Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бевосита мулоқот

Қолдиқлар учун тўлов

1.01.2014 йилгача корхонамиз ишлаб чиқарадиган маҳсулот турларидан бири бўйича Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган эди.

Имтиёзли давр тугаганидан кейин илгари маҳаллийлашти­риладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун олиб келинган хом ашё ва материаллар (таркибий қисмлар) қолдиқларидан бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланса бўладими?

 

– Хом ашё ва материаллар қолдиқларидан бошқа маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин. Бироқ шунга эътибор берингки, имтиёзли давр тугаганидан кейин корхонада илгари божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда маҳаллийлаштириладиган маҳ­сулот ишлаб чиқариш учун импорт қилинган хом ашё ва материаллар қолган бўлса, у тўланмаган божхона тўловлари бўйича бюджет билан қайта ҳи­соб-китобни амалга ошириши шарт (Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дас­тури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 21-банди, АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Яъни сиз импорт материаллар қолдиғига тўғри келадиган, бироқ ма­ҳал­лийлаштирилаётган маҳсу­лотларни ишлаб чиқа­ришда фойдаланилмаган, ҳисоблаб ёзилган ва имтиёзни қўллаш сабабли тўланмаган ҚҚС, божхона божи, акциз (акцизланадиган товарлар бўйича) суммаларини бюджетга ўтказишингиз керак.

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2011 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика