Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бизнинг маслаҳатлар

ЯИТ ҳисоби: ногиронлар меҳнатидан фойдаланганда

Корхонамиз маиший электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Йиғиш цехида 45 киши ишлайди, улардан 20 нафарини ногиронлар ташкил этади.

2014 йил январь ойи учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 15 500 минг сўмни ташкил этиб, ундан 4 800 минг сўми ногиронларнинг МҲТФга тўғри келади.

Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Январь ойида иш кунлари сони 22 кунни ташкил қилиб, ҳамма ишловчилар томонидан ҳақиқий ишланган кунлар сони 855 кунни, шундан 412 куни ногиронлар томонидан ишланган кунларни ташкил қилади.

Ушбу ҳолда ягона ижтимоий тўлов бўйича қанча сумма тўланиши лозим?

 

– Ягона ижтимоий тўлов Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади. Ушбу Низом қонунчиликка мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси қўлланилиши кўзда тутилган юридик шахслар, бюджет ва нотижорат ташкилотлари учун татбиқ этилмайди.

Корхона бўйича ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори қуйи­дагиларни ҳисобга олган ҳолда аниқ­ланади:

– барча ишловчиларнинг ҳақиқатдаги ишланган кунлари (фуқаролик-ҳуқуқий шаклдаги шартномалар бўйича ишларни бажарувчи (хизматлар кўрсатувчи) якка тадбиркорлар ва касаначилар, ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар мустасно);

– Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан аниқланадиган иш вақти ҳисоб-китобига мувофиқ белгиланадиган корхонада белгиланган бир ойлик иш кунлари сони;

– ойдаги ҳар бир ходим учун ЯИТ меъёри (ишлаб чиқариш корхонаси учун бир ойлик энг кам иш ҳақи).

Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар ногиронлар меҳнатига тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни 4,7% ставкада тўлайдилар (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон Қарорининг 7-банди). Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида ногиронлар томонидан ишланган кунлар сони ҳисобга олинмайди.

Ногиронлар МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов суммаси 225,6 минг сўмни (4 800 х 4,7%) ташкил қилади.

ЯИТнинг энг кам миқдори 1 935,205 минг сўм (855 – 412) / 22 х 96 105) бўлади.

25% ставка бўйича ҳисоблаб чиқа­рилган ягона ижтимоий тўлов 2 675 минг сўмни (15 500 – 4 800) х 25%) ташкил этади.

Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан ортиқ, табиийки, ногирон бўлмаган ишчиларнинг МҲТФдан 2 675 минг сўм ЯИТ суммаси тўланиши лозим.

Ягона ижтимоий тўловнинг тўла­ниши лозим бўлган умумий суммаси 2 900,6 минг сўмга (225,6 + 2 675) тенг.

  

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери» электрон-маълумотлар тизимидан олинди.

Прочитано: 1041 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика