Norma.uz

Қисқартириш таътилга халал бермайди

Ходим штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатилиши тўғрисида ишдан бўшатилишдан 2 ой олдин огоҳлантириш олди. Бир ой ишлагач, у жадвал бўйича навбатдаги таътилга чиқиши керак. Ходим ушбу даврда таътил олишга ҳақлими, зеро ишдан бўшатилиш санаси таътил даврига тўғри келадику? Қайси санани ишдан бўшатиш санаси деб ҳисоблаш керак – таътил тугаган сананими ёки огоҳлантириш муддати тугаган сананими?

И.Стамова,

кадрлар бўлими ходими.

 

– Штат қисқариши муносабати би­лан меҳнат шартномасини бекор қи­лиш уни иш берувчининг ташаббуси би­лан бекор қилиш сабабларидан би­ри­дир (Меҳнат кодекси (МК) 100-мод­даси иккинчи қисмининг 1-бан­ди).

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни меҳнат шартномаси ходимлар штати бекор қилинганда камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МК 102-моддаси биринчи қисмининг 1-банди).

Таътилни ушбу даврда олиш хусусида сўз юритсак, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида уни аслида олиш ёки пулли компенсация олиш имкония­ти юзасидан ҳеч қандай чекловлар назарда тутилмаган. Бу қоида ташкилот штатини қисқартириш муносабати билан меҳнат муносабатлари бекор қилинадиган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

Бироқ шуни эслатиш лозимки, ходим вақтинча меҳнатга қоби­лият­сизлик даврида ва меҳнат тўғри­сидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди (МКнинг 100-моддаси учинчи қисми).

Шу тариқа, меҳнат шартномасини огоҳлантириш муддати тугаши муносабати билан МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига кўра бекор қилиш куни ходим таътилда бўлган вақтга тўғри келмаслиги керак. Ходим таътилдан кейин ишга чиқиши керак, чунки охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МКнинг 107-моддаси иккинчи қисми).

Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 986 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика