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

014

 

0

 

5.3

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

45 000

 

5.4

 

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

016

 

0

 

6

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси

(1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

017

 

111 034

 

7

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси

(004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси)

018

 

10 934 060

 

8

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси

(1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

019

 

12 392 925

 

9

 

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси

(1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

020

 

1 245 371

 

10

 

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси

(1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

021

 

123 334

 

  

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

1-ИЛОВА

 

2014 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАЛАРИНИНГ РАСШИФРОВКАСИ

(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)

   

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

Шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

ШЖБПҲга ҳисоб­ланган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ҳисоб­ланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

Жисмоний шахсларга  тўланган даромадлар*

 

Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси

 

6-устун­дан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи

 

ШЖБПҲга ўтка­зилган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

жами

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

Жами (6-ус­тун­дан)

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

Чорак

бошига

қолдиқ

4 073 088

 

4 073 088

 

55 300

 

610 812

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

4.01

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

55 300

 

610 812

 

7.01

 

 

 

 

 

2 636 544

 

2 636 544

 

 

 

 

 

 

8.01

 

 

 

 

 

1 436 544

 

1 436 544

 

 

 

 

 

 

18.01

 

 

 

 

 

1 200 000

 

1 200 000

 

 

 

1 200 000

 

 

 

31.01

 

3 400 353

 

2 823 723

 

33 800

 

302 777

 

 

 

 

 

 

 

 

4.02

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

33 800

 

302 777

 

5.02

 

 

 

 

 

2 200 353

 

1 623 723

 

 

 

 

 

 

18.02

 

 

 

 

 

1 200 000

 

1 200 000

 

 

 

1 200 000

 

 

 

28.02

 

3 719 484

 

3 142 854

 

34 234

 

331 782

 

 

 

 

 

 

 

 

3.03

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

34 234

 

331 782

 

4.03

 

 

 

 

 

2 519 484

 

1 942 854

 

700 000

 

123 370

 

 

 

 

18.03

 

 

 

 

 

1 200 000

 

1 200 000

 

 

 

1 200 000

 

 

 

31.03

 

3 814 223

 

3 814 223

 

43 000

 

463 277

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

10 934 060

 

9 780 800

 

111 034

 

1 097 836

 

12 392 925

 

11 239 665

 

700 000

 

123 370

 

3 600 000

 

123 334

 

1 245 371

 

Чорак

охирига

қолдиқ

2 614 223

 

2 614 223

 

43 000

 

463 277

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил

бошидан

жами**

10 934 060

 

9 780 800

 

111 034

 

1 097 836

 

12 392 925

 

11 239 665

 

700 000

 

123 370

 

3 600 000

 

123 334

 

1 245 371

 

 

*Ушбу устунда жисмоний шахсларга тўланган барча суммалар, шу жумладан жисмоний шахсларнинг даромадларини тўлаш учун банкдан олинган суммалар, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банк ҳисобварақларига ўтказилган суммалар, жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолишлар ва ўтказмалар, моддий наф тарзидаги даромадлар ва натура шаклида тўланган даромадлар суммаси кўрсатилади.

 

**Ушбу сатр ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри билан жорий чоракнинг «Жами» сатри қийматлари йиғиндиси сифатида аниқланади. Биринчи чоракда «Йил бошидан жами» сатрида биринчи чоракнинг «Жами» сатри қиймати кўрсатилади.

 

Изоҳлар:

 

1. «Чорак бошига қолдиқ» сатрида ўтган чорак учун Расшифровканинг тегишли устунлари «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтказиладиган суммалар кўрсатилади.

 

«Чорак охирига қолдиқ» сатрида:

 

2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;

 

3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;

 

4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;

 

5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.

 

2. Моддий наф кўринишидаги даромадларнинг ҳисоблаб ёзилган (тўланган) суммалари мазкур тўловлар ҳисоблаб ёзилган (тўланган) ой учун ҳисоблаб ёзилган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бир вақтда кўрсатилади. Хизмат сафари харажатларига бўнак тўланаётганда нормадан ортиқча ҳисоблаб ёзилган (тўланган) суткалик пуллар суммаси бўнак ҳисоботи қабул қилинган ой учун ҳисоблаб ёзилган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади.

 

3. ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар (4-устун) ва бюджетга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (5-устун) суммалари 2-устунда кўрсатилган, улардан келиб чиқиб ҳисобланган жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисоблаб ёзилган санада кўрсатилади.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Ягона ижтимоий тўлов

 

Бюджетдан таш­қари Пенсия жам­ғармасига фуқаро­лар­нинг суғурта бадаллари

 

Жами

 

шу жумладан:

 

умумбелги­ланган ставкада

 

имтиёзли ставкада*

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

 Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

010

 

10 980 000

 

10 980 000

 

0

 

10 980 000

 

 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти – юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари (**)

 

011

 

0

 

0

 

х

 

х

 

 Қуйидагилар ҳисобланмайдиган тўловлар тури:

ягона ижтимоий тўлов

(Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри)

фуқароларнинг суғурта бадаллари

(Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

020

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 Қуйидаги даврлар охиридаги солиқ солинадиган база: (010-сатр + 011-сатр – 020-сатр)

 

030

 

10 980 000

 

10 980 000

 

0

 

10 980 000

 

 чоракнинг биринчи ойи

 

0301

 

3 380 000

 

3 380 000

 

0

 

3 380 000

 

 чоракнинг иккинчи ойи

 

0302

 

6 680 000

 

6 680 000

 

0

 

6 680 000

 

 чоракнинг учинчи ойи

 

0303

 

10 980 000

 

10 980 000

 

0

 

10 980 000

 

 Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %

 

040

 

х

 

25

 

 

6,5

 

 Қуйидаги даврлар охиридаги ижтимоий жамғармаларга ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси: (030-сатр х 040-сатр)

 

050

 

2 745 000

 

2 745 000

 

0

 

713 700

 

 чоракнинг биринчи ойи

 

0501

 

845 000

 

845 000

 

0

 

219 700

 

 чоракнинг иккинчи ойи

 

0502

 

1 670 000

 

1 670 000

 

0

 

434 200

 

 чоракнинг учинчи ойи

 

0503

 

2 745 000

 

2 745 000

 

0

 

713 700

 

 Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси, шу жумладан: (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090-сатри)

 

060

 

0

 

0

 

х

 

х

 

 чоракнинг биринчи ойи учун (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0901-сатри)

 

0601

 

0

 

0

 

х

 

х

 

чоракнинг иккинчи ойи учун (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0902-сатри)

 

0602

 

0

 

0

 

х

 

х

 

 чоракнинг учинчи ойи учун (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0903-сатри)

 

0603

 

0

 

0

 

х

 

х

 

 Ҳисобот даври учун тўланади, шу жумладан: (050-сатр + 060-сатр)

 

070

 

2 745 000

 

2 745 000

 

0

 

713 700

 

 чоракнинг биринчи ойи учун (0501-сатр + 0601-сатр)

 

0701

 

845 000

 

845 000

 

0

 

219 700

 

 чоракнинг иккинчи ойи учун (0502-сатр + 0602-сатр)

 

0702

 

1 670 000

 

1 670 000

 

0

 

434 200

 

 чоракнинг учинчи ойи учун (0503-сатр + 0603-сатр)

 

0703

 

2 745 000

 

2 745 000

 

0

 

713 700

 

  

 

Изоҳлар:

 

*Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахслар имтиёзли ставкани қўллаганда тўлдирилади.

 

**«011» сатрида тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар суммаси кўрсатилади, бироқ у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

 

Мисолдаги маълумотларга кўра, ҳисобот чорагида ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисобланмаган тўловлар амалга оширилмаган. Шунинг учун ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 1 ва 2-иловалар тўлдирилмайди. Бундай тўловлар мавжуд бўлган тақдирда солиқ тўловчилар ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китоби билан бирга 1 ва 2-иловаларни тўлдиришлари ва топширишлари керак бўлади.

 

 

 

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобига

3-ИЛОВА

 

ЯИТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

 

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

1

 

2

 

3

 

 ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда инобатга олинадиган ходимлар сони:

 

010

 

х

 

 чоракнинг биринчи ойи учун

 

0101

 

5

 

 чоракнинг иккинчи ойи учун

 

0102

 

5

 

 чоракнинг учинчи ойи учун

 

0103

 

5

 

 Барча ходимлар амалда ишлаган кунлар:

 

020

 

х

 

 чоракнинг биринчи ойи учун

 

0201

 

110

 

 чоракнинг иккинчи ойи учун

 

0202

 

100

 

 чоракнинг учинчи ойи учун

 

0203

 

100

 

 Ҳисобот давридаги иш кунлари сони:

 

030

 

х

 

 чоракнинг биринчи ойи учун

 

0301

 

22

 

 чоракнинг иккинчи ойи учун

 

0302

 

20

 

 чоракнинг учинчи ойи учун

 

0303

 

20

 

 ЯИТ нормативи:

 

040

 

х

 

 чоракнинг биринчи ойи учун

 

0401

 

96 105

 

 чоракнинг иккинчи ойи учун

 

0402

 

96 105

 

 чоракнинг учинчи ойи учун

 

0403

 

96 105

 

 ЯИТнинг энг кам миқдори (0501-сатр + 0502-сатр + 0503-сатр):

 

050

 

1 441 575

 

 чоракнинг биринчи ойи учун (0201-сатр / 0301-сатр х 0401-сатр)

 

0501

 

480 525

 

 чоракнинг иккинчи ойи учун (0202-сатр / 0302-сатр х 0402-сатр)

 

0502

 

480 525

 

 чоракнинг учинчи ойи учун (0203-сатр / 0303-сатр х 0403-сатр)

 

0503

 

480 525

 

 Ҳисобот даври учун ҳисобланган ЯИТ суммаси, шу жумладан (0601-сатр + 0602-сатр + 0603-сатр):

 

060

 

2 745 000

 

 чоракнинг биринчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобларининг 0501-сатри 4-устуни – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)

 

0601

 

845 000

 

чоракнинг иккинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 0502-сатри 4-устуни – ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 0501-сатри 4-устуни)

 

0602

 

825 000

 

 чоракнинг учинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 0503-сатри 4-устуни – ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби 0502-сатри 4-устуни)

 

0603

 

1 075 000

 

 Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси (0701-сатр + 0702-сатр + 0703-сатр):

 

070

 

0

 

 чоракнинг биринчи ойи учун (0501-сатр – 0601-сатр)

 

0701*

 

0

 

 чоракнинг иккинчи ойи учун (0502-сатр – 0602-сатр)

 

0702*

 

0

 

 чоракнинг учинчи ойи учун (0503-сатр – 0603-сатр)

 

0703*

 

0

 

Ўтган ҳисобот даври охиридаги қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)

 

080

 

0

 

 Ҳисобот чораги охирида қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси, шу жумладан: (070-сатр + 080-сатр)

 

090

 

0

 

 I ой (0701-сатр + 080-сатр)

 

0901

 

0

 

 II ой (0702-сатр + 0901-сатр)

 

0902

 

0

 

 III ой (0703-сатр + 0902-сатр)

 

0903

 

0

 

   

 

*Агар 3-устуннинг «0601», «0602» ва «0603» сатрлари қиймати тегишинча 3-устуннинг «0501», «0502» ва «0503» сатрлари қийматидан кўп ёки унга тенг бўлса, 3-устуннинг «0701», «0702» ва «0703» сатрларида «0» қиймати кўрсатилади. 

  

1Давлат алоқа қўмитаси, ИВ ва МВнинг АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.  

4Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган. 

 

*Охири. Боши «СБХ»нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сонида.

Прочитано: 1277 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика