Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бизнинг маслаҳатлар

Агар дастурда иштирок этсангиз…

Корхона (ЯСТ тўловчиси) Маҳаллийлаштириш дастури иштирокчиси бўлиб, сотишдан тушган тушумининг маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулоти қисми бўйича ЯСТдан имтиёзга эга.

Корхона ер солиғининг 3 баравари миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилари қаторига кирадими? 

 

– Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандига асосан ягона солиқ тўловининг базавий миқдори ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлганларга татбиқ этилмайди. Бунда ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган корхоналарга барча даромадларга (ҳеч қайси қисмини ажратмаган ҳолда) имтиёзни қўллаш ҳуқуқи бўлган корхоналар киради.

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар, агар уларнинг барча тушуми (100%) маҳаллийлаштириш дастури лойи­ҳаси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан келиб тушган бўлиб, ЯСТдан озод этилган бўлса, ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган деб тан олинади.

Агар корхона маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотини сотишдан келиб тушган даромадидан ташқари бошқа даромадларга ҳам эга бўлса, у ҳолда корхона ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган деб тан олинмайди ва унга ер солиғининг 3 баравари миқдори ҳисобида ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этилади.

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери» ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар»

электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.

Прочитано: 648 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика