Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бизнинг маслаҳатлар

Сувдан фойдаландик. энди солиғини тўламоқчимиз

Корхонанинг водопровод тармо­ғидан фойдаланган сув ҳажми сув ўлчайдиган асбобларнинг кўр­саткичи бўйича 2013 йилда 1 160 куб м ни ташкил этади.

Сувни етказиб беришни «Сувсоз» ДУК амалга оширади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси қандай ҳисоб-китоб қилинади?

 

– Солиқ кодексининг 260-моддасига биноан водопровод тармоғидан келадиган сувдан фойдаланувчи солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритадилар ҳамда солиқ солинадиган базани манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқлайдилар.

Водопровод тармоғига келиб тушувчи сув ҳажмлари нисбатини сувни етказиб берувчи юридик шахслар аниқлайдилар. 2013 йил учун «Сувсоз» ДУК томонидан ушбу нисбат қуйидагича аниқланди:

ер усти манбаларидан – 84,1%;

ер ости манбаларидан – 15,9%.

Тегишли равишда, корхона томонидан умумий ишлатилган сув ҳажми – 1 160 куб м, ер усти манбаларидан 975,56 куб м (1 160 х 84,1%), ер ости манбаларидан – 184,44 куб м (1 160 х 15,9%) ишлатилди.

2013 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ЎзР Президентининг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон Қарорига 13-иловада белгиланган ставкалардан келиб чиқиб қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади:

ер ости манбаларидаги сувнинг 1 куб м учун – 54,6 сўм;

ер усти манбаларидаги сувнинг 1 куб м учун – 43 сўм.

Шундай қилиб, солиқнинг йиллик суммаси 52 019,5 сўмни (975,56 х 43 + 184,44 х 54,6) ташкил этади.

 

Материаллар «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» элект­рон-маълумотлар тизимидан олинди.

Прочитано: 1947 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика