Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / «Ташаббус–2014»

Омад тадбиркор ва ташаббускорларга кулиб боқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус – 2014» кўрик-танловининг республика босқичи буни яна бир бор тасдиқлади. 

 

Анъанага кўра, ғолиблар номи «Туркистон» саройида тантанали равишда эълон қи­линди.

Ғолиблар учта асосий – «Йил­нинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери» ва «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналишлари, шунингдек, «Йилнинг энг ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли», «Энг яхши инновацион лойиҳа», «Ёшлар учун энг кўп иш ўринларини ташкил қилган тадбиркор», «Энг яхши оилавий бизнес», «Менинг Ватаним – менинг фахрим» ҳамда «Йилнинг энг яхши экспортчиси» каби махсус номинациялар бўйича аниқланди.

«Йилнинг энг яхши тадбиркори» номинациясида Наманган вилоятидаги «Ифтихор кийим саноат» масъулияти чекланган жамияти директори Анна Доб­рих ғолиб бўлди. Унинг корхонаси болалар, эркаклар ва аёллар либосларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Сирдарё вилоятидаги «Аҳма­дий» фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Кенжаев энг яхши фермер деб топилди. У раҳбарлик қилаётган хўжалик пахта ва ғалла етиштириш, қорамол парваришлаш, гўшт ва сут маҳсу­лотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Андижон вилоятидан
Абдималик Мадраимов йилнинг энг яхши ҳунарманди, деб эълон қилинди. Уста миллий мусиқа асбоблари тайёрлашнинг унутилган анъаналарини қайта тикламоқда.

«Ташаббус – 2014» кўрик-танлови ғолибларига дипломлар ва мамлакатимиз Президентининг соврини – «Spark» автомобиллари, махсус номинациялар совриндорларига эса пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 772 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика